Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Социальные проблемы в Узбекистане в период застоя и их результаты
Khurshidbek KHODJAMBERDIEV
Общество и инновации · 4 · 174-183 · 2023
Аннотация
Ключевые слова: В данной статье на основе архивных источников, заработная плата, исторической литературы и статистических данных народное образование, анализируются система образования и социальные высшее образование, проблемы в области здравоохранения, изменения в легкой здравоохранение, легкая промышленность, промышленности и производстве и их результаты в период производство, застоя в Узбекистане и сравнительный анализ по многоэтажные дома, сравнению с союзными республиками. государственная кооперативная торговля, розничная торговля, библиотека. Олий ўқув юртлари ХХ асрнинг 70-йиллари бошида Ўзбекистон собиқ совет иттифоқидаги республикаларга нисбатан тенглаштирилганда иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган ва барқарорлик ҳукм сураётган ҳудуд ҳисобланар эди. 1972 йилга келиб ишчи ва хизматчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 121,2 сўмга (бир йилда 3 фоиз ўсди) кўтарилди. Ижтимоий истеъмол фондидан аҳолига тўланадиган тўловлар ва имтиёзлар ҳажми 7,6 фоизга ўсди, 1972 йилга келиб киши бошига 211 сўмни ташкил этди. Соғлиқни сақлаш, таълим тизими соҳаларида меҳнат қилаётганларнинг иш ҳақи оширилди. Лекин инфляцияни йилдан-йилга ошиб бориши натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари узоқ йиллар мобайнида камаймади. 1960-1972 йиллар ичида метро йўл кираси ва оқ нон (буханканинг нархи 13 тийин) баҳоси бир хилда турди. 1970 йилларнинг бошида давлат ва колхозлар маблағлари ҳисобига умумий майдони 5217 минг кв.м 2 тенг бўлган 100 мингта кўп қаватли уй хонадонлари ва хусусий уйлар қурилди. Уларнинг барчаси аҳолига текинга берилди. 154,2 мингта кўп қаватли уйлар хонадонлари ва хусусий уйлар газлаштирилди. Улардан 89,9 мингтаси қишлоқлардаги уйларга тегишли бўлди. Ўнлаб умумий ўрта мактаблари, мактабгача тарбия муассасалари, касалхоналар, поликлиникалар ва бошқа ижтимоий-маиший объектлар қурилди. Аҳолини ижтимоий турмушини яхшилашда янги электр энергия манбалари - 300 минг киловатт қувватга эга бўлган Сирдарё ГРЭСнинг 1-турбинаси, 150 минг киловатт қувватга эга бўлган Чорвоқ ГЭСининг 4-турбинасининг фойдаланишга топширилиши муҳим аҳамият касб этди. Сирдарё, Андижон, Қорақалпоғистон АССР пахта заводлари, Тошкент пойабзал фабрикаси ишга туширилди. 1970-1973 йилларда Самарқандда музлаткичлар ишлаб чиқариш заводи, Тошкентда Волга автомобиль заводининг автомаркази қурилди. Енгил саноат соҳаси – Бухоро ип-газлама комбинатининг биринчи навбати, Қўқон ошланган чарм заводи, Навоий, Тахтакўпир ва Чортоқ пахта тозалаш заводлари, Тошкент парфюмерия фабрикасининг иккинчи навбати каби объектлар фойдаланишга топширилди. Меҳнат қилаётган аҳолининг иш ҳақи йилига ўртача 5,5 фоизга етиб,, 127 сўмни ташкил этди. Яна 80 мингта кўп қаватли уйлар хонадонлари қурилди, 518 минг киши давлат ҳисобига ўзининг яшаш шарт-шароитларини яхшилаб олди. 175 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2023) / ISSN 2181-1415 Албатта, бу рақамлар ортида ижтимоий соҳада анча тўпланиб қолган муаммолар ҳам мавжуд эди. Масалан, кўплаб ишлаб чиқарилган товарлар ва маҳсулотларнинг сифати давр талабларига жавоб бермай қўйган эди. Маҳаллий усти-бошлар, пойабзаллар, парфюмерия маҳсулотлари хорижий маҳсулотлар билан рақобатда синганлиги учун уларга нисбатан талаблар жуда ҳам паст даражага тушиб қолган эди. Уй-жойлар ҳам шошилинч тарзда қурилгани учун қайтадан таъмирланиши оддий одат тусига кириб қолган эди. Бир неча йиллар марказнинг пахтани харид қилиш нархини ўсмаганлиги республика ижтимоий ҳаётини издан чиқарди. Ўзбекистон ва Озарбайжонда бир хил сифатга эга пахта етиштирилса-да , Озарбайжондан харид қилинган пахтага 4 тийин ортиқроқ пул тўланар эди. Ижтимоий муаммолардан бири – бу Совет иттифоқи бўйича иш ҳақи тўлашда анча фарқланишлар мавжудлиги эди. Партия ва давлат бошқаруви мансабдорлари 300-400 сўмдан иш ҳақи олар, бу кўрсаткич оддий фуқаро ойлигидан деярли 2-3 баравар кўп эди. Ундан ташқари олий ва юқори мансабдорлар махсус дўконлардан камёб товарларни сотиб олиш имтиёзига эга эди. Арзон 1 сўм 95 тийинлик гўштлар фақат пойтахт дўконларида сотилар эди. 1976 йилда Ўзбекистонда йирик давлат корхоналари ишга туширилди, ижтимоий меҳнат унумдорлиги ўсди: шу йилнинг ўзида саноат маҳсулотлари 61 фоизга ўсди, ижтимоий истеъмол фондидан аҳолига амалга оширилган тўловлар ва имтиёзлар ҳажми бир йилда 6,5 фоиз ўсди ва унинг миқдори 3,8 млрд. сўмни ташкил этди. Шу йилнинг ўзида 90,7 минг кўп қаватли уйлар хонадонлари фойдаланишга топширилиб, 576 минг киши ўзининг яшаш шароитини яхшилаб олди. Республикада ўртача ойлик иш ҳақи 140 сўмга кўтарилди, унга ижтимоий истеъмол фондидан аҳолига амалга оширилган тўловлар ва имтиёзлар қўшилиб 192,8 сўмни ташкил этди (1974- йилда 184,2 сўм эди). Шу даврда пойтахт – Тошкент шаҳри тезлик билан ривожланди. 1966 йил апрелдаги зилзилада Тошкент шаҳрида 37395 та бино бузилган бўлиб, уларнинг 35 мингини турар жой уйлари ташкил этар эди. Зилзиладан кейинги ўн йил ичида республика ҳукумати ва қардош республикалар ёрдами билан шаҳар янгиланди. Агар зилзила бўлган даврда шаҳарнинг умумий яшаш майдони 793
Доказательный фрагмент
«Ключевые слова: В данной статье на основе архивных источников, заработная плата, исторической литературы и статистических данных народное образование, анализируются система образования и социальные высшее образование,…»
Образец извлечения
Демо-превьюКлючевые слова: В данной статье на основе архивных источников, заработная плата, исторической литературы и статистических данных народное образование, анализируются система образования и социальные высшее образование,… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- (CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), халқ таълими, manufacturing, state cooperative trade, retail trade, wages, light industry, многоэтажные дома, высшее образование, давлат кооператив савдоси, соғлиқни сақлаш, олий таълим, кутубхона, заработная плата, multi-story buildings, library., библиотека, чакана товар айланмаси, розничная торговля, health care, легкая промышленность, производство, народное образование, государственная кооперативная торговля, higher education, иш ҳақи, здравоохранение, ишлаб чиқариш, енгил саноат, қўп қаватли хонадонлар, public education
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025