Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
История процессов модернизации в системе общего среднего образования Узбекистана
Irodakhon BAZAROVA
Общество и инновации · 5 · 113-117 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада истиқлол йилларида Республика умумий бошланғич таълим, ўрта таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар замонавийлик, асосида рўй берган жараёнлар таҳлил этилган. Таълимга ислоҳот, эътибор – келажакка эътибор эканлиги, мазкур мактаб, таълим, йўналишларидан бири эканлиги илмий ёритилган. ўқитувчи, ўрта таълим. 1 Associate Professor, Doctor of Philosophy (PhD) in Historical Sciences, Department of Theory of Civil Society, Andijan State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 3 (2024) / ISSN 2181-1415 История процессов модернизации в системе общего среднего образования Узбекистана АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье анализируются процессы, начальное образование, происходившие на основе реформ, реализованных в системе современность, общего среднего образования республики в годы реформа, независимости. Научно выяснено, что внимание к школа, образование, образованию – это внимание к будущему, одно из таких учитель, направлений. среднее образование. Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришганидан кейин таълим соҳасини ислоҳ этиш мамлакат олдида турган энг муҳим йўналишлардан бири сифатида эътироф этилди. Чунки таълим тизимини модернизация қилмай туриб, республикадаги ҳеч бир соҳани ривожлантириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам таълим тизимини ислоҳ қилиш мустақилликнинг дастлабки давриданоқ давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Зеро, мазкур ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти соҳада умуминсоний, демократик тамойилларни қарор топтириш, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, асрлар давомида орттирилган таълим-тарбия, шунингдек, педагогиканинг жаҳондаги энг илғор ва замонавий ютуқлари асосида таълим мазмунини ўзлаштириш, билим ва кўникмаларини пухталигини таъминлайдиган дидактик воситалар қўллашни йўлга қўйиш, шу асосда таълим мазмунини яхшилашга эришишдан иборат бўлди. Мактаб таълим тизими ўз олдига аввало интеллектуал салоҳиятли баркамол авлод, юксак маънавиятли шахсни тарбиялашни ўз олдига мақсад қилиб олади. Комил инсон деганда, эса биз аввало, ақлий зукко, юксак онгли, мустақил фикрга эга, етук ахлоқли, маърифатли кишиларни тушунамиз. Баркамол авлод тарбияси ўз навбатида фалсафий, сиёсий маъно ва мазмунга эга бўлиб, энг аввало, сиёсий, ижтимоий институтлараро муносабатлар ва жараёнлардаги туб ислоҳотларни ўз ичига олади. Мазкур авлод кадрларини тайёрлаш давлат сиёсатининг демократик, моҳиятида яққол намоён бўлиб, у амалга оширилаётган демократик ислоҳотлардан кўзланган мақсадлар билан узвий боғлиқ ҳолда кечади [1, Б.34]. Шундан келиб чиқиб баркамол авлод тарбиясида таълим ва тарбия тушунчалари бир-бири билан доимий уйғун тарзда ишлатилади [2, Б.320-321]. Шарқда қадимдан таълим, биринчи навбатда мактаб таълимида таълимни тарбиядан ажратиб бўлмаслиги қайд этилган. Буни XX аср бошларида жадид маърифатпарварлари, хусусан уларнинг орасидаги машҳур педагог Абдулла Авлоний ҳам алоҳида таъкидлаган эди. Жадид маърифатпарварлари илгари сурган замонавий таълим тарбия усули, интенсив кўринишдаги ўқитиш усули, бугун таълим ва тарбия уйғунлиги асосида олиб боришни тақозо этмоқда [3]. Мустақилликнинг дастлабки даврида, маориф тизими мураккаб ва зиддиятли жараёнларни ўз ичига олган эди. Зеро, собиқ совет тузуми даврида мактаб таълими замонавийликдан орқада қолган, ўта сиёсийлаштирилган соҳага айланиб қолган эди. XX асрнинг 90-йиллари таълими, хусусан, халқ маорифидаги ҳолат маълум 114 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 3 (2024) / ISSN 2181-1415 ислоҳот ва ўзгаришлар учун объект вазифасини ўтади. Унда давр моҳиятидан келиб чиққан ҳолда масала ўз ҳолича таҳлил этилди.[4, Б.4-5]. Қайд этиш керакки, Ўзбекистон собиқ Иттифоқ давлатлари ичида биринчилардан бўлиб 1992 йил 2 июлда “Таълим тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди. Мазкур қонунда таълим соҳасини ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, жаҳон андозаларига мослаштирилган ҳолда қайта ташкил этиш, миллий кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини вужудга келтириш асосий мақсад қилиб қўйилди. Шунингдек, қонунда республикадаги таълим тизими ўн босқичли гуруҳларга бўлинган ҳолда ифодаланган ва унинг бевосита иккинчи босқичи умумий таълимга бағишланди ва унинг ривожига тегишлича эътибор қаратилди. Ислоҳотлар натижасида бошланғич мактаблар 1992 йилдан бошлаб 4 йиллик таълимга ўтди. Юқорида таъкидланган қонун ўз навбатида “Ўзбекистон Республикаси “Taълим тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 1993 йил 7 майда қабул қилинган қонунида янада такомиллаштирилди. Бундан ташқари, “Mактабгача тарбия”, “Умумий ўрта таълим”, “Mактабдан ва синфдан ташқари тарбиявий ишлар”, “Ёшлар сиёсатига оид” каби бир қатор қонун, концепция ҳамда дастурлар ишлаб чиқилди ва улар жамият ҳаётига татбиқ этилди[5, Б. 19]. Ушбу ҳужжатлар таълим соҳасида амалга ошириладиган барча муҳим ислоҳотларининг муқаддимаси ва ҳуқуқий кафолати сифатида хизмат қилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги “2004-2009 йилларда мактаб таълимининг ривожлантириш Д
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада истиқлол йилларида Республика умумий бошланғич таълим, ўрта таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар замонавийлик, асосида рўй берган жараёнлар таҳлил этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада истиқлол йилларида Республика умумий бошланғич таълим, ўрта таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар замонавийлик, асосида рўй берган жараёнлар таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, education, таълим, ислоҳот, бошланғич таълим, teacher, образование, мактаб, ўрта таълим, реформа, школа, учитель, современность, ўқитувчи, reform, замонавийлик, school, primary education, среднее образование, secondary education, modernity, начальное образование
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025