Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПРАВИЛА ХРАНЕНИЯ ЛЕКАРСТВЕННЫХ РАСТИТЕЛЬНЫХ ПРОДУКТОВ, ВЛИЯНИЕ НА НИХ ВНЕШНЕЙ СРЕДЫ.
ТАШҚИ МУҲИТНИНГ ТАЪСИРИ · Холбоева Мухаё
Современная наука и исследования · 1 · 2023
Аннотация
The structure of the organs of medicinal plant products and their adaptability to external environmental conditions, measures for the preservation of plant products. Key word: Medicinal products, aboveground part, plantation, Underground organs. ПРАВИЛА ХРАНЕНИЯ ЛЕКАРСТВЕННЫХ РАСТИТЕЛЬНЫХ ПРОДУКТОВ, ВЛИЯНИЕ НА НИХ ВНЕШНЕЙ СРЕДЫ. Аннотация. Строение органов лекарственных растений и их приспособленность к внешним условиям среды, меры по сохранению растительной продукции. Ключевые слова: Лекарственные растения, надземная часть, насаждение, Подземные органы, простая сушка. Тиббиётда ва фармацияда таркибида киши организмига таъсир cтувчи кимёвий моддаси бўлган доривор ўсимлик органлари — маҳсулотлари ишлатилади. Доривор маҳсулотлар сифатида ўсимликларнинг илдизи, барги, пўстлоғи, гули, меваси ва бошқа қисмларидан фойдаланилади. Уларни кимёвий бирикмалар энг кўп йиғилган даврда йиғиштириб олиш керак. Кимёвий моддалар ўсимликларни иг ҳамма органларида бир вақтнинг ўзида кўп миқдорда тўпланмайди, шунинг учун ҳам уларни турли вақтларда тайёрлашга тўғри келади. Ўсимлик органларини қуйидаги муддатларда йиғиб олиш керак: Барглар, одатда, ўсимлик гуллаши олдидан ёки гуллаганида йиғиб олинади. Барглар жуда оҳисталик билан, иложи борича ўсимликка 320 ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 зарар етказмнсдан йиғиб олинади (белладонна, ангишвонагул ва бошқа ўсимлик барглари). Баъзан ўт ўсимликларнинг баргини тайёрлаш учун ер устки қисми ўриб олинади, сўнгра барглари терилади ёки ер устки қисми қуритиб майдаланади. Барглари ажратилиб, пояси билан шохлари ташлаб юборилади. Бунда шох ва гуллар аралашмаси баргларга қўшилиб кетиши мумкин (ялпиз, газанда ва бошқа ўсимликлар). Ўсимликнинг ер устки қисми (ўт) ўсимлик гуллаганида йиғилади. Ўсимликнинг ер устки қисми поясининг тагидаги барглар олдидан ўриб олиниб, поянинг баргсиз қисмига тегилмайди. Бўйи баланд ўсимликларнинг эса поясининг тепа қисми (10—20 см узунликда) ва шохчалари кесиб олинади (аччиқ шувоқ, далачой ва бошқа ўсимликлар). Куртаклар эрта баҳорда (очилмасдан илгари) ўсимлик танасида суюқлик юра бошлаган вақтда йиғилади. Куртаклар ўсимликлардан териб олинади ёки куртакли шохчаларни қирқиб олиб сўнгра шохчалардан куртакларни аста-секин қоқиб тўпланади. Пўстлоқлар ҳам эрта баҳорда, яъни ўсимлик танасида суюқлик юришиб, ёғоч қисмидан осон ажраладиган даврида поя ва йўғон шохларидан шилиб олинади. Пўстлоқ олишни осонлаштириш учун поя ёки йўғон шохларни бир-биридан 30 см масофада икки еридан ўткир пичоқ билан кўндалангига, кейин узунасига кесилади ва пўстлоқ ажратиб олинади. Гуллар ўсимлик қийғос гуллаганда йиғилади. Кўпинча гуллар алоҳида-алоҳида кесиб олинади. Баъзан гул тўпламининг ҳаммаси (дастарбош, маржондарахти ва бошқалар) ёки гулнинг айрим қисмлари (сигирқуйруқ ўсимлигида фақат гул тожбарглари) йиғиб олинади. Плантацияларда ўстирилган ёки ёввойи ҳолда кўп учрайдиган майда гулли ўсимликларнинг гули махсус асбоб билан йиғилади (мойчечак ва бошқалар). Мева ва уруғлар пишиб етилган даврда йиғилади. Мевалар, одатда, эрталаб ёки кечқурун йиғиб олинади, кун исиганда йиғилса, қуруқ меваларнинг уруғи сочилиб кcтиши мумкин. Мевалар турига қараб тайёрланади. Баъзилар қўл билан биттабитта узиб олинади, бошқалари эса таёқ билан қоқилади. Уруғлар ҳам турли усуллар билан тайёрланади. Баъзи уруғлар махсус асбоб билан мевадан ажратиб олинади (бодом уруғи ва бошқалар). Майда мева ва уруғлар эса уруғлар етилганидан сўнг ёки етилиши олдида ўсимликни ўриб қуритиб, сўнгра хирмонда янчиб тозаланади (фенхел, арпабодиён ва кашнич мевалари, хантал уруғи ва бошқалар). Ер остки орган (илдиз, илдизпоя, туганак на пиёз)лар, одатда, ўсимлик уйқуга кирган вақтида — эрта баҳорда ёки кеч кузда тайёрланади. Баъзи ер остки органларини 321 ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 ўсимлик гуллаб бўлганидан сўнг йиғилади. Чунки уларнинг баъзиларини ўсаётган ерида баланд бўйли бегона ўсимликлар орасидан топиш қийин (солаб турлари ва бошқалар), баъзиларининг қуриб қолган пояларини эса шамол синдириб учириб кетади (етмак ва бошқалар). Ер остки органларини белкурак, кетмон ва бошқа асбоблар билан қазиб олинади. Бир жойнинг ўзида ўсимлик кўп ҳамда ер остки органлари яхши тараққий этган бўлса, у ҳолда трактор билан ковлаб олинади (қизилмива ва бошқалар). Йиғилган ер остки орган-ларини лой, тупроқ, қум, барг ва поялардан тозалаб (баъзиларини сувда ювиб), қуритиш учун майда бўлакларга қирқилади. Ўсимликнинг ер устки қисмларини, масалан, барги, гули ва бошқа қисмларини шудринг кўтарилгандан сўнг ҳаво очиқ пайтида йиғиб олинади. Ёмғир ёки эрталабки шудринг кўтарилмасдан олдин йиғилган ўсимликларни қуритиш қийин, улар қуртилганида ҳам қорайиб кетади. Йиғилган доривор маҳсулотларни саватларга босиб ёки бир ерга уюб қўйиб бўлмайди, чунки намлик ва иссиқлик (қизиш ёки қуёш ҳарорати) та ъсирида ўсимлик тўқималарида чуқур биокимёвий ўзгаришлар рўй беради, организмга та ъсир этувчи кимёвий бирикмалар парчала
Доказательный фрагмент
«The structure of the organs of medicinal plant products and their adaptability to external environmental conditions, measures for the preservation of plant products.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe structure of the organs of medicinal plant products and their adaptability to external environmental conditions, measures for the preservation of plant products. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Лекарственные растения, надземная часть, насаждение, Medicinal products, aboveground part, plantation, Ер остки органлар., плантация, Доривор маҳсулотлар, ер устки қисми, Подземные органы, простая сушка., Underground organs.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024