К содержанию
РецензированоRU2024

ДЗЮДОЧИЛАРНИ МАСОФАДАН ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.

Фарходов А.Ф.

Современная наука и исследования · 3 · 2024

Аннотация

The article discusses the technology of distance education of judokas and distance education models. Key words: Distance education, distance education model, advantages and disadvantages of distance education. ТЕХНОЛОГИЯ ДИСТАНЦИОННОГО ОБУЧЕНИЯ ДЗЮДОИСТОВ Аннотация. В статье рассматриваются технология дистанционного обучения дзюдоистов и модели дистанционного обучения. Ключевые слова: Дистанционное образование, модель дистанционного образования, преимущества и недостатки дистанционного образования. Кимки эскича ишласа, фан-техника янгиликларидан, Интернет имкониятлари ва юксак технологиялардан ортда қолса, унинг келажаги хам бўлмайди. Республикамизда бугунги кунда компьютер технологиялари ва Интернет тармоғини ривожлантиришга катта ахамият бериляпти. Шунга кўра, таълим тизимидаги ўқув юртларида информатика ва янги ахборот технологиялари фанларининг ўқилитиши - давр талаби бўлиб қолмоқда.Шак-шубхасиз, сўнги йилларда мутахасислар якдил тасдиқлаётганларидек, мамлакатимизда бу йўналишда сезиларли қадамлар қўйилди.Кадрлар тайёрлашнинг сифатини янада яхшилаш, таълим тўғрисидаги қонунни тўла амалга ошириш учун таълимнинг турли шаклларидан фойдаланиш зарур бўлиб келяпти. Бу борада хукуматимиз томонидан кўп ишлар олиб борилмокда. Шуларга Республикасизда янги ривожланган, "масофавий таълим" деб номланган, таълим тури мисол килишимиз мумкин. Таълимнинг бу тури шу пайтгача мавжуд бўлган таълим турларидан ўзининг айрим ижобий томонлари билан ажралиб туради. Бу таълим турини пайдо бўлишига асосий сабаб деб информацион ва коммуникатив технологияларнинг тезкор ривожланиши ва улар асосида принципиал янги таълим технологиялар (интернет технологиялар) яратилишини хисоблаш мумкин. Интернет технологиялардан фойдаланиш бизга ўқув материалларни чексиз ва жуда арзон таркатиш ва кўпайтириш, хамда уни ўқувчиларга тезкор ва аниқ етказиш имкониятларини яратиб берди. Шу билан бирга таълим интерактив бўлганлиги сабабли, ўқувчининг ўз устидан мустақил ишлашнинг ўрни жуда катта ахамиятга эга бўлади.Масофавий таълим (МТ) - бу ўқитувчи ва ўқувчи бир бири билан масофа ёки вақт орқали ажратилган сабабли, ахборот технологиялардан фодаланилган таълим тури. Бу таълим турини бир неча моделлари 1 2 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ мавжуд, улар масофавий таълим ташкил килинишига сабаб бўлган вазиятлари билан фарқланади: географик сабаблар (мамлакат майдони, марказлардан географик узоқлашган регионлар мавжудлиги), мамлакатни компьютерлаштириш ва информациялаштириш даражаси, транспорт ва коммуникациялар ривожланиш даражаси, масофавий таълим учун мутахасислар мавжудлиги, таълим сохасида информацион ва коммуникацион технологиялардан фойдаланиш даражаси, мамлакатнинг таълим сохасидаги одатлари. 1) Бирламчи модел. Ушбу модел факат масофавий ўқувчилар билан ишлаш учун яратилади. Уларнинг хар биттаси виртуал ўқитувчига бириктирилган бўлишади. Консультациялар ва якуний назоратларни топшириш учун эса регионал бўлимлар бўлиши шарт. Шундай ўқув курсларда ўқитувчи ва ўқувчиларга ўқув шаклини ва формасини танлашда катта имкониятлар ва озодликлар берилади.Бу моделга мисол қилиб Буюк Британиянинг Очиқ Университетидаги (http://www.ou.uk) таълимни олиш мумкин. 2) Иккиламчи модел. Ушбу модел масофавий ва кундузги таълим ўқувчилар билан ишлаш учун яратилади. Иккала гурухда бир хил ўқув дастури ва дарслар жадвали, имтихонлар ва уларни бахолаш мезонлари мавжуд. Шундай ўқув муассасаларда кундузги курсларнинг сони масофавийларга қараганда кўп. Ушбу масофавий курслар педагогика ва услубиётдаги янги йўналишларни изланишларида қўлланилади.Бу моделга мисол қилиб Янги Англия ва Австралия Университетидаги (http://www.une.edu.au) таълимни олиш мумкин. 3) Аралашган модел. Ушбу модел масофавий ва кундузги таълим турлирини интеграциялаштириш учун яратилади. Ўқувчилар ўқув курснинг бир кисмини кундузги, бошқа қисмини эса масофадан ўқийди. Шу билан бирга бу таълим турига виртуал семинар, презентациялар ва лекциялар ўтказиш хам киради. Бу моделга мисол қилиб Янги Зеландиядаги Массей Университетидаги (http://www.massey.ac.nz) таълимни олиш мумкин. 4) Консорциум. Ушбу модел иккита университетларни бир бири билан бирлашини талаб килади. Ушбу муассасалардан бири ўқув курсларни ташкил қилиб ишини таъминласа, икинчиси эса уларни тасдиқлаб, курсларга ўқувчиларни таъминлайди. Шу билан бирга бу жараёнда бутун университет эмас балки битта кафедра ёки маркази ёки университет ўрнида таълим сохасида ишлайдиган корхоналар хам қатнашиши мумкин. Ушбу моделда ўқув курсларни доимий равишда назорат қилиш ва муаллиф хуқуқларини текшириш зарур бўлади.Бу моделга мисол қилиб Канададаги Очиқ Ўқув Агентлигидаги (http://www.ola.bc.ca) таълимни олиш мумкин. 5) Франчайзинг. Ушбу модел иккита университетлар бир бири билан ўзлари яратган ўқув курслар билан алмашишади. Масофавий таълим сохасида етакчи бўлган ўқув муассаса бу сохада илк қадам қўядиган муассасага ўзининг ўқув курсларни тақдим қилади. Ушбу моделда иккал

Доказательный фрагмент

«The article discusses the technology of distance education of judokas and distance education models.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article discusses the technology of distance education of judokas and distance education models. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Distance education, distance education model, advantages and disadvantages, Масофавий таълим, масофавий таълимнинг ютуқлари ва камчиликлари., масофавий таълим модели
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники