К содержанию
РецензированоRU2023

Правовая природа контроля за деятельностью следственных сетей в органах прокуратуры

Djurabek INDIAMINOV

Общество и инновации · 5 · 242-247 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақолада назорат тушунчаси, прокуратура прокурор, органларида тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат назорат, тушунчаси, моҳияти, аҳамияти ва юридик табиати ҳамда прокурор назорати, унинг айрим илмий-назарий масалалари кўриб чиқилган. терговчи, тергов, Шунингдек, муаллиф томонидан Ўзбекистон ва хорижий тергов тармоқлари. олимларнинг мавзуга оид фикр-мулоҳазалари таҳлил қилиниб, илмий мунозарага киришилган. Жумладан, бу борадаги айрим муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, илмий-назарий хулосаларга келинган. 1 Prosecutor of Department for Supervision over Investigation Units of Prosecutor's Offices, Prosecutor General of the Republic of Uzbekistan. E-mail: mr.lawyer2011@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2024) / ISSN 2181-1415 Правовая природа контроля за деятельностью следственных сетей в органах прокуратуры АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассматриваются понятие контроля, прокурор, понятие контроля за деятельностью следственных сетей в надзор, органах прокуратуры, его сущность, значение и правовая прокурорский надзор, природа, а также некоторые его научно-теоретические следователь, расследование, вопросы. Автор также проанализировал мнения узбекских следственные сети. и зарубежных учёных по теме и вступил в научную дискуссию. В частности, были тщательно проанализированы некоторые проблемы в этой связи и сделаны научно-теоретические выводы. Сўнгги йилларда мамлакатимизда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, суд ишларини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув тамойили қўлланилишини янада кенгайтириш ҳамда ушбу соҳада халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани жорий этишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Шу билан бирга, суд-тергов амалиётини таҳлил қилиш ва фуқаролар мурожаатларини ўрганиш натижалари жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича механизмлар тўлиқ ишга солинмаганлигидан, шунингдек, қонунчиликда жиноят ишларини тергов қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатларини аниқ белгилаш билан боғлиқ бўшлиқлар мавжудлигидан далолат бермоқда. Мамлакатимизда жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда яхшилаш, қонун устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини рўёбга чиқариш, жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Прокуратура органларида тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат тушунчасини таҳлил қилишдан олдин, мазкур жумлани тўлақонли тушуниш учун назарий ва амалий билимларга мурожаат этиш лозим бўлади. Энг аввало “назорат” тушунчасига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. Назорат сўзи бирор ишнинг, нарсанинг аҳволи, бориши, кишининг юриш- туриши ва шу кабилар устидан доимо кузатиш, текшириш маъносини бериши ўзбек тилининг изоҳли луғатида қайд этилган. Аммо мазкур тадқиқот учун соф маънодаги “назорат” сўзидан кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги юридик маънога эга бўлган “назорат” сўзи аҳамиятли ҳисобланади. “Назорат” сўзининг қонунчиликдаги маъносини тушуниш учун унинг рус тилидаги талқинига мурожаат этиш лозим бўлади. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рус тилидаги талқинида “назорат” сўзи “надзор” сифатида қўлланилган. Рус тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қўлланилувчи “надзор” сўзида ифодаланган маъно-мазмун тадқиқот учун қимматлидир. Аммо “назорат” сўзини қандай тушунилиши борасида турлича 243 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2024) / ISSN 2181-1415 мулоҳазалар мавжуд. Жумладан, давлат назорати масалалари юзасидан илмий изланишларни амалга оширган Х.Т.Одилқориев ва Б.Э.Қосимовларнинг масъул муҳаррирлигида чоп этилган дарсликда “Назорат махсус ваколатли органларнинг қонунийлик бузилишини аниқлаш мақсадида бўйсунмаган органлар ёки шахслар устидан олиб борадиган доимий, мунтазам кузатувидир” [1] деб тушунча берилган. Э.Хожиев ва Т.Хожиевларнинг фикрича, “назорат – махсус ваколатли давлат органлари томонидан ўзига бўйсунмайдиган объектлар фаолиятида қонунийликни таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган бошқарув фаолиятининг бир туридир” [2]. Юридик фанлар доктори Д.М.Миразов ўзининг илмий изланишлари давомида назорат хусусида қуйидаги хулосаларга келади: “Назорат – давлат бошқаруви фаолиятининг горизонтал тартибида қўлланилади, яъни давлат томонидан белгиланган махсус органлар ўз бўйсунувида бўлмаган органларнинг у ёки бу соҳадаги фаолиятини мунтазам кузатиб боради. Масалан, прокуратура органлари республика миқёсида барча органлар ва мансабдор шахсларнинг қонунларга аниқ ва бир хилда риоя этишлари устидан назоратни амалга оширади. Шу билан бирга, назорат қилувчи органлар назоратни амалга ошириш жараёнида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари учун муайян турдаги жавобгарлик чораларини қўллай олсалар

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақолада назорат тушунчаси, прокуратура прокурор, органларида тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат назорат, тушунчаси, моҳияти, аҳамияти ва юридик табиати ҳамда прокурор назорати, унинг айри…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақолада назорат тушунчаси, прокуратура прокурор, органларида тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат назорат, тушунчаси, моҳияти, аҳамияти ва юридик табиати ҳамда прокурор назорати, унинг айри… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
prosecutor, следственные сети, supervision, прокурор назорати, терговчи, тергов, investigation, прокурорский надзор, расследование, прокурор, investigator, investigative networks, следователь, prosecutorial supervision, тергов тармоқлари, надзор, назорат
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники