К содержанию
РецензированоRU2023

РОЛЬ И ЗНАЧЕНИЕ КАЧЕСТВЕННОГО ОБРАЗОВАНИЯ В ФОРМИРОВАНИИ ЧЕЛОВЕЧЕСКОГО КАПИТАЛА И ОБЕСПЕЧЕНИИ МОБИЛЬНОСТИ НА РЫНКЕ ТРУДА

Ражаббаев Рахимберди

Экономическое развитие и анализ · 2023

Аннотация

This article is devoted to the comprehensive investigation of the role and essentiality of quality education in the formation of human capital and ensuring mobility in the labor market. Moreover, the article covers such issues, as the trends in the formation of human capital based on the independence of the modernization of continuous vocational education in the country and the principles of lifelong learning. Keywords: continuous vocational education, modernization, human capital, lifelong learning, quality of education, labor market, employment, poverty. 215 VIII SON - DEKABR, 2023 215 - 221 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr www.e-itt.uz Кириш. Меҳнат бозорида малакали кадрларга бўлган реал эҳтиёжни аниқлаш, малакали мутахассисларни тайёрлашнинг халқаро тажрибаларга асосланган янги механизмларини ишлаб чиқиш, бу борада манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тизимли ҳамкорлигини ўрнатиш, шунингдек, шахсларни “ҳаёт давомида таълим олиш” принципи асосида ўқитиш, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишларига кўмаклашиш бугунги куннинг долзарб масалари жумласига киради. “Ҳаёт давомида таълим олиш” принциплари асосида ишлаш, меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган эҳтиёжларни шаклланишида ва иш берувчиларнинг талабларида битирувчининг маълумот даражасига қўшимча равишда битирувчиларда амалий кўникмалар яъни тегишли компетенциялар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳар томонлама пухта ўйланган таълим тизимини яратишни ва ривожлантиришни тақозо этади. Адабиётлар шарҳи. Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида таълим сифатини оширишни назарда тутувчи миллий дастурни ишлаб чиқиш, таълим хизматлари кўрсатувчи нодавлат муассасаларни кенгайтириш, инсон капиталини ривожлантириш ва меҳнат бозорида рақобатбардош инсон ресурсларини шакллантириш муҳим омил сифатида қайд этилган (Фармон, 2023). Тараққиёт стратегиясида ҳар бир фуқарога касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш, камбағалликни 2 бараварга қисқартириш мақсадлари белгиланган. Шу боис касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизимини жорий қилинишликни таъқозо қилмоқда. Мамлакатимизда инсон капиталини баҳолаш ва ривожлантириш муаммолари ва уларни мамлакатимизда ҳал қилиш йўлларига қаратилган кўплаб илмий ишлар эълон қилинган (Қобулов, 2023). Муаллифларнинг илмий рисолаларида инсон капиталининг моҳияти, мазмуни, шаклланиш босқичлари, уни такомиллаштириш бўйича тегишли омиллар қараб чиқилган. Аммо инсон капиталини шакллантиришда ва меҳнат мобиллигининг таъминланишида сифатли таълим олишнинг ўрни ва аҳамияти бугунги кун талаблари даражасида очиб берилмаган. Шу туфайли мазкур ишнинг мавзуси бугунги кунда долзарб ҳисобланади70. Тадқиқот методологияси. Меҳнат бозорининг ривожланиши тенденцияларини инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда инсон капиталини тўлақонли ривожлантириш, меҳнат мобиллигини таъминлашда олий ва профессионал таълимнинг сифатини ошириш, аҳолининг кенг қатламларини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ҳамда малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш учун шарт-шароитларни яратиш, меҳнат бозорини, шу жумладан унинг касбий-малакавий тузилмасини мониторинг қилиш, баҳолаш ва стратегик режалаштириш тизимини такомиллаштириш вазифаси кўндаланг қўйилган (Амирқулов, 2020; Қарор, 2020). Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Инсон капиталини шакллантиришда ва меҳнат мобиллигини таъминланишида сифатли таълим олишнинг ўрни ва аҳамияти борасида бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда (Қарор, 2020). Мамлакатимизда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, қурилиш каби кўплаб соҳалар ривожланиб, янги-янги корхоналар очилмоқда. Уларни малакали ишчи ва мутахассислар билан таъминлаш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим 70 Жониев Ф. Инсон капитали ва миллий қадриятлар. https://zamin.uz/hayot-tarzi/11291-inson-kapitali-va-milliy-adriyatlar.html. 216 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr www.e-itt.uz йўналишлари ўзгартирилмоқда. Бугун ривожланган мамлакатлар ўз иқтисодиётида турли инновацияларни қўллаб-қувватлаш, муҳим соҳаларга инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш учун тадқиқот ва ривожланиш йўналишига алоҳида эътибор қаратмоқда (Рахимов, Ражаббаев ва бошқ. 2013). Ҳозир Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 2000 йилга нисбатан 50 фоиз ўсиб, 14 миллиондан 22 миллионга етди. Бу жараёнда ёшларнинг улуши йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Ушбу демографик ўзгаришлар, бир томондан, ёшлар учун муносиб иш ўринлари яратишни талаб қилаётган бўлса, бошқа томондан, таълим тизимидан меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган, керакли кўникма ва компетенцияларга эга кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни талаб қилмоқда. Шу боис, профессионал таълим тизими олдида иккита муҳим вазифа турибди: биринчидан, энг катта бойлигимиз — инсон капиталини шакллантириш ва меҳнат бозоридаги мобиллигини таъминлаш. Айнан меҳнатга лаёқатли аҳолига ҳаёт давомида таълим олиш имкониятини яратиб, меҳнат бозорига мослашувчанлигини ошириб бориш керак; иккинчидан, формал таълим тизими орқали ёшларнинг ҳ

Доказательный фрагмент

«This article is devoted to the comprehensive investigation of the role and essentiality of quality education in the formation of human capital and ensuring mobility in the labor market.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article is devoted to the comprehensive investigation of the role and essentiality of quality education in the formation of human capital and ensuring mobility in the labor market. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
continuous vocational education, modernization, human capital, lifelong, непрерывное профессиональное образование, инсон капитали, lifelong learning, человеческий капитал, ҳаёт давомида таълим, таълим сифати, качество образования, модернизация, узлуксиз профессионал таълим, непрерывное обучение, quality of education
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники