Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Вопросы международного права в трудах Имама Сарахси
Muhammadnur MURODKHANOV
Общество и инновации · 4 · 352-358 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақола ХI асрда яшаб ижод қилган Муҳаммад ибн дин, Aҳмад Aбу Бакр Сарахсийнинг ҳаёти ва илмий меросига ислом, бағишланган. Унда Сарахсийнинг ҳуқуқшунос сифатида халқаро ҳуқуқ, хизматлари баён этилади. Сарахсий ислом ҳуқуқининг ислом ҳуқуқи, “Китобул-мабсут” ривожланишига улкан ҳисса қўшиш билан бирга, ислом (Муфассал китоб), оламида биринчи бўлиб халқаро ҳуқуқ таълимотига асос 1 Student, International Islamic, Academy of Uzbekistan. Email: murodkhonovmukhammadnur@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415 усулул-фиқҳ, солган. Сарахсий асарларида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни манбалар, тушуниш метологияси, ҳуқуқнинг илмий назарий ва фақиҳ, амалий масалалари батафсил ёритилган. Шу билан бирга таълимот, унинг асарларида ҳуқуқнинг асосий тушунчалари ва мужтаҳид, “Шарҳ ас-Сияр ал-Кабир”. тамойиллари, деярли барча соҳалари ва мавзулари, тоифалари ва институтлари ўз аксини топган. Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон “Мусулмон дунёсининг Гуго Гроцийси” деб ном олган забардаст олим Муҳаммад ибн Aҳмад Сарахсий асарлари туфайли халқаро ҳуқуқ туғилган Ватандир. Сарахсий араб олими Муҳаммад Шайбоннинг “Халқаро ҳуқуқ китоби”га шарҳлар ёзиш асносида биринчи бўлиб “сияр” – “халқаро ҳуқуқ”ни ҳуқуқнинг алоҳида ва мустақил соҳаси сифатида таърифлаган. Роль и научные заслуги Имама Сарахси в развитии международного права АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Статья посвящена жизни и научному наследию религия, Мухаммада ибн Ахмада Абу Бакра Сарахси, выдающегося ислам, юриста XI века. В ней рассматриваются его заслуги в международное право, развитии исламского и международного права. Сарахси исламское право, «Китабул-мабсут» был первым, кто утвердил доктрину международного (Сборная книга), права в исламском мире. Его труды охватывают различные усуль-фикх, аспекты права, включая нормотворчество, методологию и источники, практические вопросы. В то же время, его работы правовед, отражают основные концепции и принципы практически учение, муджтахид, «Шарх ас-Сияр ал-Кабир». всех направлений и категорий институтов права. Центральная Азия, в частности Узбекистан, считается колыбелью международного права благодаря Сарахси, иногда называемому «Гуго Гроцием мусульманского мира». Интерпретируя работу арабского ученого Мухаммада Шейбани «Китаб ас-Сияр аль-Кабир», Сарахси первым сформулировал концепцию «сияр» как автономной и легитимной дисциплины в области права. КИРИШ Инсоният тарихида мустақил сиёсий-ҳудудий тузилмалар ўзаро алоқага киришганда ва ҳамкорлик қилганда улар ўртасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш зарурати пайдо бўлган. Ушбу жараён йиллар давомида халқаро тартибга солиш механизмларини ривожлантириш ҳамда умумбашарий қонун-қоидаларни ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёжни кучайтирган. Шу боис, инсоният тарихини халқаро ҳуқуқсиз тасаввур этиб бўлмайди. Халқаро ҳуқуқ ўз номи билан халқаро ҳуқуқ экан, у тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда барқарор ривожланишнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Охирги йилларда жаҳонда, шу жумладан, юртимизда олиб борилган халқаро ҳуқуқ тарихига оид изланишлар бу соҳани чуқурроқ ўрганишга туртки бўлди. Халқаро ҳуқуқнинг тадрижий ривожланишини ўрганар эканмиз, аввало халқаро 353 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415 ҳуқуқ тушунчасининг мазмун-моҳиятини чуқур англаб олишимизга тўғри келади. Чунончи, халқаро ҳуқуқ – давлатлар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектларининг хоҳиш-иродасини мувофиқлаштириш йўли билан вужудга келадиган, улар ўртасидаги турли муносабатларни тартибга соладиган халқаро ҳуқуқ нормалари, халқаро шартномалар ва умум тан олинган принциплар йиғиндисидир[1:7]. Халқаро ҳуқуқ фани халқаро ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқий низомлар асосида шаклланган фан соҳасидир. Мазкур фан халқаро ҳуқуқнинг асосий мазмун- моҳияти, тамойиллари, ривожланиш босқичларини ўзида акс эттиради. АСОСИЙ ҚИСМ Халқаро ҳуқуқ ғоясининг вужудга келиш тарихига қарар эканмиз, тадқиқотчилар мустақил сиёсий-ҳудудий бирликлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи умумий қоидаларнинг асосчилари сифатида Европа олимларини мисол қилиб кўрсатишади. Ғарбда XVI–XVII асрларда халқаро ҳуқуқнинг шаклланиш давридан ХVIII асргача бўлган давр “Халқаро ҳуқуқнинг эпик даври” деб аталиб, ушбу соҳанинг машҳур олимлари етишиб чиққанлиги баён қилинади [2:21-24]. Бундай олимлар орасида Гуго Гроций, Франсиско де Виториа, Алберико Жентили, Пьер Бейл ва бошқаларни кўрсатишимиз мумкин. Табиий ҳуқуқ назариячиларидан бири бўлган нидерландиялик ҳуқуқшунос ва дипломат Гуго Гроций (Гуго Гротиус, 1583–1645) кўплаб адабиётларда “Халқаро ҳуқуқнинг отаси” деб аталади [3]. У ўзининг шоҳ асари бўлмиш “Уруш ва тинчлик қонуни” (De Jure Belli ac Pacis) китобини 1625 йилда нашр этган. Гуго Гротиус бутун Европани қамраб олган шиддатли 30 йиллик урушда бевосита қатнашади. Ушбу китоб халқаро ҳуқуқ мавжудлигининг асоси сифатида табиий ҳуқуқ назариясини кўрсатади [4]. Гроцийдан аввалроқ испаниял
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақола ХI асрда яшаб ижод қилган Муҳаммад ибн дин, Aҳмад Aбу Бакр Сарахсийнинг ҳаёти ва илмий меросига ислом, бағишланган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақола ХI асрда яшаб ижод қилган Муҳаммад ибн дин, Aҳмад Aбу Бакр Сарахсийнинг ҳаёти ва илмий меросига ислом, бағишланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- religion, Islam, time, his works reflect the basic concepts and principles, almost all, ислом, usul-fiqh, дин, источники, религия, ислом ҳуқуқи, халқаро ҳуқуқ, sources, "Kitabul-mabsut" (Broaden book), Islamic law, “Китобул-мабсут” (Муфассал китоб), “Шарҳ ас-Сияр ал-Кабир”, усулул-фиқҳ, муджтахид, таълимот, международное право, ислам, domestic law, мужтаҳид, правовед, legal science, усуль-фикх, law-maker, исламское право, учение, «Китабул-мабсут» (Сборная книга), "Sharh al-Siyar al-Kabir", манбалар, «Шарх ас-Сияр ал-Кабир», фақиҳ, doctrine
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025