К содержанию
РецензированоRU2023

Борьба узбекской интеллигенции за реализацию национальной идентичности в средствах массовой информации в 80-е годы XX века

Utkir JURAEV · February -/© in Science LLC. (Namangan State University)

Общество и инновации · 4 · 146-152 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақолада ўзбек зиёлиларининг миллий ўзликни зиёлилар, англаш учун олиб борган курашлари, жумладан, улар ўзликни англаш, томонидан оммавий ахборот воситаларида республикадаги оммавий ахборот аграр экологик, миллий тил ва адабиёт, урф-одатлар воситалари, тил, билан боғлиқ муаммоларни ўзларининг публицистик адабиёт, мақолаларида ёритиб берилиши ҳақида маълумотлар урф-одат. берилиб, таҳлил қилинган. 1 Independent researcher, Namangan State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2023) / ISSN 2181-1415 Борьба узбекской интеллигенции за реализацию национальной идентичности в средствах массовой информации в 80-е годы XX века АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассматривается борьба узбекской интеллигенция, интеллигенции за реализацию национальной идентичность, идентичности в средствах массовой информации. средства массовой Проблемы, связанные с аграрной экологией, информации, язык, национальным языком и литературой, традициями литература, республики, освещаются в публицистических статьях и традиция. анализируется их борьба в этом направлении. Ўзбек зиёлиларининг миллий ўзликни англаш учун олиб борган кураши Сталин қатағонлари даврида табиий равишда кескин сусайди, зотан жадид адабиёти вакиллари ва бошқа кўплаб миллатпарвар зиёлилар қатағон қилинди. Сталиннинг ўлимидан сўнг бошланган “илиқлик” даври маданият ва фаннинг гуркираб ўсиши учун шароит яратди. Бу даврга хос бўлган ютуқлар ва зиддиятлар айнан маънавий соҳада энг ёрқин акс этди. Ўзгаришларга биринчи бўлиб муносабат билдирганлар адабиёт вакиллари бўлди. 1982 йили Москвада Ю.В. Андропов ҳокимиятга келгандан сўнг жамиятда йиғилиб қолган муаммоларни очиқ айтиш ва танқид остига олиш бошланди. Шу даврда Ўзбекистонда бошланган “пахта иши” ўзбек жамиятидаги муаммоларни очиб ташлаш билан бирга, республиканинг Марказга мутлақо қарам эканлигини очиқ кўрсатиб берди. Ўзбекистон раҳбарларининг катта қисми таъқиб остига олинди, қамалди. Аммо бу жараён ўзбек жамиятида шу давргача эълон қилинган социализм қадриятларига ишончни йўққа чиқарди. Айниқса 1985 йили “қайта қуриш” ва жамиятда маълум демократик жараёнлар бошлангандан сўнг, “пахта иши” матбуотда кенг ёритилди ва бу миллий ўзликни англаш жараёнининг бошланиши бўлди. Дастлаб матбуотда пахта билан боғлиқ муаммолар очиқ ёзила бошланди. Масалан, 1985 йил 15 октябрда “Совет Ўзбекистони” газетасида эълон қилинган “Сара уруғ” мақоласида муаллиф Н. Ҳайитқулов Сурхондарё областида пахта терими билан боғлиқ муаммолар ва кўзбўямачиликларни қаламга олади [1]. Газетанинг 17 октябрь сонидаги “Эл соғлиғи – юрт бойлиги” номли мақолада халқ соғлиғини сақлашдаги муаммоларга тўхталиб, халқ соғлиғи миллат келажаги эканлиги ва уни сақлашга барча бирдай жавобгарлиги таъкидланади [2]. “Фан ва турмуш” журналининг 1986 йил апрель сонида академик Мирзаали Муҳаммаджоновнинг “Она ер ҳақида ўйлар” номли мақоласида Ўзбекистонда экин майдонларининг асосий қисми пахта билан бандлиги, алмашлаб экишга риоя қилинмаётганлиги, кимёвий моддалар нормадан ортиқ ишлатилаётгани ва буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги – табиатига катта зарар етказаётгани ҳақида ёзади [3]. Бу даврда ҳали миллий уйғониш билан боғлиқ сиёсий муаммоларни матбуотда очиқ кўтариш учун имконият мавжуд эмасди. Аммо шундай давр кундан-кунга яқинлашиб келаётган эди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ў. Ҳошимов 147 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2023) / ISSN 2181-1415 “Тошкент оқшоми” газетаси мухбирлари билан қилган суҳбатда коммунистик партия обрўсининг тушиб кетаётганлиги ва унинг сабаблари ҳақида гапиради. У шу даврнинг энг мураккаб муаммоларидан бири ҳақида гапириб: “Ўзбек иши” деган ибора ҳар қандай виждонли одамнинг қонини қайнатади. Тўғри, дунёга ўт қўйиб ўзининг қозонини қайнатган олчоқлар бўлган. Аммо уларнинг йигирма миллионли ўзбек халқига нима дахли бор? Агар “Арман иши”, “Грузин иши”, “Рус иши”, “Молдаван иши” деган гап айтилса, бу қардошларимиз ўзларини ҳақоратланган ҳис қилмасмиди? Уёғини сўрасангиз гап фақат иборанинг ўзида эмас, бутун дунё назарида Ўзбекистоннинг юзига лой чапланди. Ҳолбуки, бунақа ишлар мамлакатнинг ҳамма жойида бор эди. “Ўзбек иши” деган гап махсус ҳужжат билан қораланиши ва муомаладан чиқарилиши шарт. Мабодо Москвада КПСС XXVIII съездида менга сўз тегиб қолса (очиғи мен бунга унча ишонмаяпман), фақат бу ҳақда эмас, Ўзбекистоннинг ва умуман мамлакатимизнинг оғриғига айланган бошқа муаммолар ҳақида гапириш ниятим ҳам бор” [4]. Шу даврда бўлиб ўтган Ўзбекистон компартиясининг XXII съезди республикамиздаги муаммолар жуда очиқ айтилганлиги билан ажралиб туради. Марказий матбуот вакиллари бу съездни холис баҳолади дейиш қийин. Элимиз севган адиб сифатида бунга муносабатингиз қандай, деган саволга Ў. Ҳошимов шундай жавоб беради: “Ёзувчи – халқ виждони деган гап бор. XXII съезд руҳининг ўзи, менимча, ҳалол ва ошкора бўлди. Тўғри, айрим марказий нашрлар бунга ғашлик билан қарадилар. Съездда ўз-ўзини танқид

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақолада ўзбек зиёлиларининг миллий ўзликни зиёлилар, англаш учун олиб борган курашлари, жумладан, улар ўзликни англаш, томонидан оммавий ахборот воситаларида республикадаги оммавий ахборот аграр…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақолада ўзбек зиёлиларининг миллий ўзликни зиёлилар, англаш учун олиб борган курашлари, жумладан, улар ўзликни англаш, томонидан оммавий ахборот воситаларида республикадаги оммавий ахборот аграр… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
This is an open access article under the Attribution 4.0 International, интеллигенция, идентичность, tradition, identity, традиция, intelligentsia, ўзликни англаш, литература, literature, зиёлилар, тил, media, оммавий ахборот воситалари, language, адабиёт, язык, урф-одат, средства массовой информации
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники