Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Отличительные особенности назначения административного ареста
Bobur ADILOV
Общество и инновации · 4 · 25-29 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада маъмурий қамоққа олиш жазосининг халқаро стандартлар, ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш асосида уни миллий қонунчилик, қўллаш борасидаги муаммолар ва камчиликлар аниқланган қамоқ, ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва маъмурий қамоққа олиш, жазо тайинлаш, тавсиялар илгари сурилган. аёлларга нисбатан жазо тайинлаш, ички ишлар органлари, суд органлари 1 Independent Applicant, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2023) / ISSN 2181-1415 Отличительные особенности назначения административного ареста АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье на основе анализа особенностей международные административного ареста выявляются проблемы и стандарты, недостатки его применения, а также выдвигаются национальное предложения и рекомендации, направленные на их законодательство, арест, устранение. административный арест, назначение наказания, наказание для женщин, органы внутренних дел, судебные органы Маъмурий қамоққа олиш жазосининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш ва аниқлаш унинг моҳиятини тўлиқ очиб беришга ҳамда ягона категория сифатида таърифини ишлаб чиқишга имкон яратади. Миллий қонунчилик талабларига кўра, мазкур жазо тури умумий қоидага мувофиқ фақатгина суд органлари томонидан, алоҳида қоидага кўра фавқулодда шароитларда бошқа маъмурий органлар (ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи) томонидан ҳам қўлланилишига йўл қўйилади. Мазкур ҳолат ҳозирда жиддий баҳс-мунозаралар объекти бўлиб келмоқда. Хусусан, маъмурий қамоққа олиш шахсни жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлган ягона маъмурий жазо тури ҳисобланади. Уни қўллаш ваколати эса, бевосита судларга тааллуқли бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида келтирилишича, “Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” (13-модда), “Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас” (20- модда), “Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади” (27-модда) . Нормалар таҳлилидан маълумки, шахсни ҳар қандай муддатга озодлигини чеклаш ва уни жамиятдан ажратиш суднинг ваколат доирасига киради. Бу эса, унинг дахлсиз ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш заруратини юзага келтиради. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 29-моддасида маъмурий қамоққа олиш жазосини жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди билан биргаликда, ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи ҳам қўллаши мумкинлиги қайд этилган. Мазкур ҳуқуқ ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғига умумий асосларда тақдим этилмаса-да, қонунда назарда тутилган ҳолларда, масалан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар учун бундай ваколатнинг қўлланиши мумкинлигини инкор этмайди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 204 (Фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш) ва 205 (Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш) моддалари санкциясида 15 суткагача 26 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2023) / ISSN 2181-1415 маъмурий қамоққа олиш назарда тутилган бўлиб, кодекснинг 248-моддасига мувофиқ, ички ишлар органи бошлиғига ушбу жазони қўллаш ваколати берилган. Бу эса, амалиётда ваколатли органлар (мансабдор шахслар)га бундай ҳуқуқдан фойдаланиш имконини беради. Масалан, 2022 йил 6 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи томонидан кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишда 1982 йил 27 февралда Шуманай туманида туғилган, Нукус шаҳар Нуржаҳон МФЙ 41-уйда яшовчи фуқаро А. 2022 йил 5 июль куни соат 23.30ларда ўз шахсий автомашинасида шаҳар бўйлаб ҳаракатланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги ПФ-164-сон фармони билан жорий этилган фавқулодда ҳолат шароитида соат 23:00 дан 05:00га қадар ўрнатилган комендантлик соати чекловларини бузган ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 204-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланган. Яна бошқа бир ҳолатда, 2022 йил 6 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи томонидан кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишда 1988 йил 21 январда Нукус шаҳрида туғилган, Алмата шаҳри Раймбек кўчаси 60 уйда яшовчи Қозоғистон Республикаси фуқароси Б. 2022 йил 5 июль куни соат 23.40ларда шаҳар бўйлаб бемақсад юрганлиги сабабли ички ишлар органларига олиб келинган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги ПФ-164-сон фармони билан жорий этилган фавқулодда ҳол
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада маъмурий қамоққа олиш жазосининг халқаро стандартлар, ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш асосида уни миллий қонунчилик, қўллаш борасидаги муаммолар ва камчиликлар аниқланган қамоқ, ҳам…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада маъмурий қамоққа олиш жазосининг халқаро стандартлар, ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш асосида уни миллий қонунчилик, қўллаш борасидаги муаммолар ва камчиликлар аниқланган қамоқ, ҳам… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- (CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), миллий қонунчилик, ички ишлар органлари, судебные органы, administrative detention, sentencing, международные стандарты, халқаро стандартлар, жазо тайинлаш, наказание для женщин, аёлларга нисбатан жазо тайинлаш, органы внутренних дел, sentencing against women, national legislation, internal affairs bodies, imprisonment, арест, қамоқ, judicial bodies, суд органлари, национальное законодательство, маъмурий қамоққа олиш, административный арест, назначение наказания, international standards
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025