К содержанию
РецензированоRU2023

Совершенствование правовой основы деятельности партийных структур в местных представительных органах

Ikhtiyor BEKOV

Общество и инновации · 5 · 251-260 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақола сиёсий партияларнинг маҳаллий сиёсий партия, вакиллик органлари фаолиятидаги иштирокининг ҳуқуқий маҳаллий кенгаш, асосларини такомиллаштиришга бағишланган. Мақолада халқ ҳокимиятчилиги, маҳаллий вакиллик органларидаги партия тузилмалари маҳаллий кенгаш ваколатлари, асосий вазифалари, улар фаолиятининг ижро этувчи ҳокимият. муҳимйўналишлари назарий жиҳатдан кўриб чиқилган. Шунингдек, мақолада хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ҳамда ҳуқуқшунос олимларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокига оид ёндашувлари таҳлил қилинган. 1 Professor, DSc, Head of Department, Tashkent State University of Law. E-mail: ikhtiyorbekov@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 1 (2024) / ISSN 2181-1415 Совершенствование правовой основы деятельности партийных структур в местных представительных органах АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Данная статья посвящена совершенствованию правовой политическая партия, основы участия политических партий в деятельности местный кенгаш, местных представительных органов. В статье теоретически народовластие, рассмотрены основные задачи партийных структур в полномочия местного кенгаша, местных представительных органах, основные исполнительная власть. направления их деятельности. Также в статье анализируется передовой опыт зарубежных стран и подходы ученых-правоведов к участию политических партий в деятельности представительных органов государственной власти. Мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнлари, хусусан, давлат ва жамият қурилишини модернизация қилиш соҳасини ҳам қамраб олган. Зотан бу жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг маҳаллий жойлардаги натижадорлиги ҳамда самарасини таъминлашда ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик ва ижроия органларининг ролини ошириш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шунингдек, тараққиётимизнинг замонавий босқичида давлат бошқарувининг оқилона ҳамда оптимал механизмларини татбиқ этиш, жойларда Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш, бу борада илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни кенг жорий қилиш ишларини жадаллаштириш ўта зарурий талаб сифатида кун тартибига чиқмоқда. Ушбу вазиятда, бир томондан, давлат ҳокимиятининг барча имкониятларини ишга солиш, иккинчи томондан, фуқаролик жамияти тузилмаларининг бор салоҳиятини сафарбар этиш, улардан унумли фойдаланиш лозим бўлади. Статистик маълумотларга кўра, 2023 йил давомида маҳаллий Кенгашлар томонидан 3 минг 337 та сессия ўтказилиб, уларда жами 32 минг 801 та масала муҳокама этилган ва тегишли қарорлар қабул қилинган. Бунда сиёсий партиялар, бир жиҳатдан, сиёсий тизимнинг муҳим элементи сифатида давлат ҳокимияти тузилмалари таркибида фаол ҳаракат қилиш, иккинчи жиҳатдан эса, фуқаролик жамиятининг асосий субъектларидан бири сифатида давлат ҳокимияти органларига ва бошқарув тизимига таъсир ўтказиш имкониятларига эгадир. Шундан келиб чиқиб, партия тузилмаларининг, маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг замонавий ҳуқуқий механизмлари ва таъсирчан кафолатларини яратиш масалаларини таҳлил ва тадқиқ этиш ниҳоятда муҳим саналади. Маҳаллий кенгашларда сиёсий партия тузилмаларини фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари К. Ахметова, С. Жакып, К. Антипьев, А. Слобожанина, О. Бабаджанов, Ф. Рахман, А. Сужоку, Т. Субекти каби тадқиқотчиларнинг ишларида ўз аксини топган. 252 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 1 (2024) / ISSN 2181-1415 Аввало шуни таъкидлаш жоизки, бугунги ислоҳотларнинг дастуруламали ҳисобланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар, жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг “чинакам” овозига айлантириш, улар фаолиятида партия гуруҳларининг ролини ошириш, айниқса, ижро ҳокимияти фаолияти борасида назорат функцияларини такомиллаштириш долзарб касб этмоқда. Шу боис, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бу борадаги қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш долзарб аҳамиятга эга. А.Д. Бабаджанов мазкур ҳодисага шундай таърифни таклиф этади: Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларида сиёсий партиялар иштироки деганда уларнинг партия гуруҳлари орқали мазкур органларда партия ва сайловчилар манфаатини ифодалаш мақсадида муайян қўмита ёки комиссияларни шакллантириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини вазифасига тайинлаш ва озод этиш бўйича таклифлар киритиш, ижро ҳокимияти органлари ва мансабдор шахсларига сўров билан мурожаат қилиш ва уларнинг ҳисоботларини эшитиш, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар киритишга қаратилган фаолияти тушунилади. Умуман олганда, ушбу тавсифни ишчи таъриф сифатида қабул қилиш мумкин. Унда сиёсий партиялар маҳаллий гуруҳларининг қонунчиликда мустаҳкамланган айрим ваколатлари жамланган,

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақола сиёсий партияларнинг маҳаллий сиёсий партия, вакиллик органлари фаолиятидаги иштирокининг ҳуқуқий маҳаллий кенгаш, асосларини такомиллаштиришга бағишланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақола сиёсий партияларнинг маҳаллий сиёсий партия, вакиллик органлари фаолиятидаги иштирокининг ҳуқуқий маҳаллий кенгаш, асосларини такомиллаштиришга бағишланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
political party, сиёсий партия, маҳаллий кенгаш, local council, ижро этувчи ҳокимият, халқ ҳокимиятчилиги, народовластие, executive power, маҳаллий кенгаш ваколатлари, полномочия местного кенгаша, powers of local council, политическая партия, исполнительная власть, people’s power, местный кенгаш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники