Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Участие эксперта в работе с электронными доказательствами и в процессе доказывания: проблема и решение
Nasiba NOROVA
Общество и инновации · 5 · 119-127 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада ИТ технологияларидан фойдаланган ҳолда мутахассис, далилларни тўплашга, шу жумладан интернет ахборот ва электрон маълумотлар, телекоммуникация тармоғидан фойдаланишга алоҳида электрон далил, еътибор қаратилган. Жиноят процессида електрон электрон далилларни олиш, далилларни тўплаш, сақлаш ва кўпайтириш воситаси исботлаш, бўлган електрон оммавий ахборот воситалари билан ишлаш жиноят процесси. тартибига алоҳида еътибор қаратилмоқда. Далилларни тўплашда мутахассиснинг иштироки. 1 Lecturer, Department of International Law and Protection of Human Rights, Academy of Law Enforcement Agencies of the Republic of Uzbekistan. E-mail: nasiba727@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2024) / ISSN 2181-1415 Участие эксперта в работе с электронными доказательствами и в процессе доказывания: проблема и решение АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье особое внимание уделяется собиранию специалист, доказательств с использованием IT-технологий, в том числе электронные носители с использованием информационно-телекоммуникационной информации, сети Интернет. Особое внимание уделяется порядку работы электронные доказательства, с электронными носителями информации, которые изъятие электронных являются средством собирания, хранения и доказательств, воспроизведения электронных доказательств в уголовном доказывание, процессе. уголовный процесс. Исботлашнинг умумий шартлари ЖПКнинг 9-боби (85–95-м.)да назарда тутилган бўлиб, уларнинг бажарилмаслиги ҳар қандай тергов ҳаракатининг натижалари судда кўриб чиқиш вақтида далилий аҳамиятга эга бўлмаслигига олиб келади. Исботлаш – бутун жиноят-процессуал фаолиятга сингиб кетган ва жиноят процесси вазифаларининг иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш орқали амалга оширилишини таъминлайдиган мураккаб жараён. Исботлашнинг мазмунини, аввало, ишни қонуний, асосланган ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборат процессуал ҳаракатлар мажмуи ташкил қилади (ЖПК 85-м.). Ушбу ҳаракатларни суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд амалга оширади. Исбот қилишда иштирок этиш ҳуқуқига гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси ҳам эгадирлар. Ниҳоят, исботлашда иштирок этишга гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, холислар, шунингдек ЖПКда белгиланган тартибда далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш билан боғлиқ ҳуқуқларини амалга оширувчи ва бурчларини бажарувчи бошқа фуқаролар ва мансабдор шахслар ҳам жалб этиладилар. Исбот қилишни суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд амалга оширади. Исбот қилишда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этишга ҳақлидирлар. Исбот қилишда иштирок этишга гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, холислар, шунингдек бошқа фуқаролар ва мансабдор шахслар жалб этилади. Улар ЖПКда белгиланган тартибда далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш билан боғлиқ ҳуқуқларни амалга оширадилар ҳамда мажбуриятларни бажарадилар (ЖПК 86-м.). Исбот қилиш ҳуқуқининг мазмунига далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш жараёнида суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура ва суд органлари, шунингдек ушбу органлар билан фуқаролар ўртасида юзага келадиган муносабатлар ҳам хосдир. Исбот қилиш жиноят процессининг барча босқичларида мавжуд, чунки ҳамма жойда фактларнинг воқеликка мослиги тарзда аниқланади. Турли босқичларнинг вазифалари ва процессуал шаклларининг хусусиятларига 120 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2024) / ISSN 2181-1415 қараб ҳолатларнинг хусусияти, далилларнинг етарлилиги, исбот қилиш воситалар ва далилларни олиш усуллари ўзгариши мумкин. Аммо далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш борасидаги фаолиятнинг асосий йўналиши – иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш, деган тушунча ўзгармай қолаверади. Жиноят процесси назарияси исбот қилиш фаолияти мураккаб жараён сифатида қуйидаги элементлар ёки босқичлардан иборат бўлади. Булар: а) далилларни тўплаш – суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг фактик маълумотлар манбаини аниқлаш, ундан зарур ахборотни олиш ва уни қайд этиш борасидаги фаолияти бўлиб, ушбу фаолият жиноят-процессуал қонунда назарда тутилган шакллар ва усулларда амалга оширилади. Далилларни жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар ЖПК талаблар асосида тўплайдилар. Далилларни, шунингдек гумон қилинувчи, айбланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, ҳар қандай фуқаролар ва ташкилотлар ҳам тақдим этишлари мумкин. Далиллар жиноят процессининг ҳар қандай босқичида ҳар бир босқичнинг процессуал хусусиятларидан келиб чиқадиган шакл ва усулларда тўпланади; б) далилларни текшириш – суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг фактик маълумотларнин
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада ИТ технологияларидан фойдаланган ҳолда мутахассис, далилларни тўплашга, шу жумладан интернет ахборот ва электрон маълумотлар, телекоммуникация тармоғидан фойдаланишга алоҳида электрон далил, еът…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада ИТ технологияларидан фойдаланган ҳолда мутахассис, далилларни тўплашга, шу жумладан интернет ахборот ва электрон маълумотлар, телекоммуникация тармоғидан фойдаланишга алоҳида электрон далил, еът… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss6/S-pp119-127, специалист, доказывание, изъятие электронных доказательств, electronic evidence, specialist, уголовный процесс, электрон далил, мутахассис, electronic information, take of electronic evidence, proof, criminal procedure, электрон маълумотлар, исботлаш, электрон далилларни олиш, электронные доказательства, электронные носители информации, жиноят процесси
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025