Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Ирригационно-мелиоративные работы в Андижанской области (1941-1990 гг.)
Abdurakhmon TURGUNOV · Keywords: -/© in Science LLC. (Andijan State University)
Общество и инновации · 4 · 177-182 · 1941
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада Андижон областида ирригация- Андижон области, мелиорация ишлари ҳолати 1941–1990 йиллар даврий ирригация, чегарасида илмий адабиётлардаги маълумотлар ва архив мелиорация, ҳужжатлари материаллари ёрдамида таҳлил қилинган. канал, суғорма майдон, Бундан ташқари, областда ирригация иншоотларининг суғориш тармоғи. барпо этилиши, уларнинг манбаларидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилиши, пахта яккаҳокимлиги таъсирида суғорма майдонлар ҳажми йилдан-йилга ортиб борганлиги тадқиқотда асослаб берилган. 1 Senior teacher, General History Department, Andijan State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2023) / ISSN 2181-1415 Ирригационно-мелиоративные работы в Андижанской области (1941–1990 гг.) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье с помощью данных научной литературы и Андижанская область, архивных документов проанализировано состояние ирригация, ирригационно-мелиоративных работ в Андижанской мелиорация, области в период 1941–1990 годов. Кроме того, в канал, оросительная площадь, исследованиях обосновано строительство ирригационных ирригационная сеть. сооружений в регионе, использование их источников в сельском хозяйстве, размеры орошаемых площадей, увеличивающиеся с каждым годом за счет влияния хлопковой монополии. Маълумки, совет ҳукмронлиги йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида пахта яккаҳокимлиги сиёсати ҳукмрон бўлди. Ирригация-мелиорация ишлари эса мазкур амалиёт измига бўйсундирилди. Республиканинг барча область ва районларида суғориш ишлари жадаллаштирилди. Хусусан, 1941 йил ташкил этилган Андижон областида ҳам ирригация-мелиорация ишлари марказ аграр сиёсати таъсирида ривожлантирилди. Масалан, Андижон областида эса урушдан кейинги беш йилликда халқ меҳнати эвазига ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун 39 та район ва районлараро коллекторлар таъмирланди. Натижада, Заврақ, Ниёзботир массивлари қўриқ ерлари ўзлаштирилди. 1951 йилга келиб область бўйича 44 минг га ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга эришилди [1]. 1951 йил якунига қадар ЎзССР областларига 368,0 минг га ҳажмида янги суғориш тармоғига ўтиш вазифаси топширилди, шундан 58,0 мингга Бухоро, 52,0 минг га Андижон области ҳиссасига тўғри келди [2]. 1953 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Марказий Фарғонани ўзлаштириш мақсадида ташкил қилинган “Ферганаводстрой” трести томонидан водий бўйича капитал маблағларни ўзлаштириш режаси 73000 рубль бўлиб, шундан 21161 рубль (28,9 %) ҳажмида бажарилди. Cув хўжалиги қурилиши режаси 41000 рубль бўлиб, у 7091 (17,3 %) рубль ҳажмида бажарилди [3]. 1956 йилда областда кўплаб сув иншоотлари капитал таъмирдан чиқарилиб, сув захиралари билан таъминланди. Хусусан, Майлисой сув тизими жамоаси кўплаб ирригация иншоотларини капитал таъмирдан чиқарди. Сув “Қўйқулоқ” суғориш каналидан оқа бошлади. Бу канал ўз навбатида, Пахтаобод, Избоскан районлари жамоа хўжаликларини ҳамда 8-пахтачиликка ихтисослашган давлат хўжалиги далаларини сув билан таъминлади [4]. Марказий Фарғона ерларини суғориш ва ўзлаштиришга ўн йил давомида, яъни 1953-1963 йиллар учун режага кўра 50753,3 минг рубль ажратилди, амалда 40425,8 минг рубль маблағ сарфланди [5]. Шундан жамоа хўжаликларнинг бўлинмас жамғармасидан режада 35309,9 минг, амалда 20170,9 минг; давлат бюджетидан режада 15444,4 минг, амалда эса 20254,9 минг рубль харажатланди. 1953-1960 йилларда Андижон области жамоа хўжаликларининг режа бўйича тўлов(взнос) маблағлари 38,8 млн. рубль бўлиб, Марказий Фарғона ерларини суғориш ва ўзлаштиришга амалда 26,8 млн. рубль киритилди ёки у 69,2%ни 178 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2023) / ISSN 2181-1415 ташкил қилди. 1961 йилда режа бўйича тўловлар 4346 минг рубль бўлиб, шу йилнинг 11 ноябрида жамоа хўжаликлар 1825 минг рубль киритди ёки у 42 % ни ташкил этди [6]. 1953-1973 йилларда Фарғона водийсида янги ерларни ўзлаштириш ва суғоришга сарфланган капитал маблағлар эвазига пахта экин майдони 9,2 %га ўсган ҳолда, бу кўрсаткич ҳосилдорликда 24,9 %, ялпи ҳосилда 42,8 %ни ташкил этди [7]. Айтиш мумкинки, юқоридаги барча тадбирлар ва саъй- ҳаракатлар республикада айнан пахтачиликни ривожлантириш мақсадида амалга оширилди. 1958 йил 13 январда ЎзССР Министрлар Советининг “Фарғона ва Андижон областларида ҳамда республика бўйича ирригацион-мелиоратив ишларнинг бориши тўғрисида”ги қарори қабул қилинди [8]. Унда, асосан, 1958 йилда суғориш тармоғини вегетация (ўсиш) суғоришига тайёрлаш бўйича ишлар ҳолати, ювиш ва захира суғориши бўйича ўтказилган ишлар таҳлил қилинди. Республика бўйича 1958 йил 5 январь ҳолатига кўра, суғориш тармоғини тозалаш ишлари 58,5%га бажарилди. Шу билан бирга режадан 68,2 % механизмлар ёрдамида, 44,3 % эса қўл кучи билан амалга оширилди. Марказ кўрсатмасига асосан 1958 йил 17 январда Андижон область ижроия қўмитаси “Тешиктош гидроузели қурилиши тўғрисида”ги қарорни қабул қилди [9]. Унда қайд этилишича, 1958 йил 1 январь ҳолатига кўра Тешиктош гидроузели қурилиши суръати тўла амалга оширилмади. Жумладан
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада Андижон областида ирригация- Андижон области, мелиорация ишлари ҳолати 1941–1990 йиллар даврий ирригация, чегарасида илмий адабиётлардаги маълумотлар ва архив мелиорация, ҳужжатлари матер…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада Андижон областида ирригация- Андижон области, мелиорация ишлари ҳолати 1941–1990 йиллар даврий ирригация, чегарасида илмий адабиётлардаги маълумотлар ва архив мелиорация, ҳужжатлари матер… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2023 in Science LLC, canal, оросительная площадь, ирригация, Андижанская область, Андижон области, суғориш тармоғи, irrigation, land reclamation, мелиорация, Andijan region, ирригационная сеть, irrigation area, канал, irrigation network, суғорма майдон
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026