Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследованияОСТРЫМ КОРОНАРНЫМ СИНДРОМОМ, Кодирова Г.Р. +12026
Акселерацион усулида қуёнларнинг клиник кўрсаткичлари
Ф.Б. Бахридинов
Перспективы кролиководства: проблемы и решения · 2026
Аннотация
Акселерацион технологияси йил давомида оптимал шароитда қуёнларни туғдириш ҳисобига гўшт маҳсулдорлигини оширишга ва сифатли мўйна олишга ёрдам беради. Йил давомида махсулот ишлаб чиқариш уяларни иситиш ва қишда қуёнларни илиқ сув билан боқиш орқали таъминланади. Калит сўзлар: она қуён, шароит, озиқлантириш, урчитиш, қуён болалари, физиологик холати, Кириш Акселерацион усулидан фойдаланган ҳолда қуёнларни саноат усулида кўпайтириш ҳозирги кунда Россия, Хитой, Германия, Украинада энг фойдали уй бизнесидан бири ҳисобланади. Куёнлар икки она қуёнларга мўлжанланган ярим автоматик мини комплексларда парвариш қилинади. Улар қўллайдиган технология совуқ иқлимга мослаштирилган, бизнинг иссиқ иклиммизга мос эмас, чунки миникоплекслар ёпиқ холда ишланган ва уларда микроиқлим яратиш назарда тутилмаган. Биз ишлаб чиқадиган технология усти ёпиқ атрофи очиқ (совуқ кунларда ёпилади) енгил конструкцияли куёнхоналарда парвариш қилинади. Туғилган қуён болалари онаси тагида уч ой боқилади ва уларнинг тирик вазни бу даврда 3 кг ошади, яшовчанлиги юқори бўлади ва фермер хўжаликлари ва ахоли хонадонларига соғлом насли қуён етказиб бериш имкони бўлади. Бу ўз навбатида қуёнлар импортини қамайтиради. Тадқиқот материаллари ва услуб Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги “Қуёнчилик селекцияси ва генитика маркази”да республикада урчитилаётган қуёнларнинг биологик хусусиятларини ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини ўрганиш бўйича “Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази” томонидан тажриба ўтказиш учун қуёнхоналарни тайёрлаш ишлари, жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ресурс тежамкор миниферма конструкцияси ишлаб чиқилди, ясатилинди ва жихозланди. Битта миниферма эгалладиган майдон 1,65 м2, иккита она қуён ва 20 қуён болаларига мўлжанланган (1-расм). Миниферма 52х42х32 туғириқхона, 42х34х15 хашак учун бўлим, 1,5 л сиғимга эга нипелли сувдон ва 2,5 кг комбикормга мўлжанланган охур билан жихозланган. Миниферманинг поли 1,2х1,2 см ячейкалик пўлат симли сетка билан қопланган. Қуёнлар нажаси туника поддон орқали махсус идишга йиғилади. 124 Международная научно-практическая конференция «ПЕРСПЕКТИВЫ КРОЛИКОВОДСТВА: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ» 1-расм. Миниферма 52х42х32 Бундай минифермалар очиқ жойларда, дарахтлар соясида жойлаштиришга мўлжанланган ва хафтада бир-икки марта қуёнларни озуқа ва сув билан таъминлаш ва йиғилган гўнгни тозалаш кифоя қилади. Бундай минифермаларда қуёнлар ўзларини комфорт сезади. Кузатувлар шуни кўрсатдики улар ёзда +40+450С да ва қишда -10-150С ўзларини яхши хис қилиши аниқланди. Олинган натижалар Чидамли ҳайвонларни аниқлаш учун қаршилик билан боғлиқ физиологик кўрсаткичлар ҳам қўлланилади, бу мақсадлар учун тананинг терморегуляция қобилиятидан фойдаланиш мумкин. Тажрибажаги қуёнларнинг клиник кўрсаткичлари 1-жадвалда келтирилган. Тажриба қуёнларнинг клиник кўрсаткичлари меъёрлар даражасида бўлган, лекин гуруҳлар бўйича фарқланиш кузатилган. Жадвал тахлили бўйича ҳаво ҳарорати +380С бўлганда очиқ ҳавода минифермада боқилган қуёнлар ўзларини яҳши хис қилишганлиги кузатилди. Тоза ҳаво, озуқа ва сув билан доимий таъминот, стресс ҳолати йўқлиги уларнинг клиник кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатди. Қуёнҳонада боқилган қуёнлардан она қуёнларнинг тана ҳарорати эрталаб 0,1; кундузи 0,2; кечқурин 0,30С, 30-кунлик ёш қуён болаларида 0,5; 0,3 и 00С; 60-кунлик ёш қуён болалари 0,1; -0,4; 0,20С. паст бўлганлиги кузатилди. 125 Международная научно-практическая конференция «ПЕРСПЕКТИВЫ КРОЛИКОВОДСТВА: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ» 1-жадвал Тадқиқотдаги қуёнларнинг клиник кўрсатгичлари Очиқ ҳаво (минифермаларда) Қуёнҳона Кўрсаткич эрталаб пешин кечқурун эрталаб пешин кечқурун Она қуёнлар Тана ҳарорати, 38,6±0,02 39,2±0,021 38,9±0,019 38,7±0,02 39,4±0,021 38,6±0,019 0С Пульс, 1 мин 137±3,4 184±5,9 177±6,1 142±3,4 194±5,9 181±6,1 Нафас олиш, 89±5,2 121±4,8 114±6,7 92±5,2 129±4,8 124±6,7 1мин 30-кунлик ёш қуён болалари Тана ҳарорати, 38,5±0,014 39,0±0,02 39,1±0,016 39,0±0,014 39,3±0,02 39,1±0,016 0С Пульс, 1 мин 132±5,1 185±6,5 180±7,2 139±5,1 196±6,5 183±7,2 Нафас олиш, 79±3,1 117±2,9 98±4,3 89±3,1 131±2,9 118±4,3 1мин 60-кунлик ёш қуён болалари Тана ҳарорати, 38,4±0,011 38,9±0,23 38,7±0,02 38,5±0,011 39,3±0,23 38,9±0,02 0С Пульс, 1 мин 141±6,8 193±8,6 181±7,5 152±6,8 219±8,6 192±7,5 Нафас олиш, 94±5,3 129±4,9 121±5,6 98±5,3 141±4,9 136±5,6 1мин 90-кунлик ёш қуён болалари Тана ҳарорати, 38,8±0,012 39,1±0,09 39,0±0,1 39,1±0,07 39,4±0,06 39,2±4,8 0С Пульс, 1 мин 137±5,2 162±4,1 148,3±6,4 142±6,1 188±7,3 169±6,3 Нафас олиш, 86±3,3 171±5,1 139±4,9 92±3,3 192±4,8 166±3,9 1мин Очиқ ҳавода минифермадаги қуёнлар ўзларини тинч сезишган: она қуёнларнинг пульс частотаси 8, 10, 4; 30-кунлик ёш қуён болаларида 7, 11, 3; 60-кунлик ёш қуён болалари 11, 23, 11 кам бўлган. Тадқиқотимизда ҳаво ҳарорати +380С бўлганда қуёнларнинг эрталаб ва кундузги пульс ва нафас олиш частоталари орасида боғликлик мавжудлиги аниқланган ва олинган маълумотлар натижасида қуёнларнинг иссиқга чидамлик даражаси аниқланган (2-жадвал). Натижада очиқ ҳавода боқилган қуёнларнинг чидамлик дараж
Доказательный фрагмент
«Акселерацион технологияси йил давомида оптимал шароитда қуёнларни туғдириш ҳисобига гўшт маҳсулдорлигини оширишга ва сифатли мўйна олишга ёрдам беради.»
Образец извлечения
Демо-превьюАкселерацион технологияси йил давомида оптимал шароитда қуёнларни туғдириш ҳисобига гўшт маҳсулдорлигини оширишга ва сифатли мўйна олишга ёрдам беради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- она қуён, шароит, озиқлантириш, урчитиш, қуён, кролик дети, conditions, условия, physiological state, қуён болалари, mother rabbit, кормление, выращивание, физиологик холати, мама-крольчиха, feeding, физиологическое состояние, rabbit children, она қуён, rearing
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025