К содержанию
РецензированоRU2023

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ РАСЧЕТА ПРЯМЫХ НАЛОГОВ

Янгибоев Ҳусниддин Абдумажитович

Экономическое развитие и анализ · 2023

Аннотация

Ушбу мақолада бевосита солиқларнинг ҳисобини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, назарий-ҳуқуқий масалалари ҳамда иқтисодчи олимларинг фикрлари ўрганилган. Бевосита солиқларнинг ҳисоби таҳлил қилинган ва такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: бухгалтерия ҳисоби, солиқ ҳисоби, метод, субъектлар, объектлар, бевосита солиқлар, ҳисоб сиёсати, таҳлил. СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ РАСЧЕТА ПРЯМЫХ НАЛОГОВ Янгибаев Хусниддин Абдумажитович Фискальный институт Аннотация. В данной статье рассматриваются совершенствование расчета прямых налогов, его социально-экономическое значение, теоретико-правовые вопросы и мнения экономистов. Проанализирован расчет прямых налогов и разработаны выводы и предложения по совершенствованию. Ключевые слова: бухгалтерский учет, налоговый учет, метод, субъекты, объекты, прямые налоги, учетная политика, анализ. IMPROVING THE CALCULATION OF DIRECT TAXES Yangiboev Husniddin Abdumajitovich Fiscal Institute Annotation. This article examines the improvement of the calculation of direct taxes, its socio- economic significance, theoretical-legal issues and the opinions of economists. The calculation of direct taxes was analyzed and conclusions and proposals for improvement were developed. Keywords: accounting, tax accounting, method, subjects, objects, direct taxes, accounting policy, analysis. Кириш. Рақамли иқтисодиёти шароитида ҳисоб тадбиркорлар маблағларини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш жараёнида моддий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, бошқариш ва раҳбарлик қилиш учун жуда муҳим ҳисобланади. Мамлакатимизда бозор муносабатларини янада ривожлантириш турли тармоқлардаги корхоналарда бошқарув тизимини янги талабларга мослаштириш - ушбу субъектларда юритилаётган бухгалтерия ҳисоби тартиб қоидаларига бевосита боғлиқдир. “Бухгалтерия ҳисоби барча хўжалик операцияларни яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотларини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборат” (Қонун, 2016). VII SON - NOYABR, 2023 458-465 458 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr www.e-itt.uz Адабиётлар шарҳи. Бухгалтерия ҳисоби кишилик жамияти ривожланиши, унинг фаолият юритиш тартиби билан бевосита боғлиқдир. Америкалик соҳа олимлари профессорлар Нидлз, Андерсон ва амалиётчибухгалтер Колдуэллларнинг (2003) фикрича: “Бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолияти билан бошқарув қарорларини қабул қилувчи кишилар ўртасида алоқа боғловчи восита бўлиб ҳисобланади”. Бухгалтерия ҳисобининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи жамият тарраққиёти, ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар билан узвий боғлиқ бўлган. Ғарб олимлари Мэтьюс ва Перералар (1999) ўз дарсликларида ижтимоий тараққиёт ва бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги алоқани қуйидагича асослаганлар: “... ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар бухгалтерия ҳисоби асосий омилига айланган бўлса, ўз навбатида, ижтимоий ўзгаришлар ҳам бухгалтерия ҳисоби ривожланиши билан узвий боғлиқдир”. Иқтисодчи олимлар Морсе ва Зиммерманлар (1997) бухгалтерия ҳисобини учта қуйи тизимга ажратади: 1) бошқарув ҳисоби; 2) молиявий ҳисоб; 3) солиқлар ҳисоби. Айнсворс, Деинсс, Риумли ва Ларсонлар (1997) бухгалтерия ҳисобини ўзаро боғлиқ бўлган тўртта қуйи тизимга бўлади: 1) молиявий ҳисоб қуйи тизими; 2) бошқарув ҳисоби қуйи тизими; 3) солиқлар ҳисоби қуйи тизими; 4) тартибга солувчи бухгалтерия ҳисоби қуйи тизими. Волкованинг (2006) ёзишича: “Ривожланган мамлакатларда солиқ тизимининг ривожланиши ва мураккаблашиши натижасида солиққа тортиш базасини аниқ ҳисоб-китоб қилиш зарурати туғилди. Давлат ҳам, мулкдор ҳам ва бошқарувчилар ҳам билардиларки, бундай ҳисоб-китоблар учун ягона ва объектив маълумот умумқабул қилинган тамойилларга мос равишда жамланган ҳисоб маълумотларидир. Шу тариқа солиқ ҳисоби пайдо бўлди”. Қурбанов (2019) ўзининг ишларида солиқ ҳисобига қуйидагича таъриф берган: “Солиқ ҳисоби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиққа тортиш базасини аниқлаш ва солиқ ҳисоботларини тузиш учун зарур бўлган маълумотларни ҳисобга олиш тизимидир. Қурбанов, Исаевлар (2022) ўзининг ишларида солиқ ҳисобининг вазифаси ҳисобот даврида солиқ ва йиғимларни тўғри ҳисоблаш учун зарур бўлган ишончли маълумотларни ҳисобга олиш ҳамда ички ва ташқи фойдаланувчиларни зарур ахборотлар билан таъминлашдан иборат. Мамадаминов (2019) фикрига кўра солиқ хатарларини самарали бошқаришни ташкил этиш учун уни аниқлаш ва баҳолаш, уларга таъсир этиш, яъни камайтириш чора-тадбирларини кўриш муҳим аҳамият касб этади бунда солиқ қонунчилигидаги мунозарали ҳолатларни ўрганиб чиқиш, мавжуд хатарларнинг мониторингини олиб бориш, уларнинг таснифланиши ва унинг оқибатларини таҳлил қилиш зарур ҳисоблайди. Бизнинг фикримизча, бевосита солиқларни маъмуриятчилиги солиқ тизими ва давлат иқтисодиёти самарали фаолият юритишининг асосий элементларидан бири ҳисобланади. Бевосита солиқларни маъмуриятчилигидаги камчилик ва нуқсонлар солиқ ҳуқуқбузорликларнинг кўпайишига

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада бевосита солиқларнинг ҳисобини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, назарий-ҳуқуқий масалалари ҳамда иқтисодчи олимларинг фикрлари ўрганилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада бевосита солиқларнинг ҳисобини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, назарий-ҳуқуқий масалалари ҳамда иқтисодчи олимларинг фикрлари ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
accounting, tax accounting, method, subjects, objects, direct taxes, accounting policy, солиқ ҳисоби, объекты, бухгалтерия ҳисоби, субъектлар, объектлар, субъекты, бухгалтерский учет, налоговый учет, метод
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники