Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛЛИГИ – КАСБИЙ ДЕФОРМАЦИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ОМИЛИ СИФАТИДА
Абдусамиев Дилмурод Абдуғани ўғли
Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
мақолада ўқитувчининг касбий фаолиятида юзага келадиган тўсиқлар, жумладан, касбий деформацияни инновацион фаолликни ривожлантириш орқали олдини олиш мазмуни ёритиб берилган. Инновацион фаолиятни ташкил этиш ва уни ўқитувчининг педагогик фаолиятида қўллай олиши, самарали натижага эришиш усуллари таҳлили келтирилган. Калит сўзлар: инновация, деформация, технология, парадигма, таълим, метод, ўқитувчи, мотивация, креативлик. Кириш Таълим соҳасида фаолият олиб борувчи барча ўқитувчиларда касбий тўсиқларнинг вужудга келиши табиий ҳолат ҳисобланади. Бундай тўсиқларга педагогик зиддиятлар, муаммоли вазиятлар, касбий деформациялар ва бошқаларни келтириш мумкин. Педагогик фаолиятдаги касбий деформацияларни олдини олишнинг самарали омили сифатида ўқитувчининг инновацион фаоллигини олишимиз мумкин. Инновацион фаолликка эга бўлган ўқитувчи ўз устида ишлайдиган, фикрлари мослашувчан, вазиятга ижодий ёндашадиган характерга эга бўлади. Шунинг учун бугунги замонавий таълим тизимида фаолият олиб борадиган ўқитувчидан инновацион фаолликка эга бўлишлик талаб қилинмоқда. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонунида “инновация” ва “инновацион фаолият”га қуйидагича таъриф берилган: “инновация – фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма”, “инновацион фаолият – янги янги ишланмаларни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида уларнинг ўтказилиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича фаолият” деб, таъриф берилган [1]. Асосий қисм 21 «Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya» nomli 7-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya Таълим соҳасидаги инновациялар ва янгиликлар ўқитувчининг ҳар қандай касбий фаолиятига хосдир. Инновациялар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, улар илмий изланишлар, педагогик жамоаларнинг илғор тажрибаси натижасидар. Замонавий ўқитувчи – бу нафақат аудиторияга билимларни етказадиган ўқитувчи, балки ўқувчиларга янги ва осон усулларда билимларни ўзлаштиришга шароит яратиб берувчи шахс. Ижодкорликсиз ўқитувчи кутилган натижага эришмайди. Бугунги кун ўқитувчисига қўйилган талаб шундан иборатки, у доимий равишда касбий даражада ўсиб бориши керак. Педагогик жараённинг инновацион стратегияси шароитида ўқитувчиларнинг инновацион жараёнларнинг ташувчиси сифатида роли сезиларли даражада ошди. Ўқитиш технологияларининг хилма-хиллиги: дидактик, компютерли, муаммоли, модулли ва бошқалар – етакчи педагогик функцияларни амалга ошириш ўқитувчи зиммасида қолади. Педагогик фаолиятнинг инновацион йўналиши ўқитувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш амалиётида педагогик янгиликларни яратиш, ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш жараёнига, мактабда маълум инновацион муҳитни яратишни ўз ичига олади. Инновацион ўқув муҳитини яратиш қуйидагиларни ўз ичига олади. Мотивация. Инновацияларни жорий этишнинг сабаблари ташқи рағбатлантиришдир: жамиятда эътироф этиш, мукофотлаш ёки лавозимга кўтарилиш, моддий рағбатлантириш ва ички мотивлар, масалан, ишда ўзини англаш зарурати, ўз ишидан фойда олиш истаги. Креативлик. Бу компонент ўқитувчининг янги ғояларни яратиш ва амалга ошириш қобилиятини билдиради. Ижодкорлик ривожланиши лойиҳаларни яратишда тақлид қилишдан ҳақиқий ижодкорликка ўтади, натижада ўқитувчи томонидан янги таълим ва тарбия методологияси яратилади. Технология. Бу компонент маълумот қидириш ва мавжуд янгиликларни билиш, уларга эришиш мақсадлари ва воситаларини белгилаш, асосий ғояларни ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва кузатиш, шунингдек, акс эттириш, бошқача айтганда, ижобий ва салбий хусусиятларини баҳолашга қаратилган таҳлилни ўз ичига олади. Инновацион фаоллик ва унинг жараёни кўп жиҳатдан ўқитувчининг инновацион салоҳиятига боғлиқ. Шунинг учун бу тоифани кўриб чиқиш зарурати туғилади. 22 «Zamonaviy dunyoda pedagogika va psixologiya» nomli 7-son ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya Ўқитувчининг инновацион салоҳияти қуйидаги асосий параметрлар билан боғлиқ: - янги ғоя ва ғояларни яратиш ва ишлаб чиқаришнинг ижодий қобилияти, энг муҳими – уларни амалий шаклларда лойиҳалаш ва моделлаштириш; - ўқитувчининг бағрикенглик, мослашувчанлик ва теран фикрлашга асосланган, ўз ғояларидан фарқ қиладиган, янги хусусиятларнинг очиқ намоён бўлиши; - маданий-эстетик ривожланиш ва тарбияланиш; - ўз фаолиятини такомиллаштиришга тайёрлиги, бу тайёрликни таъминлайдиган ички воситалар ва усулларнинг мавжудлиги; - ривожланган инновацион онг (инновацион фаолиятнинг аъанавийга қараганда устунлиги, инновацион эҳтиёжлар, инновацион хулқ-атвор мотивацияси). Ўқитувчининг инновацион фаолиятга тайёрлиги, бу фаолият учун зарур бўлган шахсий фазилатлар (ишчанлик қобилияти, кучли стимуллар таъсирига дош бериш қобилияти, юқори эмоционал ҳолат, ижодга тайёрлик) ва махсус фазилатлар (янги технологияларни билиш, янги ўқитиш усулларини ўзлаштириш, лойиҳаларни ишлаб чиқиш қобилияти, камчиликларнинг сабабларини таҳлил қилиш ва аниқлаш қобилияти). Ўқитувчининг инновацион фаолиятини муваффақиятли ама
Доказательный фрагмент
«мақолада ўқитувчининг касбий фаолиятида юзага келадиган тўсиқлар, жумладан, касбий деформацияни инновацион фаолликни ривожлантириш орқали олдини олиш мазмуни ёритиб берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюмақолада ўқитувчининг касбий фаолиятида юзага келадиган тўсиқлар, жумладан, касбий деформацияни инновацион фаолликни ривожлантириш орқали олдини олиш мазмуни ёритиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- инновация, деформация, технология, парадигма, креативлик., таълим, мотивация, метод, ўқитувчи
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025