К содержанию
РецензированоRU2023

Конституционные реформы - правовая основа государственной молодежной политики

Eshmuhammad KADIROV

Общество и инновации · 5 · 307-312 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақолада Янги Ўзбекистонда Конституциявий ёшлар, ислоҳотлар ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим ёшларга оид давлат ҳуқуқий асоси эканлиги конституциявий илмий назарий сиёсати, жиҳатдан таҳлил этилган. Шунингдек, мавжуд илмий Конституция, конституциявий ислоҳот, амалий муаммолар таҳлил этилиб, уларни баратараф конституциявий ҳуқуқий этишнинг конституциявий ҳуқуқий механизмлари тадқиқ механизм, этилган. ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий таълим. 1 Professor, Doctor of Law, Department of Constitutional Law, Tashkent State University of Law. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 1 (2024) / ISSN 2181-1415 Конституционные реформы – правовая основа государственной молодежной политики АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье проводится анализ конституционных молодежь, реформ в Новом Узбекистане с точки зрения молодежная конституционной доктрины, рассматриваемых как важная государственная правовая основа государственной политики в отношении политика, Конституция, молодежи. Также освещаются существующие научно- конституционная практические проблемы, при этом исследуются реформа, конституционно-правовые механизмы их решения. конституционно-правовой механизм, правосознание и правовая культура, юридическое образование. Янги Ўзбекистон ўз олдига ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаб, инсон қадри юксалган – инсонпарвар – демократик ва адолатли жамият қуришни мақсад қилар экан, бунда табиийки ёшларга оид давлат сиёсатининг ташкилий-ҳуқуқий асосларига эътибор қаратиши шубҳасиз. Зеро, давлат сиёсатининг устувор йўналиши саналмиш ёшлар сиёсати конституциявий даражада мустаҳкамландими, демак у истиқболли саналади. Агар масаланинг мантиғига биз ўзбек халқининг менталитети ҳамда Конституция давлатнинг олий юридик кучга эга қонуни эканлиги принципидан келиб чиқсак, унинг моҳияти янада ойдинлашади. Мамлакатимизда жорий йилнинг 30 апрелида референдум йўли билан янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилингани муҳим тарихий воқеа бўлди. Республикамизда Конституциявий ислоҳотнинг амалга оширилгани биринчидан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши ва унинг кафолатланиши, иккинчидан, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг масъулияти оширилиши, учинчидан, фуқаролик жамияти институтларига имкониятнинг кенгайтирилиши билан боғлиқлигида кўринади. Асосий қонунимизнинг ислоҳ этилиши шу ўринда, мамлакатимиз сиёсий ва ҳуқуқий тизими ҳамда иқтисодиёт, ижтимоий ёхуд маданий соҳанинг ривожланиши билан ҳам боғлиқлигини назардан қочирмаслик лозим. Бинобарин, Ўзбекистон аҳолисининг ярмини айнан ёшлар ташкил этгани, ёхуд Янги Ўзбекистонни қуришда ёшлар янги куч, янги ғоя, замонавий илм ва инновацион технология соҳиблари сифатида намоён бўлиши амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларнинг асосий ядросини ташкил этади. Шу нуқтаи назардан ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари Конституция даражасида мустаҳкамланди. Давлат ўз олдига халқни рози қилишдек концептуал масалани қўяётгани ҳам бевосита муҳим ижтимоий қатлам саналмиш ёшлар билан ўзаро боғлиқ ҳисобланади. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–67-сон Фармонининг аҳамияти ҳам юқори эканлигини таъкидлаш жоиз, деб ҳисоблаймиз. 308 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 1 (2024) / ISSN 2181-1415 Фан ва илмий назарий жиҳатдан давлатнинг ёшларга оид сиёсати билан боғлиқ амалда қандай муаммолар борлигига эътибор қаратилса, бу борада жамият ва давлат олдида қатор муаммолар борлиги аниқ бўлади. Бу эса давлатнинг “фаол фуқарони тарбиялаш” концепциясига ўз салбий таъсирини кўрсатади. Биринчидан, Конституциямизнинг мазмун моҳиятини ва аҳамиятини тўғри тушунишда реал, амалий муаммолар мавжуд. Яъни мазкур ҳолат узлуксиз таълим тизимида мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицей, коллеж ва техникумларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг фан сифатида ўқитилишида намоён бўлади. Зотан, Конституциявий ҳуқуқ фани афсуски, барча таълим муассасаларида ҳам мутахассислар томонидан белгиланган талаб ва етарли даражада ўқтилмайди. Аксарият ҳолларда масалага юзаки ёндашилиб, вазиятдан чиқиш асосий вазифа сифатида кўрилади. Мазкур фан таълим муассасаларида бошқа соҳа вакиллари томонидан ўқитилади. Маълум бўладики, ўқувчилар Конституция тўғрисида дастлабки етарли, тўғри тасаввурга эга бўлмайди. Ёшлар инсон ҳуқуқлари, бурчлари, давлат ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтлари, шахс – жамият – давлатнинг манфаатлари уйғунлиги каби ҳуқуқий ва сиёсий билимларни ўзлаштирмайди. Таассуфки, натижа ўзининг салбий таъсирини ёшларнинг ҳаётида кенг кўламда узоқ муддатларга кўрсатади. Мазкур ҳолатда давлатнинг маърифатли шахсни тарбиялашдек устувор вазифаси амалга ошмай қолади. Ёшларга оид давлат сиёсати ҳам дарз кетади. Иккинчидан, мамлакатимизда ёшлар, айниқса ўспи

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақолада Янги Ўзбекистонда Конституциявий ёшлар, ислоҳотлар ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим ёшларга оид давлат ҳуқуқий асоси эканлиги конституциявий илмий назарий сиёсати, жиҳатдан таҳлил эти…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақолада Янги Ўзбекистонда Конституциявий ёшлар, ислоҳотлар ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим ёшларга оид давлат ҳуқуқий асоси эканлиги конституциявий илмий назарий сиёсати, жиҳатдан таҳлил эти… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp307-312, legal consciousness and legal culture, ҳуқуқий таълим, правосознание и правовая культура, Конституция, youth, конституционная реформа, конституциявий ислоҳот, Constitution, конституционно-правовой механизм, youth state policy, молодежная государственная политика, ёшлар, constitutional reform, ёшларга оид давлат сиёсати, юридическое образование, молодежь, конституциявий ҳуқуқий механизм, constitutional and legal mechanism, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият, legal education
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники