К содержанию
РецензированоRU2023

Понятие правовых стимулов, классификация и их функции

Sodik TURSOATOV

Общество и инновации · 4 · 50-56 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада ҳуқуқий рағбатлар тушунчаси, ҳуқуқий рағбатлантириш, таснифи, функциялари, ҳуқуқий рағбатлантиришларнинг ҳуқуқий рағбатлантириш самарадорлиги, рағбатлантирувчи нормалар, тушунчаси, рағбатлантиришларнинг турлари, воситалари, ҳуқуқий таснифи, функциялари, рағбатлантиришларнинг таснифи, таснифлаш мезонлари, таснифлаш, мамлакатимизда ҳуқуқий рағбатлантириш соҳасида амалга инвестиция соҳасидаги оширилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш рағбатлантиришлар. соҳасида рағбатлантиришга йўналтирилган қонунчилик ҳужжатлари таҳлил этилган. 1 Applicant, the Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2023) / ISSN 2181-1415 Понятие правовых стимулов, классификация и их функции АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье проводится анализ понятия, классификации, правовое поощрение, функций, эффективности, норм и видов правового понятие, поощрения, а также рассматриваются используемые средства, средства и критерии для классификации. Освещаются функции правовых поощрений, работы, выполненные в сфере правового поощрения в классификация правовых нашей стране, и законодательные инициативы, поощрений, направленные на стимулирование занятости населения. правовые поощрения в сфере занятости населения. Ўзбекистонда демократик, инсонпарвар, ижтимоий, ҳуқуқий давлат барпо этилаётган вазиятда рағбатлантирувчи ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш долзарб аҳамият касб этади. Янги Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча соҳаларини рағбатлантириш орқали ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришишимиз, вазифаларни самарали ҳал этишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Янги Ўзбекистонда “Давлат – инсон учун” тамойили асосида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга амал қилиш масалалари ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналишига айланди” [1. Б. 58]. Ҳуқуқ назариясида рағбатлантириш – ижтимоий жараёнларни давлат томонидан бошқаришнинг мустақил усули, энг самарали ҳуқуқий рағбат ҳамда ҳуқуқий институт сифатида кўриб чиқилади. Ҳуқуқий рағбатлантиришнинг юқори самарадорлиги, рағбатлантирувчи нормаларда мужассамланган, муайян ҳаракатларни содир этиш фойдалигига ишончни шакллантириш ҳамда уларнинг жамият ва давлат учун аҳамиятга эгалигини англаш йўли билан ҳуқуқ субъекти фаолиятини давлат ва жамият вазифаларини амалга оширишга йўналтириш лаёқатига эга кўрсатмаларнинг шахс иродасини шакллантириш хусусиятига таянади. Ҳуқуқий рағбатлантириш кўп асрлар давомида муваффақиятли қўлланиб келаётганлигига қарамай олимлар орасида уни тушунишда, вазифа ва функцияларини белгилашда якдиллик мавжуд эмас. Жумладан, профессор А.В.Мальконинг фикрича, ҳуқуқий рағбатлантириш – ҳуқуқ субъекти томонидан содир этиладиган ихтиёрий, ижобий хулқ-атворнинг жамият ва давлат томонидан юридик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чораси бўлиб, унинг натижасида субъект учун маъқул бўлган оқибатлар вужудга келади. Ҳуқуқий рағбатлантириш жамият ва давлат учун маъқул бўлган ихтиёрий ҳаракатга асосланади; юридик қўллаб- қувватлашнинг бири сифатида ифодаланади; давлат ва жамият ҳамда рағбатлантирилувчи субъект учун зарур, ўзаро манфаатли, бевосита турли манфаатларни уйғунлаштиради; нафақат ижобий ҳаракатларга ундовчи, балки жамиятга зид бўлган ҳуқуққа хилоф ҳаракатдан тўхтатиб қолади; ваколатли давлат органлари томонидан ҳуқуқни қўллаш акти қабул қилиш жараёнида амалга оширилади” [2. С. 164–166]. Ўзбекистонлик олимлар рағбатлантирувчи нормаларга таъриф бериб, унинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб берадилар. Уларнинг фикрича, 51 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2023) / ISSN 2181-1415 рағбатлантирувчи нормалар – ҳуқуқий муносабатлар субъектлари давлат ва жамият манфаатига фойда келтирадиган хатти-ҳаракат вариантлари учун рағбат, имтиёз белгиловчи нормалар. Бунда ўзининг юридик ва ижтимоий бурчига виждонан, сидқидилдан ёндашган ва яхши натижаларга эришган шахслар учун рағбатлантириш чоралари белгиланади. Рағбатлантирувчи нормалар кишиларни юқори самара билан меҳнат қилиш, ижодий ва ижтимоий фаолликка ундовчи қоидалардир (масалан, давлат мукофотлари тўғрисидаги қонун, илғорларни тақдирлаш қоидалари ва ҳоказо) [3. – Б.276]. Рус олими Е.В. Типикинанинг фикрича, ҳуқуқий рағбатлантириш – бу ихтиёрий юксак хулқ-автор (хизматлар)ни ҳуқуқий жиҳатдан маъқуллаш шаклида чиқадиган, давлат ва нодавлат тузилмалар томонидан эришилган юксак натижаларни эътироф этиш, уларни ижтимоий-фаол юксак муваффақиятларга эришишга ҳамда бошқа субъектлар томонидан бундай юксак хатти-ҳаракатларни содир этишга ундаш мақсадида якка ва жамоа субъектларига нисбатан қўлланиладиган моддий ва маънавий турдаги қўшимча неъматлар ёки турли хилдаги мажбуриятлардан қисман ёхуд тўла озод этишдир [2. – С. 12]. Умуман олганда, ҳуқуқий рағбатлантириш – бу ҳуқуқ субъектларининг ўз мажбуриятларини виждонан бажарилишини давлат томонидан маъқуллашида юзага келадиган ва татбиқ

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада ҳуқуқий рағбатлар тушунчаси, ҳуқуқий рағбатлантириш, таснифи, функциялари, ҳуқуқий рағбатлантиришларнинг ҳуқуқий рағбатлантириш самарадорлиги, рағбатлантирувчи нормалар, тушунчаси, рағбатла…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада ҳуқуқий рағбатлар тушунчаси, ҳуқуқий рағбатлантириш, таснифи, функциялари, ҳуқуқий рағбатлантиришларнинг ҳуқуқий рағбатлантириш самарадорлиги, рағбатлантирувчи нормалар, тушунчаси, рағбатла… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss10/S-pp50-56, functions of legal incentives, ҳуқуқий рағбатлантириш тушунчаси, правовое поощрение, средства, means, инвестиция соҳасидаги рағбатлантиришлар, правовые поощрения в сфере занятости населения, функции правовых поощрений, классификация правовых поощрений, таснифи, legal incentives, ҳуқуқий рағбатлантириш, понятие, таснифлаш, classification of legal incentives, legal incentives in the field of employment of the population, concept
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники