Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Тенденции развития представительных органов местной государственной власти Каракалпакстана
Genjemurat MAMBETNAZAROV · March -/© in Science LLC. (Karakalpak State University)
Общество и инновации · 5 · 34-41 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада Қорақалпоғистон Республикасининг кенгаш, маҳаллий вакиллик органларининг ривожланиш туман, босқичлари соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда шаҳар, ушбу мавзу доирасида тадқиқотлар олиб борган олимлар, қарор, ваколат, мутахассислар фикр-мулоҳазалари асосида атрофлича тузилма, таҳлил қилинган. котибият, комиссия. 1 Applicant, Karakalpak State University. Nukus, Uzbekistan. E-mail: g.mambetnazarov@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2024) / ISSN 2181-1415 Тенденции развития представительных органов местной государственной власти Каракалпакстана АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной научной статье осуществляется подробный кенгаш, анализ этапов развития местных представительных район, органов в Республике Каракалпакстан. Анализ базируется город, на нормативно-правовых документах, касающихся данной решение, полномочие, сферы, а также на мнениях ученых и специалистов, структура, проводивших исследования по этой теме. секретариат, комиссия. Мустақиллик йилларида жамият ва давлат тизимида кенг миқёсли ислоҳотлар амалга оширилиб, давлат органларининг фаолияти қайта ташкил этилди. Яъни ҳар бир давлат тузилмаси Ўзбекистон Республикасининг юрисдикциясига ўтказилиб, уларнинг функционал вазифалари тубдан ислоҳ этилди. Айниқса, демократик-ҳуқуқий давлатни ташкил этишдаги муҳим ўзгаришлардан бири сифатида фуқаролар манфаатларини ифода этувчи давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари фаолиятидаги амалга оширилган институционал ислоҳотларни қайд этиш мумкин. Мазкур ислоҳотлар доирасида мамлакатда давлат ҳокимияти органлари олий ва маҳаллий органларга ажратилиши ортидан маҳаллий давлат ҳокимияти тизими ҳам вакиллик ва ижроия органларига бўлинди. Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ва демократик- ҳуқуқий давлат барпо этиш жараёнидаги энг муҳим вазифалардан бири бозор муносабатларига асосланган иктисодиётни барпо этиш бўлса, иккинчи муҳим вазифа республикада давлат ҳокимиятининг вакиллик ва фуқароларнинг ўзиниўзи бошқариш органларининг янги мустақиллик шароитларига мос келадиган тизимини яратиш эди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримовнинг “Янги уйни қурмай туриб, эскисини бузманг”, деган кўрсатмаларига амал қилиб, вакиллик органларининг вилоят, туман ва шаҳар бўғинлари сақлаб қолинди[1]. Давлат ҳокимияти тизимида “вакиллик институти”нинг жорий этилиши, ўз навбатида давлат-ҳуқуқий ислоҳотларнинг концептуаль йўналишларидан бири бўлиб, аҳоли манфаатларини давлат миқёсида таъминланишидаги муҳим сиёсий қадамдир. Таъкидлаш лозимки, маҳаллий давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари вакиллик институтининг асосий шакли сифатида, ҳудудларнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланиши ва аҳоли манфаатини таъминловчи муҳим структурага айланди. Ҳар бир соҳада бўлгани каби, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ҳам шаклланиши ва ривожланиш босқичларини тарихий нуқтаиназардан таҳлил қилиш, шаклланиш босқичларини ўрганиш мақсадга мувофиқ. 35 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2024) / ISSN 2181-1415 Зеро, тарихий ёндашувсиз, айниқса, мустақиллик йилларида, миллий давлатчиликнинг узвий қисми бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар моҳиятини тушуниш, уларга холисона баҳо бериш қийин. Бу ўз навбатида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини миллий давлатчиликдаги ўрни масаласини тарихий жиҳатдан аниқлаб олишни тақозо қилади [2]. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти ҳуқуқшунос олимлар томонидан турли даврларга бўлиб, тадқиқ этилган. Хусусан, профессор О.Хусанов маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг шаклланиш босқичларини уч босқичга [3] (80 йиллар 2-яримидан – 1991 йил 1 сентябр, 1991–1992 йй.., 1992 й. ), Н.Дехканов ҳам мазкур органлар ташкил этилишини уч босқичга (ХХ аср 90-йилларидан 1994 йилгача, 1994–2004 йиллар, 2004–2010 йилгача бўлган даврлар) бўлиб тадқиқ этган[4]. Бизнингча, Қорақалпоғистон маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг тараққиёт тенденциясини вазифа ва ваколатларини такомиллаштирилиши ҳамда таркибий ўзгариши нуқтаи назаридан келиб чиқиб, икки босқичга бўлган ҳолда таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Биринчи босқич (1992–2016 й.й.). Мазкур босқич Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқлол йиллари билан бевосита боғлиқ бўлиб, маҳаллий давлат ҳокимияти тизимида ижроия ва вакиллик органлари ўртасидаги аниқ ваколатларни белгилашнинг институционал ислоҳотлари даври бўлган, деб ҳисоблаш мумкин. Дастлаб, 1992 йил 4 январда “Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун билан туман, шаҳар халқ депутатлари кенгашларига ҳокимларни тасдиқлаш, ҳоким ҳисоботларини эшитиш, маҳаллий аҳамиятга молик барча масалаларни умумдавлат манфаатлари ҳамда Кенгаш ҳудудида яшаёттан фуқароларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этиш вако
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада Қорақалпоғистон Республикасининг кенгаш, маҳаллий вакиллик органларининг ривожланиш туман, босқичлари соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда шаҳар, ушбу мавзу доирасида тадқиқотлар о…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада Қорақалпоғистон Республикасининг кенгаш, маҳаллий вакиллик органларининг ривожланиш туман, босқичлари соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда шаҳар, ушбу мавзу доирасида тадқиқотлар о… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, туман, котибият, секретариат, city, authority, полномочие, structure, шаҳар, район, кенгаш, decision, тузилма, қарор, решение, commission, council, secretariat, структура, district, город, комиссия, ваколат
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024