К содержанию
РецензированоRU2023

Процедура ревизии и ее тактические аспекты

Lazizjon BARAKAEV · February -/© in Science LLC. (Academy of Law Enforcement of the Republic of Uzbekistan)

Общество и инновации · 5 · 168-181 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада тафтиш ўтказишнинг криминалистик тафтиш, жиҳатлари, уни ўтказишда эътибор қаратиши лозим тафтиш ўтказувчи бўлган ҳолатлар изоҳланган. Тафтиш ўтказиш ваколатига органлар, эга бўлган органлар ва улар томонидан йўл қўйилаётган тафтиш ўтказиш босқичлари, хато ва камчиликлар таҳлил қилинган ва уларни бартараф тафтиш ўтказиш этиш йўллари баён қилинган. муддатлари, тафтиш ўтказиш тактикаси. 1 PhD, Academy of Law Enforcement of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 1 (2024) / ISSN 2181-1415 Процедура ревизии и ее тактические аспекты АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье описаны криминалистические аспекты ревизия, проведения ревизии, обстоятельства, на которые следует органы проводящие обратить внимание при ее проведении. Проанализированы ревизию, органы, уполномоченные на проведение ревизий, этапы ревизии, сроки проведения анализированы допущенные ими ошибки и недостатки и ревизии, описаны пути их устранения. тактика проведения ревизии. Тафтиш ўтказиш тафтиш далилларни тўплаш усулларининг энг муҳим босқичи бўлиб, у ҳақида адабиётларда жуда кўп маълумотлар берилган ҳамда ушбу босқичнинг сифатли амалга оширилиши жиноятларни очишда самарали восита ҳисобланади. Тафтиш тайинлаш ҳақидаги қарор ёки ажримда кўрсатилган масалаларни қайси ваколатли орган мутахассислари томонидан текширилиши аниқ кўрсатилиши лозим. Бунда тафтиш жараёнида тафтишда қатнашиши мумкин бўлган ваколатли органлар қуйидаги йўналишда текширишларни ўтказиши мумкин: 1) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари солиқ ва валюта оид қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишига доир текширувларни ўтказиши; 2) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органи ходимлари ваколати доирасида солиқ ва валюта қонунчилигига риоя қилишга доир текширувларни ўтказиши; 3) Молия вазирлигининг ҳамда унинг ҳудудий органлари мутахассислари томонидан маҳаллий ва Республика бюджетининг, мақсадли жамғармалари бюджетининг ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг шакллантирилиши ҳамда бажарилиши юзасидан текшириши; 4) Бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг мутахассислари ҳам ўзларининг вазифалардан келиб чиққан ҳолда қонунчиликда белгиланган ваколатларидан келиб чиққан ҳолда текширувларни ўтказиши. ЖПКдан ташқари, Давлат солиқ хизмати органи томонидан тафтиш ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2021 йилдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли қарорига асосан ҳам тартибга солинади. Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2022 йилдаги 431-сон қарорига асосан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси тўғрисида”ги низомга асосан, бюджет тизими бюджетлари маблағларининг мақсадли сарфланишини, молиявий назорат объектлари томонидан бюджет қонунчилигига, шунингдек, бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади”. 169 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 1 (2024) / ISSN 2181-1415 Лекин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорлари ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда ҳам тафтиш ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, тафтиш ўтказиш тартиби бўйича умумий услубиёт шакллантирилмаган. Шу ўринда алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 171-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳам Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий ваколатли органлар билан бирга молиявий назорат органи сифатида белгиланган. Лекин, ЖПКнинг 1873-моддасида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тафтиш ўтказиш тайинланадиган давлат органлари доирасига киритилмаган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 174-моддасида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг бюджет ва махсус жамғармалар маблағларининг сарфланиши бўйича асосий давлат молиявий назоратини амалга оширувчи орган сифатидаги ваколатлари кўрсатилган. Шу сабабли, ЖПК нинг 1873-моддасига ўзгартириш киритиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ҳам унинг ваколатлари доирасидан келиб чиққан ҳолда тафтиш ўтказиш учун тайинланадиган шахслар тоифасига ушбу органни ҳам киритиш мақсадга мувофиқ. Агарда тафтиш ўтказиш бир нечта ваколатли орган ходимлари ва мутахассислар томонидан ўтказилиши лозим бўлса, у ҳолда тафтиш натижалари қайси ваколатли орган умумлаштиришга масъул эканлиги ва тафтиш материалларини кимга тақдим этилиши кўрсатилиши лозим. Одатда умумлаштириш учун масъул бўлган орган биринчи кўрсатилади. Б.А. Мўминовнинг фикрича “тафтишнинг тайёргарлик босқичида тафтиш ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект ҳақида умумий маълумотлар йиғилади, хўжалик юритувчи субъект раҳбари тафтиш тайинлаш ҳақида қар

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада тафтиш ўтказишнинг криминалистик тафтиш, жиҳатлари, уни ўтказишда эътибор қаратиши лозим тафтиш ўтказувчи бўлган ҳолатлар изоҳланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада тафтиш ўтказишнинг криминалистик тафтиш, жиҳатлари, уни ўтказишда эътибор қаратиши лозим тафтиш ўтказувчи бўлган ҳолатлар изоҳланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp168-181, органы проводящие ревизию, тактика проведения ревизии, revising bodies, ревизия, тафтиш ўтказиш босқичлари, сроки проведения ревизии, tactics for conducting the revision, тафтиш ўтказиш муддатлари, revision, этапы ревизии, тафтиш ўтказувчи органлар, stages of the revision, timing of the revision, тафтиш ўтказиш тактикаси, тафтиш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники