Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Геополитическая обстановка в середине XVIII-начале XIX века и место Бухарского эмирата в ней
Akhmadjon KHOLIKULOV
Общество и инновации · 5 · 15-26 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада XVIII аср ўрталари – XIX бошларидаги Ўрта Осиё, дунёдаги геосиёсий вазиятнинг ўзбек хонликларига Бухоро, таъсири, ўрганилаётган даврда Бухоро амирлигининг Россия империяси, хонликлар ичидаги сиёсий мавқеи, Ўрта Осиё масаласида Англия, Европа, инглиз-рус рақобати масалалари ёзма манбалар, Кавказ, элчиларнинг, жосусларнинг кундаликлари, хорижий ва Эрон, маҳаллий олимларнинг тадқиқотлари асосида очиб Афғонистон, берилган. Шунингдек, ташқи сиёсат тарихига методологик Ҳиндистон, ёндашувлар, замонавий қарашлар масалалари ёритилган. дипломатия, шартнома, элчилик, 1 DSc, Head of the Department of History, National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 3 (2024) / ISSN 2181-1415 савдо-сотиқ. Геополитическая обстановка в середине XVIII – начале XIX века и место Бухарского эмирата в ней АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В представленной статье на основе письменных Средняя Азия, источников, дневников послов и разведчиков, а также Бухара, зарубежных и отечественных исследований раскрыто Российская империя, влияние геополитической обстановки середины XVIII – Англия, Европа, начала XIX на узбекские ханства, политическая позиция Кавказ, Бухарского эмирата в ханствах, вопросы англо-русского Иран, соперничества в Средней Азии. Также, освещены вопросы Афганистан, методологического подхода и современных взглядов Индия, истории внешней политики. дипломатия, соглашение, посольство, торговля. КИРИШ XVIII – XIX аср биринчи ярмида Ўрта Осиё хонликлари ўртасида Бухоро амирлиги сиёсий, иқтисодий ва маданий-маърифий соҳаларда нисбатан қудратлироқ бўлиб, ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун бошқа давлатлар билан дипломатик, иқтисодий ва савдо-сотиқ алоқаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Жумладан, Ўрта Осиёдаги Англия-Россия рақобати бу даврдаги муносабатларининг умумий муаммосида марказий ўринлардан бирини эгаллайди. Бухоро амирлиги ўзининг географик жойлашуви, стратегик ва иқтисодий аҳамияти туфайли доимо Россия ва Англия ўртасидаги кескин иқтисодий ва сиёсий рақобат марказларидан бири бўлиб келган. МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ XVIII ўрталари – XIX бошларидаги дунёдаги геосиёсий вазият, ўзбек хонликлари ҳамда унда Бухоро амирлигининг тутган ўрни борасида бир қатор маҳаллий ва хорижий манбалар, жумладан, Мир Иззатулло, Мирзо Олим Махдум ҳожи, В. Могутов (1777), Ж. Малькольм (1827), А. Канолли (1838), В. Муркрофт, Г. Требек, Ҳ. Уильсон (1841), Н. Ханыков (1843), Ж. Вульф (1845), А. Борнс (1848), Н. Залесевлар (1862) шунингдек, турли даврларда чоп этилган муаллифларнинг асарларида, тадқиқот ишларида М.К. Рожкова (1949), Н.А. Халфин (1960) А. Муҳаммаджонов (1957), Кулагина Л.М. (1978), Шаъбони Ризо, Хашеми Ракаванди Сейед Эсмаил (2011), А. Холикуловлар масаланинг у ёки бу жиҳатларини очиб берган. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ Тадқиқот доирасида аввало, унинг назарий методологик жиҳатларига эътибор қаратиш лозим. Хусусан, замонавий ташқи сиёсат тушунчаси баъзан миллий хавфсизлик ва асосий қадриятлар билан боғлиқ бўлган “юқори сиёсат” сифатида қаралади ва бунда ички сиёсатга аралашмаслик талаб этилади [14, – P. 272.]. “Ташқи сиёсат, худди ички сиёсат каби, давлат чегараларида шакллантирилади, лекин ички сиёсатдан фарқли ўлароқ, у давлатдан ташқаридаги муҳитга йўналтирилади ва амалга оширилади” [6, – Р. 5.]. Шунингдек, ташқи 16 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 3 (2024) / ISSN 2181-1415 сиёсатга ички сиёсат ва халқаро муҳит ўртасидаги ўзига хос “кордон” (боғловчи) сифатида қарашлар ҳам мавжуд [5, – Р. 12-17.]. Совет (кейинчалик рус) тизимли-структуравий таҳлил мактабининг асосчиларидан бири М.А. Хрусталев фикрича, “Сиёсат шунчаки мақсадли фаолият тури бўлмасдан, ижтимоий тузумни ўзгартириш ёки сақлаб қолиш – ҳокимият ва мулкни тақсимлашдан бошланади” [31, – С. 28.]. Шу билан бирга, “ташқи сиёсат одамлар ижтимоий фаолиятининг ўзига хос тури” сифатида у “ҳар доим маълум эҳтиёжларни қондиришга қаратилган” ҳамда ушбу эҳтиёжлар асосида шакллантирилган давлат манфаатлари билан белгиланади [40, – С. 43.]. Яна бир россиялик олим А.Д. Богатуров “анъанавий халқаро муносабатларда давлат суверенитети ва ички ишларга аралашмаслик тамойилига кўра, давлатларнинг ташқи ва ички сиёсати ўртасида қатъий бўлиниш мавжуд бўлганлигига эътибор қаратади. Ҳуқуқий нуқтаи назардан, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро таъсир объекти фақатгина уларнинг бир-бирига нисбатан хулқ- атвори масалаларидан иборат бўлиб, ўз фуқаролари (субъектлари) билан боғлиқ эмас. Шундай қилиб, халқаро муносабатлар субъектлари ўртасидаги ўзаро таъсир ташқи контур бўйлаб, “тангенс” бўйича содир бўлади. Шунинг учун анъанавий халқаро муносабатлар фанининг ўрганиш объекти алоҳида давлатларнинг ташқи сиёсати ўртасидаги ўзаро таъсир доирасидир”, – деб қайд этади [17]. Шундай қилиб, ташқи сиёсатни “давлатлардан ташқари муҳитга қаратилган суверен давлатларнинг ваколатли агентлари томонидан ишлаб чиқилган ва амалга оширилган расмий ҳаракатлар мажмуи” [12
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада XVIII аср ўрталари – XIX бошларидаги Ўрта Осиё, дунёдаги геосиёсий вазиятнинг ўзбек хонликларига Бухоро, таъсири, ўрганилаётган даврда Бухоро амирлигининг Россия империяси, хонликлар ичидаг…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада XVIII аср ўрталари – XIX бошларидаги Ўрта Осиё, дунёдаги геосиёсий вазиятнинг ўзбек хонликларига Бухоро, таъсири, ўрганилаётган даврда Бухоро амирлигининг Россия империяси, хонликлар ичидаг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Central Asia, 2181-1415/© 2024 in Science LLC, Europe, Средняя Азия, Ўрта Осиё, Эрон, Афганистан, Iran, diplomacy, элчилик, Russian Empire, Российская империя, agreement, England, соглашение, Россия империяси, савдо-сотиқ., embassy, Bukhara, Ҳиндистон, дипломатия, Афғонистон, trade, Caucasus, Англия, посольство, India, Бухоро, Afghanistan, Бухара, шартнома, торговля, Индия, Иран, Европа, Кавказ
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014