Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Анализ некоторых сведений о ремесленниках и ремесленных традициях В Туране, отраженных в арабо-персидских письменных источниках IX – XIII вв.
Khusniddin MAMADALIEV · February -/© in Science LLC. (Institute of History of the Academy of Sciences of Uzbekistan)
Общество и инновации · 4 · 5-11 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада араб-форс манбалари маълумотлари касб-ҳунар, асосида IX–XIII асрларда Турон ҳудудида касб-ҳунар ва ҳисба, ҳунармандчилик анъаналари ва талаблари ўрганилган. ҳунармандлар, Хусусан, ҳунармандлар шахси, маҳсулотларни ишлаб анъаналар, манбалар, чиқаришга доир фикрлар кўриб чиқилган. дўкон, устахона, уста, маҳсулот. 1 Senior Researcher, the Institute of History of the Academy of Sciences of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2023) / ISSN 2181-1415 Анализ некоторых сведений о ремесленниках и ремесленных традициях В Туране, отраженных в арабо-персидских письменных источниках IX–XIII вв. АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье на основе сведений арабо-персидских ремесло, источников вкратце прослеживаются традиции и хисба, требования, относящиеся к ремеслу и ремесленникам на ремесленники, территории Турана в IX–XIII веках. В частности, традиции, ресурсы, рассматриваются вопросы, связанные с личностью лавка, мастеров и организацией производства в ремесленной мастерская, сфере. мастер, изделия. IX–XIII асрларда турли ҳунар турлари ривожланган. Уларнинг ичида тилла, кумуш, мис, темир ва бошқа маъданларни қайта ишлаш ва улардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кулолчилик ва шишасозлик, тўқимачилик, қоғоз ишлаб чиқариш ва бошқа шу каби ҳунар турлари қадимги даврлардан бошлаб мавжуд бўлиб келган анъаналарни давом эттирди, ҳамда такомиллашиб ва ривожланиб борди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш билан боғлиқ бир қатор касб- ҳунар турлари бу даврда инсонлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этди. Ҳунармандчилик соҳасини тартибга солиш мақсадида шариат асосида ҳуқуқий меъёрлар ишлаб чиқилган. Касб-ҳунар соҳаси ҳуқуқий жиҳатдан ҳисба меъёрлари билан тартибга солинган. Ҳисба бу арабча “ҳисоб” деган сўздан олинган. Абулҳасан Али Мовардийга [20] кўра, “ҳисба (шариат томонидан) рухсат берилган ишни қилиш ва ман қилинган ишни қилмасликка буйруқ” ҳисобланади [13. Б. 37]. Ҳисба масаласига доир асосий, бугунга қадар сақланиб қолган асарлар ХI асрда ёзилган бўлиб, уларнинг ичида Абул Ҳасан Мовардийнинг “Султон ҳукмлари” ва Абу Ҳомид Ғаззолийнинг [21] “Дин илмларининг қайта туғилиши”, кейинги даврларда яратилган Шайх Зиёвиддин Умар Сунномийнинг[22] “Ҳисоблашнинг (иҳтисобнинг) асоси”, Абдураҳмон Шайзарийнинг “Ҳисбани талаб қилишда даражанинг ниҳояси”, Ибн Ухувванинг [23] “Ҳисба ҳукмларидаги чегара белгилари” каби асарларини қайд этиб ўтиш лозим. Ҳисба тартибларига жамиятда амал қилинишини назорат қилувчи шахс IX–XIII аср бошларида муҳтасиб деб аталган, аммо ҳисба меъёрларини жиддий тарзда, яъни жиноятга тортадиган даражада бузилганда, иш қозилар томонидан кўриб чиқилган, жазони амалга ошириш билан боғлиқ айрим жиҳатлари миршаблар (шурта) томонидан назорат қилинган [2. Б. 67]. Муҳтасибларнинг қароргоҳи шаҳарларда жойлашган. Абу Бакр Муҳаммад Наршахий томонидан сомонийлар (819 – 999 йиллар) ҳукмронлиги давридаги девонлар қаторида “Муҳтасиб девони” ҳам санаб ўтилган [7. Б. 16]. Араб тилидаги манбаларда касб-ҳунар соҳаси “синоъа” ва “ҳирфа” сўзлари билан ифодаланган. Мовардий ҳунарни фикрнинг маҳсули, ишнинг маҳсули, ҳамда иш ва фикрнинг маҳсули кабиларга бўлган [10. Б. 213; 17. 6]. Яна шунингдек, Низомий Арузий Самарқандий (тахминан 1110–1161 йиллар) “инсон оламга 6 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 11 (2023) / ISSN 2181-1415 келгани ва ундаги жонсиз нарсалар, ўсимлик ва ҳайвонларни бўйсундирганлиги, қимматли тошлар, олтин ва кумушдан ўзига безаклар ясагани, темир, мис, қалай ва қўрғошиндан ўзига меҳнат қуроллари ва рўзғор буюмлари ишлагани, ўсимлик дунёсидан ўзига озиқ-овқат, кийим ва гиламлар тайёрлагани, ҳайвонлардан отлар ва юк ташувчи ҳайвонларни ўзига мослаштиргани, уч оламдан доривор нарсаларни танлаб олиб, ўз саломатлиги йўлида фойдаланганини айтган, буларнинг барчасига инсон ўзининг ақли орқали эришганини” таъкидлаган [8. Б. 34]. Яна у инсон олами қуйидаги уч тоифага бўлинишига тўхталган: 1) Чўл ва тоғларда яшовчи, ҳайвонот оламига яқин инсонлар. Уларнинг ўй-хаёллари озиқ- овқат топиш, ўзига фойда топиб, зиёндан қочишдан нарига ўтмайди; 2) Жамоат, ўзаро ёрдам хусусиятига эга жамоалар, яъни мамлакатлар ва шаҳарлар аҳолиси, улар ҳунар ва санъатга эгалар. Бироқ, уларнинг билимларини ўз жамиятларининг тузилмалари чеклаб қўйган. 3) Учинчи гуруҳ эса инсоннинг яшашдан мақсади нима, биз киммиз, бизни ким яратган кабисаволларга жавоб топадиган инсонлар. Улар иккига бўлинган: олимлар ва пайғамбарлар [8. Б. 35]. Юқоридаги фикрдан ҳунар ва санъатга эга инсонлар иккинчи тоифага киритилган ва улар дунёдан фақат моддий жиҳатдангина фойдаланадилар, деган хулосани илғаш мумкин. Рашидуддин Ватвот (578/1182–1183 йилда вафот этган) ҳунар билан шуғулланадиган инсонларни охирги учинчи табақага киритган. У томонидан келтирилган хоразмшоҳлар даврига оид бир ёрлиқда учинчи табақани “оммат ал- балад”[24] деб аталган инсонлар ташкил этади. Бу табақа “арбоби саноат” ва “асҳоби зироат” кабилардан ташкил топган бўли
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада араб-форс манбалари маълумотлари касб-ҳунар, асосида IX–XIII асрларда Турон ҳудудида касб-ҳунар ва ҳисба, ҳунармандчилик анъаналари ва талаблари ўрганилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада араб-форс манбалари маълумотлари касб-ҳунар, асосида IX–XIII асрларда Турон ҳудудида касб-ҳунар ва ҳисба, ҳунармандчилик анъаналари ва талаблари ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, мастерская, изделия, уста, касб-ҳунар, дўкон, анъаналар, маҳсулот, ресурсы, ҳунармандлар, ҳисба, манбалар, мастер, традиции, лавка, устахона, хисба, ремесло, ремесленники
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026