Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Особенности возмещения морального вреда: сравнительно-правовой анализ
Anvar ADKHAMOV
Общество и инновации · 4 · 585-597 · 2021
Аннотация
Ключевые слова: Данная статья посвящена прокурорскому надзору моральный за исполнением законодательства по вред, взыскание, противодействию наркотикам, в которой разъясняются зарубежный опыт, понятия по данной теме и их правовая природа, взгляды сравнительный анализ, критерии ученых-правоведов на толкование этих понятий. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши кафолатланга[1]н. Мазкур конституциявий норманинг ўзи фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи нақадар долзарб аҳамият касб этишидан далолат беради. Айнан фуқароларнинг шахсий-номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг фуқаролик ҳуқуқий воситаси бўлган маънавий зарарни ундириш фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган муҳим ҳуқуқларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида маънавий зарарни ундиришга доир янги ҳуқуқий нормалар киритилиб, унда маънавий зарарни қоплашнинг умумий қоидалари, зарарни қоплаш усусли ва миқдори ўз ифодасини топди. Шу ўринда фуқаровий ҳуқуқий жавобгарликнинг муҳим тури сифатида маънавий зарарни қоплаш бўйича жавобгарлик мустақиллигимиз қўлга киритилганидан сўнг фуқаролик қонунчилигида мустаҳкамланган янги норма бўлиб, ушбу институтни тадбиқ этиш аввало фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини қўшимча тарзда кафолатлаш зарурияти туфайли вужудга келганлигини яна бир бор таъкидлаш лозим бўлади. Мустақил Ўзбекистон қонунчилигида биринчи маротаба ўз ифодасини топган маънавий зарарни қоплашга доир ҳуқуқий нормада маънавий зарар жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азоблардан иборат эканлиги эътироф этилди (ФКнинг 1022-моддаси)[2]. Шунингдек, маънавий зарарни қоплашга қаратилган ҳуқуқий нормалар турли вақтларда кучга кирган қатор қонунларда ҳам ўз ифодасини топди. Ўз навбатида маънавий зарарни тартибга солувчи моддий ҳуқуқ нормалари мазкур ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилган процессуал шаклга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Бу эса маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишларни судда кўришнинг ўзига хос процессуал хусусиятларини аниқлаш, маънавий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда бу борада ривожланган хорижий давталарнинг қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини чуқур таҳлил қилиш заруратини юзага келишига олиб келади. Шу ўринда ўрганилган Англия, АҚШ, Франция ва Германия тажрибаси бу борада ижобий тажрибалар мавжудлигини кўрсатади. Мисол учун, ҳуқуқий тизимларининг умумийлиги билан ажралиб турадиган Англия ва АҚШда маънавий зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда вужудга келадиган муносабатларни тартибга солишда ҳам умумийликлар намоён бўлади. 586 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2022) / ISSN 2181-1415 АҚШдаги маънавий зарар етказганлик учун жавобгарлик асослари, умуман олганда, инглиз ҳуқуқи билан деярли бир хилдир. Бироқ АҚШда ҳар бир штат ўзининг ҳуқуқий тизимига эгалиги туфайли маънавий зарарни қоплашга бўлган ёндошув муайян штатнинг ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда, баъзи ҳолларда анча жиддий фарқланиши мумкин. Шундай бўлса-да, маънавий зарар етказганлик учун жавобгарлик асослари мавжудлигини аниқлашда барча штатлар учун қуйидаги мезонлар умумийдир: •ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони, бунда ҳуқуқий оқибатлардаги асосий фарқлар зарар етказувчининг қилмишида қасднинг мавжуд бўлиши ёки бўлмаслиги билан белгиланади; •маънавий зарар жабрланувчининг қўрқув ёки ҳавотирлари натижаси бўлганлиги; •маънавий зарар жабрланувчига тан жароҳатини етказиш ёки унга жисмоний тазйиқ ўтказиш билан боғланганлиги; •маънавий зарар етказиш текширув ўтказилаётган жисмоний ёки руҳий бузилишни келтириб чиқарганлиги. Агарда маънавий зарар эҳтиётсизлик натижасида содир этилган ва тан жароҳатини етказиш билан боғланган бўлса, у қопланиши лозим. Агарда ҳуқуққа хилоф бўлган эҳтиётсиз ҳулқ жабрланувчига фақатгина маънавий зарар етказса, қоида бўйича, бу зарар қопланмайди. Юқорида кўриб ўтилган умумий қоида суд амалиёти томонидан қуйидаги бир қатор объектив ва субъектив сабабларга биноан ўрнатилган: маънавий зарар етганликни сохталаштириш осонлиги туфайли маънавий зарар етганлик тўғрисида судга фирибгарона даъво қилиш имкониятини чеклаш зарурати; маънавий зарарни етказганлик ва бундай зарарнинг келиб чиқмаганлиги ҳолатини исботлашнинг мураккаблиги; маънавий зарар етказиш имкониятини олдиндан кўра олмаслик. Шунинг учун ҳам судьялар эҳтиётсизлик натижасида маънавий зарар етказган шахсни, башарти унинг қилмиши жабрланувчига жисмоний зарар етказиш билан ёҳуд ҳиссий (эмоционал) ҳавотир жисмоний бузилиш (юрак хуружи, қон босимининг ошиб кетиши, экзема ва б.) орқали намоён бўлган бўлса жавобгарликка тортишни маъқул деб топадилар. Қасд билан ёки қўпол бўлган эҳтиётсизлик билан ҳаракат қилган, жабрланувчига жиддий маънавий зарар етказган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида судлар жавбрланувчига жисмоний таъсир этиш тушунчас
Доказательный фрагмент
«Ключевые слова: Данная статья посвящена прокурорскому надзору моральный за исполнением законодательства по вред, взыскание, противодействию наркотикам, в которой разъясняются зарубежный опыт, понятия по данной теме и…»
Образец извлечения
Демо-превьюКлючевые слова: Данная статья посвящена прокурорскому надзору моральный за исполнением законодательства по вред, взыскание, противодействию наркотикам, в которой разъясняются зарубежный опыт, понятия по данной теме и… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- (CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), foreign experience, маънавий зарар, зарубежный опыт, тўлов ундириш, қиёсий-ҳуқуқий таҳлил, меъзонлар, criteria, взыскание, хорижий тажриба, moral damage, comparative analysis, критерии, сравнительный анализ, моральный вред, recovery
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024