К содержанию
РецензированоRU2023

Гарантии защиты прав и свобод лиц при производстве уголовных дел

Ikhtiyor JURAEV · Keywords: -/© in Science LLC. (Tashkent State University of Law)

Общество и инновации · 4 · 100-106 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада жиноят ишларини юритиш жараёнида қонун, иштирок этаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини инсон қадри, муҳофаза қилиш, бу борадаги вазифа ва функцияларни амалга ислоҳот, ошираётган барча давлат органлари ва мансабдор стратегия, фуқаро, шахсларнинг хатти-ҳаракатлари, вазифа ва ваколатлари, муҳофаза қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш кафолат, кафолатларига оид масалалар илмий таҳлил қилинган ҳамда мансабдор шахс, бу борада тегишли таклифлар илгари сурилган. принцип, ҳуқуқ ва эркинлик, халқаро ҳужжат, манфаат. 1 Doctor of Law, Associate Professor, Head of Court, Law Enforcement Agencies and Advocacy Department, Tashkent State University of Law Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 4 № 6 (2023)/ ISSN 2181-1415 Гарантии защиты прав и свобод лиц при производстве уголовных дел АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье дается научный анализ вопросов защиты прав и право, свобод граждан, участвующих в уголовных делах, действий, человеческие ценности, задач и полномочий всех государственных органов и реформа, должностных лиц, выполняющих обязанности и функции в стратегия, гражданин, этой связи, гарантий защиты прав. и свобод граждан, и в защита, этой связи выдвинуты соответствующие предложения. гарантия, должностное лицо, принцип, права и свободы, международный документ, интерес. Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тасдиқланди. Мазкур тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишларидан бири – мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш ҳисобланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ манфаатлари, инсон қадр- қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш мазкур йўналишда белгиланган мақсадлардан биридир. Ички ишлар органларини халқнинг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш ҳамда аҳоли билан мақсадли ишлашга йўналтириш, қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли прокуратура фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда “Қонун – устувор, жазо – муқаррар” тамойилини бош мезонга айлантириш, тезкор-қидирув ва тергов фаолияти устидан назоратни кучайтириш, фуқароларнинг қадр-қиммати ва эркинлигини самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда жиноятлар ҳақида хабарларни ҳисобга олиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жиноятларни яшириш ҳолатларининг олдини олишда замонавий усуллардан фойдаланиш юқорида қайд этилган мақсадга эришиш учун амалга ошириладиган асосий вазифалардан ҳисобланади. Шуни қайд этиш лозимки, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, унинг кафолатларини таъминлаш мамлакатимиз қонунчилигида, шу билан бирга халқаро ҳужжатларда мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунига асосан, суднинг асосий вазифаларидан бири – фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро 101 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 4 № 6 (2023)/ ISSN 2181-1415 ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида жиноят- процессуал қонунчилигининг асосий вазифалари белгиланган бўлиб, унга кўра, жиноят-процессуал қонунчилигининг вазифалари жиноятларни тез ва тўла очишдан, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишдан ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашдан иборатдир. Жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қонунчиликда белгиланган тартиби қонунийликни мустаҳкамлашга, жиноятларнинг олдини олишга, шахс, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя этишга ёрдам бермоғи лозим. М. Сарсембаевнинг қайд этишича, “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари халқаро ҳужжатлар (шартномалар, резолюциялар, декларациялар)да мустаҳкамланган, инсон ҳуқуқларининг турларини белгилайдиган ва иштирокчи-давлатлар томонидан уларни ҳимоя қилиш бўйича минимал талабларни ўз ичига олган нормалардир. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартларини мажбурий ва тавсия этувчи стандартларга ҳам ажратиш мумкин” [1]. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида инсон ҳуқуқларига ва барчанинг ирқи, жинси, тили ва динидан қатъи назар асосий эркинликларига ҳурматни рағбатлантириш ва ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўзлаган мақсадлардан бири сифатида мустаҳкамланган” [2]. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳ

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада жиноят ишларини юритиш жараёнида қонун, иштирок этаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини инсон қадри, муҳофаза қилиш, бу борадаги вазифа ва функцияларни амалга ислоҳот, ошираётган бар…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада жиноят ишларини юритиш жараёнида қонун, иштирок этаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини инсон қадри, муҳофаза қилиш, бу борадаги вазифа ва функцияларни амалга ислоҳот, ошираётган бар… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
2181-1415/© 2023 in Science LLC, должностное лицо, права и свободы, benefit, ислоҳот, international document, инсон қадри, strategy, human value, стратегия, международный документ, law, манфаат, право, мансабдор шахс, халқаро ҳужжат, қонун, protection, guarantee, защита, реформа, кафолат, official, rights and freedom, муҳофаза қилиш, ҳуқуқ ва эркинлик, интерес, фуқаро, reform, человеческие ценности, гарантия, citizen, гражданин, principle, принцип
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники