К содержанию
РецензированоRU2023

Обеспечение верховенства закона – роль системы принудительного исполнения в защите прав граждан

Murod URAZALIEV · Bureau of Compulsory (Tashkent State University of Law)

Общество и инновации · 5 · 127-133 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақола мамлакатимизда мажбурий ижро соҳасида ижро ишини юритиш, амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат ижрочисининг мажбурий ижро, суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг суд ҳужжатлари ва бошқа ижросини таъминланлаш учун мажбурий ижрони қўллаш орган ҳужжатлари, Мажбурий ижро бюроси, тартиби ҳамда ижро механизмини такомиллаштиришнинг электрон тартибда ижро муҳим жиҳатларига бағишланади. ишини юритиш. 1 Professor, Tashkent State University of Law. E-mail: u.murodbek_78@ mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 1 (2024) / ISSN 2181-1415 Обеспечение верховенства закона – роль системы принудительного исполнения в защите прав граждан АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Данная статья посвящена реформам, проводимым исполнительное в стране в сфере принудительного исполнительного делопроизводство, производства, а также важным аспектам принудительное совершенствования исполнительного порядка и механизма исполнение, судебные документы и применения государственным исполнителем документы иных органов, исполнительных документов для обеспечения исполнения Бюро принудительного судебных актов и актов других органов. исполнения, электронное исполнительное делопроизводство. Мамлакатимизда бугунги кунда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлида жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқий давлатнинг асосий вазифаларидан бири жамиятимизда адолатни, қонунийликни ўрнатиш, аввало, суд қарорларини тез ва аниқ ижро этиш катта аҳамиятга эгадир. Таъкидлаш жоизки, ижро ишини юритиш билан боғлиқ масалалар охирги вақтларда ҳаётимизда энг кўп муҳокама қилинадиган масалалардан бирига айланди. Бу масала давлат томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қай даражада ҳимоя қилинаётганлиги самарадорлиги муаммоларини ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан суд қарорларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш зарурияти ҳақидаги масалалар бир неча бор кун тартибига қўйилди ва бу борада амалга ошириш зарур бўлган энг муҳим асосий устувор вазифалар белгилаб берилди. Ҳар бир суд қарорининг қонуний кучи унинг амалда қандай амалга оширилиши билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам фуқароларимиз, жамият ва давлат манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш мақсадида суд қарорларининг сўзсиз ва тўлиқ ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатларини ҳаракати ва натижаларини назорат қилиш бўйича самарали механизм яратишимиз керак [1]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5059-сон Фармони [2] билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлашга масъул бўлган Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 30 майдаги ПҚ–3016-сон Қарори [3]. билан “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Қабул қилинган мазкур ҳужжатлар туфайли ижро иши юритиш тизими ривожида сифат жиҳатидан янги давр бошланди. Тизим ташкилий жиҳатдан мутлақо янгиланди. Ижро тизимининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиши сари илдам қадамлар ташланди. 128 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 1 (2024) / ISSN 2181-1415 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонига илова сифатида “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” концепциясида 100 та мақсад қабул қилинган бўлиб, 18-мақсад: Суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлашга бағишланган бўлиб, унда суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш, суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг муқобил, шу жумладан суддан ташқари усулларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш ҳамда мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма- босқич жорий этиш ва айрим функцияларни (суд ҳужжатларидан ташқари) хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш вазифалари белгиланган [4]. Яқин кунларгача ҳуқуқ назариясида ижро иши юритувига фуқаролик процессининг, фуқаролик суд ишлари юритишнинг якуний босқичи сифатида қараб келинган эди. Ижро ишини ҳуқуқ тармоғини алоҳида мустақил соҳаси деб эълон қилган процессуалист олим М.К. Юковнинг фикрича, суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бу фуқаролик процессининг мантиқий давоми бир қисми, бўлаги эмас. Ижро иши юритиш бу ҳуқуқ соҳасида мустақил ҳуқуқ тармоғи бўлиб, ҳуқуқ тизими бу ҳуқуқ тармоғисиз тўғри ишлай олмайди. Ижро ҳуқуқи ижро иши юрити

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақола мамлакатимизда мажбурий ижро соҳасида ижро ишини юритиш, амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат ижрочисининг мажбурий ижро, суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг суд ҳужжатлари ва бошқ…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақола мамлакатимизда мажбурий ижро соҳасида ижро ишини юритиш, амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат ижрочисининг мажбурий ижро, суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг суд ҳужжатлари ва бошқ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp127-133, электрон тартибда ижро ишини юритиш, judicial acts and acts of other bodies, ижро ишини юритиш, Бюро принудительного исполнения, принудительное исполнение, исполнительное делопроизводство, compulsory execution, Bureau of Compulsory Enforcement, электронное исполнительное делопроизводство, судебные документы и документы иных органов, Мажбурий ижро бюроси, суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари, мажбурий ижро, electronic enforcement proceedings, enforcement proceedings
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники