Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Правовая культура в “Авесто”
Muкaddas ABDURAIMOVA · Ahura Mazda (Tashkent State Agrarian University) · Vandidod, -/© in Science LLC. (Tashkent State Agrarian University)
Общество и инновации · 4 · 205-212 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: “Авесто” зардуштийлик динининг муқаддас китоби Авесто, бўлиб, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида эрамиздан олдинги Зардушт, икки мингинчи йиллар ўрталарида яшаган қабилаларнинг Аҳура Мазда, диний ва дунёвий мафкураси, ижтимоий-сиёсий тузуми, Вандидод, Гоҳлар, ҳуқуқи ҳақида асосий манба сифатида қимматли Ясна, маълумотларни беради. Шу сабабли “Авесто”ни ҳуқуқий ҳуқуқий маданият, манба сифатида ўрганиш мамлакатимизда ҳуқуқий тарбия, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш ер, жараёнида ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга сув, қонун, ёрдам бериши шубҳасиздир. Ушбу мақолада қадимий жиноят, аждодларимизнинг ҳуқуқ ва бурчлари тўғрисида буюк жазо. маънавий меросимиз “Авесто”да илгари сурилган фикрлар ҳақида сўз юритилади. 1 Tashkent State Agrarian University Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 09 (2023) / ISSN 2181-1415 Правовая культура в «Авесто» АННОТАЦИЯ Ключевые слова: «Авеста» – священная книга зороастризма, содержащая Авеста, ценные сведения о религиозной и светской идеологии, Заратустра, общественно-политическом строе и правах племён, Ахура Мазда, проживавших на территории современного Узбекистана Вандидод, Гохлар, в середине II века до н. э. Изучение «Авесты» как правового Ясна, источника несомненно способствует формированию правовая культура, правовой культуры у молодёжи в процессе построения образование, демократического государства и гражданского общества земля, в нашей стране. В данной статье рассматриваются идеи, вода, закон, выдвинутые в «Авесте» – нашем великом духовном преступление, наследии, о правах и обязанностях наших древних предков. наказание. Зардушт яшаган замон ибтидоий муносабатлар ўрнини синфий жамият, қадимий давлатчилик асослари эгаллаётган давр эди. Бу даврнинг шаклланиши учун кучли ғоявий мафкура зарур бўлиб, маҳаллий-қабилавий динлар жамият тараққиётининг янги босқичига тўсқинлик қилувчи кучга айланган эди. Бу мураккаб замонда ўлканинг турли қабилаларини бирлаштириш орқали илк бор буюк давлатчилик ғояси атрофида мужассамлаштириш зарурияти туғилди. Ана шундай заруриятни тушунган илғор кишилардан бири Зардушт эди.У кўп худолик тасаввурига, табиат ҳодисаларига сиғинишни инкор этиб, якка худоликни тарғиб қилди. Зардуштнинг бошқалардан фарқи шундаки у ўта истеъдодли шоир, илоҳиёт билимдони, файласуф олим бўлган. Ягона худога ишонишгина жамиятни янги тараққиёт босқичига кўтара олади, деб ҳисоблар эди. Эрамиздан аввалги III асрда Марказий Осиёда азалдан яшаб келаётган туркийлар, форсийлар, тохарлар, дахлар, массагетлар, бақтрияликлар, парканаликлар, хоразмликлар, чочликлар ва бошқа халқларнинг аксарияти ўтроқ ҳаётга, деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчиликка ўта бошлаган. Бу эса қадимги Суғд, Марв, Балх, Ҳирот, Парфия ва бошқа ўлкаларда марказлашган давлат тизими асосларининг яратилишига шароит туғдирди. Жумладан “Авесто”нинг “Вандидод” китобида олий тангри яратган 16 та давлатга оид маълумотлар учрайди. Унда мамлакатнинг ҳудудий- маъмурий ва сиёсий- ҳуқуқий бошқарув тизими қандай ташкил этилганлиги баён этилган. Давлатни шоҳ-“кави” идора қилган, оилаларнинг бирлашмаси-“нмана”, оила жамоаси- “дмана”, катта оила жамоаси бошлиғи”нма – напати”, уруғ жамоаси бошлиғи – “Вис”, катта қишлоқ оқсоқоли-“Виспати”, қабила бошлиғи-“зантупати”. Вилоят ҳокими – “дахиюпати”, бир неча вилоятларнинг ҳукмдори ва қабилаларнинг ҳарбий бошлиғи – “дахию-састир”лардан ташкил топган, қонун чиқарувчи Олий орган – оқсоқоллар Кенгаши- “варзанапти” деб юритилади. Давлат бошқаруви сиёсий – ҳуқуқий тамойиллар асосида амалга оширилган. Кохин олий судя вазифасини бажарган. Уни “Заратуштроэма” деб аташган. Биринчи Президентимиз И. Каримов таъкидлаганидек, “Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибаси, диний, ахлоқий, илмий, адабий қарашларини ифода этадиган бу каби тарихий ёдгорликлар орасида бундан қарийб уч минг йил муқаддам Хоразм воҳаси ҳудудида яратилган, “Авесто” деб аталган бебаҳо маънавий обида алоҳида ўрин тутади”. 206 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 09 (2023) / ISSN 2181-1415 “Авесто”да Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг ҳуқуқий қарашлари ўз ифодасини топган. Унда ҳуқуқий қоидалар тартибли тарзда берилмаган бўлса ҳам ўша даврнинг ҳуқуқий муносабатларини акс эттиради. Ҳозирги замон тасаввурларидан келиб чиққан ҳолда “Авесто”да жиноят ва жазо, фуқаролик, оила ва никоҳ, мулк, ер- сув билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи ҳуқуқий соҳаларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Ахлоқий қоидалар сингари ҳуқуқий қоидалар ҳам “Авесто”да диний руҳ билан суғорилган. Улар ҳам худо томонидан ўрнатилган илоҳий қонунлар бўлиб, бош ҳакам сифатида худо Аҳура Мазданинг ўзи кўрсатилган. “Вандидод”нинг (“Девларга қарши қонун”)нинг 13, 14-бобларида сувни тежаш, уни қадрлаш, ундан унумли фойдаланиш ҳақидаги қоидалар битилган. Унда ҳар куни экинни икки марта суғориш мумкинлиги, ҳар бир экин экувчи бир белкурак кенглик ва чуқурликдаги ариққа сиғадиган сув олишга ҳақли эканлиги, сувни тақсимлаш билан коҳин
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: “Авесто” зардуштийлик динининг муқаддас китоби Авесто, бўлиб, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида эрамиздан олдинги Зардушт, икки мингинчи йиллар ўрталарида яшаган қабилаларнинг Аҳура Мазда, диний ва дунёвий маф…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: “Авесто” зардуштийлик динининг муқаддас китоби Авесто, бўлиб, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида эрамиздан олдинги Зардушт, икки мингинчи йиллар ўрталарида яшаган қабилаларнинг Аҳура Мазда, диний ва дунёвий маф… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Avesta, Avesta – our great spiritual heritage, about the rights and, Гохлар, Аҳура Мазда, education, жиноят, Ahura Mazda, Зардушт, Gokhlar, Ахура Мазда, ер, Заратустра, сув, law, образование, crime, Авесто, Вандидод, water, қонун, land, закон, наказание, тарбия, Yasna, ҳуқуқий маданият, Авеста, Vandidod, земля, Zarathustra, вода, преступление, punishment, Ясна, Гоҳлар, жазо, правовая культура, legal culture
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
УчебникиМ.Исаова, Р.Хасанов +32014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024