Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Некоторые аспекты совершенствования социальной защиты сотрудников органов внутренних дел
Lola RADJAPOVA
Общество и инновации · 4 · 153-159 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада ички ишлар органлари ички ишлар органлари, ходимларининг ижтимоий таъминотининг айрим турлари ходимлар, таҳлили ёритилган. Шу билан бирга, ички ишлар ижтимоий ҳимоя, органлари ходимларнинг ижтимоий ҳимоясидаги пенсия пенсия таъминоти, уй-жой, таъминотининг аҳамияти баён қилинган. Бундан ташқари, тавсиянома, ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий меҳнат таътили. ҳимоясига оид айрим таклифлар келтирилган. 1 Independent researcher, the Ministry of Internal Affairs Academy of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2023) / ISSN 2181-1415 Некоторые аспекты совершенствования социальной защиты сотрудников органов внутренних дел АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье описан анализ некоторых видов органы внутренних дел, социального обеспечения сотрудников органов сотрудники, внутренних дел. При этом констатировалась важность социальная защита, пенсионного обеспечения в социальной защите пенсионное обеспечение, жилье, сотрудников органов внутренних дел. Кроме того, даются направление, предложения по социальной защите сотрудников органов рабочий отпуск. внутренних дел. Давлат томонидан ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти учун қулай ва хавфсиз шароитлар ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун имкониятлар яратилиши ички ишлар органлари фаолиятининг бутун, ижтимоий тизим сифатида самарадорлигини оширишнинг зарурий шартларидан биридир. Ижтимоий давлат инсон қадр-қиммати ҳамма нарсадан улуғ, инсон шаъни, ҳар нарсадан муқаддас, деган ғоят инсонпарвар ва адолатли концепцияга асосланар экан, ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва аҳолини қўллаб-қувватлаш давлат органлари тизими, соҳа қонунчилик базаси яратилганлиги, ташкилий – ҳуқуқий тизим мунтазам ишлаб турганлиги, давлатнинг ижтимоий ҳимоя сиёсати вазифалари ижроси таъминланаётганлиги, ижтимоий таъминот бўйича муайян органлар тизими шакллантирилганлиги, давлат ижтимоий таъминоти яхлит тизими исботидир. Айтишимиз мумкинки, ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси биринчи навбатда, мамлакатимиздаги фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишдан фарқ қилмайди. Иккинчидан эса ижтимоий ҳимоя субъектининг таркиби ва унинг ҳуқуқий мақомининг хусусиятлари билан белгиланади. Юридик адабиётларда давлат ижтимоий ҳимояси таркибига кирувчи умумий ёрдам ва ижтимоий таъминот турлари турлича таснифланади [1]. Масалан, ҳуқуқшунос олим Й. Турсунов давлат пенсияси ва нафақаларини, моддий ёрдамни, натурал ёрдамни (озиқ-овқат маҳсулотлари, рўзғор буюми ва б.), ногиронлар реабилитациясини ва тиббий-фармацевтика хизматларини келтиради. Муаллиф бошқа ижтимоий ёрдам ва имтиёзлар тақдим этилиши мумкинлигини ҳақ таъкидлайди. Россия олимларидан Н. Серебрякова [2], М. Воронцева ва В. Макаровалар [3] давлат хизматчиларида юқоридаги таъминот турларни асосий 4 та тоифага ажратади: пенсия, уй-жой (доимий, вақтинча), пул-моддий таъминоти (меҳнатга ҳақ тўлаш, компенсация, имтиёз) ва соғлиқни сақлаш (мажбурий ва тиббий суғурта). Келтирилганлардан пенсия таъминоти ижтимоий таъминотнинг муҳим кўриниши бўлиб, ички ишлар органлари ходимларини қийнаб келаётган муаммолардан бири ҳам айнан пенсия таъминотидир. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари тўғрисидаги Қонунининг 41-моддасига асосан, ички ишлар органлари ходимлари, боқувчисини йўқотган тақдирда эса уларнинг оила аъзолари қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда давлат пенсия таъминотини олиш ҳуқуқига эга [4] эканлиги белгилаб қўйилган. 154 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2023) / ISSN 2181-1415 Илк бор давлат даражасидаги ҳарбий пенсиялар Рим империясида Гай Юлий Цезарь томонидан жорий этилган. Мусулмон ўлкаларида VII асрдан халифа Умар даврида закот ҳисобидан ажратилган. Россияда илк пенсиялар Пётр I даврида дастлаб фақатгина денгиз зобитларига берилган. Ўзбекистонда илк пенсия табиийки собиқ Иттифоқ даврида, СССРда 1956 йилгача пенсия аҳолининг маълум бир тоифаларига тўланган [5]. Профессор М.Усманова ногиронларга нафақа тўлаш тизими Собиқ иттифоқ тузуми даврига эмас, балки Амир Темур даврига бориб тақалишини таъкидлайди ҳамда шу мақсадда ҳар бир ўлкада бошқарув ишларини амалга оширувчи уч вазирдан бири ижтимоий масалалар билан шуғуллангани ҳақида фикрларини билдиради [6]. “Темур тузуклари”да келтирилган қуйидаги ўгит бунга асос бўлади: “Қайси бир сипоҳий ўзини кўрсатган бўлса, рағбатлантириб ҳақини адо этсинлар. Қайси бир сипоҳий хизматда юриб, қарилик ёшига етаркан, уни ойлик – ҳақдан маҳрум этмасинлар ва мартабасидан туширмасинлар. Ҳеч бир сипоҳийнинг хизмати назардан четда қолмасин. Чунки улар давлат хизматида эканлар, боқий ҳаётларини фоний дунё нақди учун аямаганининг ўзи ҳам инъомга ва моддий таъминотга лойиқлигини билдиради. Уни инъомидан маҳрум қилиб, хизматларини кўрсатмасалар ноинсофлик қилган бўлурлар” [7]. Ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий таъминоти кўп жиҳатдан ХХ аср иккинчи ярмидаги ислоҳотларга бориб тақалади. Масалан, ички ишлар органлари ход
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада ички ишлар органлари ички ишлар органлари, ходимларининг ижтимоий таъминотининг айрим турлари ходимлар, таҳлили ёритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада ички ишлар органлари ички ишлар органлари, ходимларининг ижтимоий таъминотининг айрим турлари ходимлар, таҳлили ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss11/S-pp153-159, социальная защита, жилье, work leave, ички ишлар органлари, тавсиянома, уй-жой, органы внутренних дел, меҳнат таътили, internal affairs bodies, направление, ходимлар, рабочий отпуск, ижтимоий ҳимоя, employees, housing, pension provision, пенсионное обеспечение, пенсия таъминоти, referral, social protection, сотрудники
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025