К содержанию
РецензированоRU2023

Человеческое достоинство и его развитие в учении исламских законодательств (Абу Наср Аль-Фараби И Имам Бухари)

Odil BURIEV · Фаробий Ва Имом Бухорий) таълимотида (The Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan)

Общество и инновации · 4 · 148-155 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг Конститутсияси, ҳуқуқий кафолатлари, фуқароларнинг шахсий, сиёсий, ҳуқуқий давлат, иқтисодий ҳуқуқлари, жамият ҳаётида фуқароларнинг фуқаро, шахсий ва сиёсий ҳуқуқ, ўрни, улар учун яратилган шарт-шароитлар келтирилиб қарор, ўтилган модда, демократия, тенг ҳуқуқлилик 1 Independent researcher, The Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan. E- mail: odilburiov@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2023) / ISSN 2181-1415 Человеческое достоинство и его развитие в учении исламских законодательств (Абу Наср Аль-Фараби И Имам Бухари) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье изложены правовые гарантии прав и Конституция в новой свобод человека, включая личные, политические и редакции, экономические права граждан, а также рассматривается адвокат, роль граждан в жизни общества и условия, созданные для независимость адвокатской них Конституцией Республики Узбекистан. деятельности, гарантии, защита прав, свобод и законных интересов лица Ўзбекистон Республикаси Президенти 2016 йилнинг 18 октябрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида “Имом Бухорий, Бурхониддин Марғилоний, Исо ва Ҳаким Термизийлар, Махмуд Замахшарийлар, Муҳаммад Қаффол Шомий, Баховуддин Нақшбанд, Хожа Ахрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб даҳолар номи нафақат ислом, айни вақтда жаҳон цивилизацияси тарихида ҳақли равишда олтин ҳарфлар билан битилган”лигини таъкидлаб ўтган. Буюк бобокалонимиз Абу Наср Фаробийнинг инсонни маънавий етукликка чорловчи адолатли жамият ва баркамол инсон ҳақидаги фалсафий ва сиёсий ҳуқуқий таълимоти миллий ғоя ва истиқлол мафкурасининг теран томирларидандир. Ислом оламида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадислари тўпламини ишончли манба деб эътироф этилган “Ал – Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами “барча муҳаддислар устози” бўлмиш Имом Бухорийнинг кўп йиллик фидокорона изланишлари самарасидир. Ўн икки асрдирки, ушбу асар аҳамиятига кўра, муқаддас Қуръондан кейин ислом дини ҳақидаги иккинчи ишончли манба бўлиб қолмоқда. Азалий қадриятларимиз ва ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этган муқаддас динимизни асраш ва қадрлаш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Ислом – ҳақиқатан англаш демакдир, у одамзодни эзгу амалларни бажаришга ундайди, ҳар биримизни яхшилик ва тинчликка чорлайди, ҳақиқий инсон бўлиб шаклланишимизга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлаганларидек, “Буюк мутафаккир ва аллома боболаримизнинг маърифатли жамият тўғрисидаги ғоялар, орзу-умид ва армонлари, ўйлайманки, кўпчилигимизга яхши таниш. Бу ҳақда кўп гапирмасдан, биргина Абу Наср Фаробийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарини эсланг”. Абу Наср Фаробий ижоди ва таълимотига аллома яшаган ижтимоий, маънавий-маърифий ва диний - ҳуқуқий муҳит катта таъсир кўрсатган. IX-XII асрлар Шарқ Уйғониш даврининг биринчи босқичи бўлиб, бу даврда Мовароуннаҳр 149 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2023) / ISSN 2181-1415 бутун мусулмон оламидагина эмас, балки жаҳонда илм-фан, маданият ва ислом таълимоти назарий жиҳатдан ривожланган ўлка бўлиб, бу диёрда олиму-фозиллар дунёвий, исломий ва ҳуқуқий илмларнинг буюк намоёндалари етишиб чиққанлар. Абу Наср Фаробий ана шундай забардаст қомусий мутафаккирлардан бири бўлган. Алломанинг миллатимиз тарихидаги ўрни шу қадар каттаки, уни фақат Арастунинг Европа маданиятига таъсири билангина қиёслаш мумкин. Афсуски, Фаробийнинг илмий – ҳуқуқий, инсон қадрига оид меросини ўрганишга бағишланган асарлар кам. Унинг фалсафий таълимоти анча кенг ва мукаммал ёритилган бир вақтда, унинг инсон қадрини ҳуқуқий ифодалашга оид асарлари ҳуқуқшунос олимлар ўртасида ҳали ўрганилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори, юридик фанлар доктори М.Т.Турғунов ўзининг “Фаробийнинг адолатли давлат тўғрисидаги қарашлари” асарида давлатнинг шаклланиши ва ривожланиши муаммоларини Фаробий сиёсий таълимоти мисолида очиб беришга ҳаракат қилган. Муаллиф Фаробийнинг давлатшуносликка оид асосий қарашларини кенг маънода атрофлича ёритишга муваффақ бўлган. Бундай масалалар қаторига Фаробийнинг буюк давлатшунос аллома сифатидаги буюк хизматлари, давлат ва жамият тўғрисидаги фикрлари, фозил шаҳар (давлат)ларни танқид қилганлиги, “давлат”, “оила”, “жамият” тушунчаларининг муносабати унинг шаҳар-давлат модели, яъни “шаҳар” тушунчасига “давлат” тушунчасининг синоними сифатида қўллаши, давлатнинг ички ва ташқи функциялари, урушларини адолатли ва адолатсиз турларга бўлиши, давлат бошқаруви ҳамда давлат бошлиғига қўйиладиган талаблар, давлат бошқарувининг республика шакли ҳақидаги қарашлари киради. Бу масалаларни М.Турғунов Фаробийнинг асарлари ва турли назарий манбаларни ҳамда бошқа олим

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг Конститутсияси, ҳуқуқий кафолатлари, фуқароларнинг шахсий, сиёсий, ҳуқуқий давлат, иқтисо…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг Конститутсияси, ҳуқуқий кафолатлари, фуқароларнинг шахсий, сиёсий, ҳуқуқий давлат, иқтисо… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Constitution of the Republic, Constitution of the Republic of Uzbekistan, equal rights, шахсий ва сиёсий ҳуқуқ, article, гражданское, decision, personal and Political Law, қарор, модда, ҳуқуқий давлат, Конституция Республики Узбекистан, Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, равноправие, правовое государство, фуқаро, решение, legal state, статья, личное и политическое право, citizen, тенг ҳуқуқлилик, демократия, democracy
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники