Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Анализ эффективности участия народных заседателей в судебном разбирательстве
Kamoliddin MAVLANOV
Общество и инновации · 4 · 227-232 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада жамоатчилик вакиллари бўлган халқ хал маслаҳатчиси, маслаҳатчиларининг ўта оғир жиноят ишларининг жамоатчилик назорати, кўрилишида судда иштирок этиш асослари, уларнинг тортишув, фаолиятида мавжуд камчилик ва муаммолар, ушбу суд мажлиси, суд муҳокамаси. муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни бартараф этиш йўллари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада бир қатор ривожланган Осиё ва Европа давлатларининг жиноят-процессуал қонунчилиги ўрганилган бўлиб, миллий қонунчилигимиз билан қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилинган. Мақола якунида ушбу ҳуқуқ интитутини ривожлантириш бўйича таклифлар берилган. 1 Senior Lecturer, PhD, Tashkent State University of Law. E-mail: kamoliddinmavlanov@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2023) / ISSN 2181-1415 Анализ эффективности участия народных заседателей в судебном разбирательстве АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье анализируются основания участия народные заседатели, народных заседателей - представителей общественности общественный контроль, при рассмотрении дел об особо тяжкие преступления, состязательность, недостатки и проблемы в их работе, причины этих проблем судебное заседание, судебное разбирательство. и пути их устранения. Также в статье изучено уголовно- процессуальное законодательство ряда развитых стран Азии и Европы, проведен сравнительно-правовой анализ с нашим национальным законодательством. В заключении даны предложения по развитию данного правового института. Жиноят ишлари юритувида халқ маслаҳатчиларининг мавжудлиги, биринчи навбатда соҳанинг демократик хусусиятга эга эканлиги, тизимнинг халқчил эканлигини англатади. Бу институт орқали жамоатчилик судлар фаолиятини, улар томонидан чиқарилаётган қарорларнинг асослилиги, қонунийлигини маълум даражада назорат қилиш имконига ҳам эга бўлади. Амалдаги қонунчилигимизга кўра, халқ маслаҳатчилари жиноят ишини биринчи инстанция сифатида кўриш жараёнида иштирок этувчи, одил судловни амалга оширишда судьянинг ҳуқуқларидан фойдаланувчи шахслар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сон “Судлар тўғрисида”ги Қонуни халқ маслаҳатчиларининг ҳуқуқий мақомига оид энг асосий қоидаларни белгилаб беради. Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексда ҳам иш юритиш жараёнида халқ маслаҳатчиларининг ваколатларини таъминлаш билан боғлиқ бир қатор нормалар мустаҳкамланган. Бироқ, мавжуд норматив ҳужжатлар халқ маслаҳатчиларининг халқ, жамоатчилик номидан судларга чинакам “маслаҳатчи” бўла олишини таъминлаб бера олмаяпти. Уларнинг ишни кўриш жараёнидаги иштироки таҳлиллари мазкур процессуал-ҳуқуқий институтни тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатади. Бизнингча, халқ маслалатчилари иштироки самарадорлигининг асосий сабабларидан бири – бу уларнинг ишда қатнашишдан хеч қандай манфаатдор бўлмаслигида. Қонунчиликка кўра, уларга хақ тўланмайди, асосий иш жойидаги иш ҳақи ўша кунга сақланади, холос. Бу ҳолат эса халқ вакилларини қаноатлантирмайди (Масалан, Россия Федерациясида [1] маслаҳатчилар ўз фаолиятларини амалга ошириши давомида федерал бюджетдан судья иш ҳақининг ½ қисми миқдорида мукофот пули берилади. Унинг миқдори шу муддат давомида асосий иш жойидан олидган ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак. Худди шундай моддий рағбатлантириш Қозоғистон Республикасида ҳам амал қилади [2]). Шунинг учун ҳам бугунги кунда уларнинг суд мажлисида иштирокини таъминлашнинг ўзи судьялар учун ҳам муаммоли масалалардан биридир. Уларнинг қонунда ўрнатиб қўйилган икки ярим йил муддатда сайланиши тартиби ҳам шунчаки расмиятчилик бўлиб қолмоқда. Бошқача айтганда, иш юритувда умуман самарасиз бўлган механизм судлар томонидан фақат 228 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2023) / ISSN 2181-1415 қонунчиликда белгилаб қўйилгани учунгина ишлатилмоқда. Бундан судланувчи ҳам, жабрланувчи ҳам, ҳимоячилар ҳам, ҳатто судьяларнинг ўзлари ҳам наф кўрмаяпти. Бошқача айтганда, мазкур ҳуқуқ институти хозирда кераксиз институтга айланиб қолган. Одил судловни амалга оширишга соҳада билим, тажриба ва кўникмага эга шахслар масъул бўлишлари керак. Судьялар одил судловни таъминлашда – профессионал шахслар бўлиб, иш ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганиб, ўзларининг ички ишончларига таянган ҳолда ҳукм чиқарадилар. Бироқ, халқ маслаҳатчилари юқоридаги талаблар асосида жиноят ишини кўриб чиқа олмайдилар. Чунки уларда жиноят-ҳуқуқий соҳа бўйича билим бўлмаслиги мумкин ва бу далилларни ўрганиш жараёнида масаланинг ҳуқуқий жиҳатларига эътибор қаратилмаслигига олиб келади. Суд мажлиси жараёнида тарафлар фикрларини эшитар экан халқ маслаҳатчилари ўз хиссиётларига таянган ҳолда фактик ҳолатларга баҳо берадилар ва шунинг учун ҳам уларнинг фикрларини бошқариш тарафларга қийинчилик туғдирмайди. Шунинг учун баъзи олимлар ишни кўриш “хаваскорлар” томонидан эмас, профессионаллар томонидан амалга оширилиши кераклигини таъкидалашади. Хусусан, В.М.Матусевич бир қатор муаммоларни таҳли қилар экан, хал маслаҳатчилари
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада жамоатчилик вакиллари бўлган халқ хал маслаҳатчиси, маслаҳатчиларининг ўта оғир жиноят ишларининг жамоатчилик назорати, кўрилишида судда иштирок этиш асослари, уларнинг тортишув, фаолияти…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада жамоатчилик вакиллари бўлган халқ хал маслаҳатчиси, маслаҳатчиларининг ўта оғир жиноят ишларининг жамоатчилик назорати, кўрилишида судда иштирок этиш асослари, уларнинг тортишув, фаолияти… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- lay judges, this legal institution, состязательность, общественный контроль, trial, competition, public control, суд мажлиси, жамоатчилик назорати, хал маслаҳатчиси, court session, народные заседатели, судебное заседание, судебное разбирательство, тортишув, суд муҳокамаси
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014