К содержанию
РецензированоRU2011

Методы и системы защиты информации, информационная безопасность

МУСАЕВ АНВАР ИСАКОВИЧ (ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ) · Акбаров Давлатали Егиталиевич (Иш Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган) · Ганиев Салим Каримович (Иш Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган) · Рахимжонов Зафар Ёқубович (Иш Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган)

Каталог авторефератов · 196-199 · 2011

Аннотация

ларида келтирилган самарадорлик ва криптобардошлик даражалари Сертификат кўрсаткичларига тўлиқ мослиги кафолатланмаган. Валюта ҳисобига Республикага олиб киритиладиган аппарат-дастурий воситаларнинг қайтадан сертификатлаш масаласи узлуксиз шифрлаш алгоритмларининг самарадорлигини баҳолаш талаблари ва амалий усулларини яратиш асосидагина тўлиқ ечилиши мумкин. Ахборот-коммуникация тизимларида маълумотларни кафолатли муҳофазасини таъминловчи криптографик воситаларнинг маҳаллий шароитда яратилиши иқтисодий самарали бўлиши билан бир қаторда уларнинг доимий дастурий-техник кузатуви ҳамда такомиллаштирилиб бориши таъминланади. Самарали узлуксиз шифрлаш алгоритмлари шифрлашдан ташқари ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг бошқа барча криптографик воситаларининг (блокли шифрлаш, асимметрик шифрлаш, электрон рақамли имзо, хэш-функция) таркибида сеанс калитларини ҳосил қилиш, дастлабки тасодифий қийматлар ҳосил қилиш генератори сифатида қўлланилиши билан ахборот хавфсизлиги тизими криптобардошлигининг юқори бўлишини таъминлайди. Диссертация иши, криптографик акслантиришлари мавжуд узлуксиз шифрлаш алгоритмлари акслантиришларидан фарқли, аппарат ва аппарат-дастурий қурилмалар 3 яратишда қулай ва самарали амалга ошириш имкониятини берувчи, криптобардошлиги етарли даражада юқори, асосий акслантиришлари криптобардошликни янада оширилишига ҳамда аппарат воситаларини кам харж эвазига такомиллаштириш ва модернизациялаш қулайлигини таъминловчи узлуксиз шифрлаш алгоритмларини яратиш, уларнинг криптобардошлиги ва самарадорлигини баҳолаш масалалари ечимларига бағишланган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Компьютер тармоқлари ва электрон маълумот алмашинуви технологияларининг ривожланиши, молия, банк ишлари, савдо-сотиқ каби соҳаларда қўлланилиши ахборот муҳофазасининг криптографик усулларини умумжамият фаолиятининг турли соҳаларига кенг кириб боришига сабаб бўлди. Крипография ва узлуксиз шифрлаш соҳасидаги манбалар сифатида Шнайер Б., Вернам Г., Рюппель Р.А., Керкхоффс А.О., Зигенталер Т., Шеннон К.Е., Кнут Д.Е., Харин Ю.С., Асосков А.В., Молдовян А.А. томонидан олиб борилган тадқиқотлар келтирилиши мумкин. Шифрлаш алгоритмлари асосида аппарат ва аппарат-дастурий воситаларни яратиш устида дунѐнинг кўплаб етакчи илмий тадқиқот институтлари ва компаниялари («Crypto AG» Швейцария, «Анкад» Россия, «Global Crypto» АҚШ, «RSA Data Security» АҚШ ва бошқа.) томонидан инженерлик- тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилган тадқиқотлар криптографик тизимнинг криптобардошлиги унинг таркибига кирувчи алгоритмнинг маҳфий сақланишига боғлиқ бўлмай, фақат махфий сақланувчи калитгагина боғлиқ қилиб яратиш кераклигини келтириб чиқарди ва исботлади. Нисбатан кичик узунликка эга бўлган, яъни кафолатланган криптобардошликни таъминловчи узунликка эга калит билан бир томонлама криптографик акслантиришлар асосида, етарли даражада катта узунликдаги псевдотасодифий сонлар кетма-кетлиги гаммасини ишлаб чиқарувчи генераторлар негизида тезкор узлуксиз шифрлаш алгоритмлари, бардошли калит ва бошқа тасодифий параметрлар ишлаб чиқиш алгоритмлари яратилди. Бу соҳада Ўзбекистон Республикаси олимлари томонидан ҳам етарли даражада илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда ва бунга Хасанов П.Ф., Арипов М.М., Каримов М.М., Акбаров Д.Е., Ғаниев С.К., Исаев Р.И., Хасанов Х.П., Ахмедова О.П., Расулов О.Х. томонидан эришилган натижаларни келтириш мумкин. Олиб борилган тадқиқотдан олинган назарий ва амалий натижаларни замонавий иқтисодиѐтнинг турли соҳаларида қўллаш, ахборот хавсизлигини таъминловчи аппарат ва аппарат-дастурий воситалар таркибида фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Ахборот хавфсизлиги тизимининг воситаларида тасодифий кетма- кетлик генераторларидан ва тезкор ишловчи аппарат-дастурий воситалардан фойдаланиш учун псевдотасодифий сонлар кетма-кетлиги генераторларини кенг ўрганиш, узлуксиз шифрлаш алгоритмларининг криптобардошлик талаблари, гамма ишлаб чиқиш хусусиятлари ва самарадорлиги чуқур таҳлил 4 қилиниши ва етарли даражада ўрганилиши керак. Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларида ва Хукуматининг қарор ҳамда буйруқларида мамлакатни компьютерлаштириш, ахборотлаштириш, банк, савдо-сотиқ ва бошқа қатор соҳаларда электрон маълумотнинг муҳофазасини кафолатли таъминловчи шифрлаш алгоритмларини қўллашнинг қонуний меъѐрий хужжатлари асослари ишлаб чиқилиб, бу соҳадаги илмий тадқиқот ишларни жадаллаштиришни тақазо этади. Ушбу диссертация иши ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2007 йил 3 апрелдаги ПҚ-614–сон «Ўзбекистон Республикасида ахборотнинг криптографик ҳимоясини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисидаги» қарори йўналишида олиб борилаѐтган илмий тадқиқот ишларидан ҳисобланади. Тадқиқот мақсади. Ушбу номзодлик диссертациясида олиб борилган тадқиқотнинг мақсади маълумотларнинг муҳофазасини таъминловчи аппарат ва аппарат-дастурий криптографик воситаларда қулай ҳамда самарали қўлланувчи криптобардошли узлуксиз шифрлаш алгоритмларини яратиш, уларнинг самарадорлигини баҳо

Доказательный фрагмент

«ларида келтирилган самарадорлик ва криптобардошлик даражалари Сертификат кўрсаткичларига тўлиқ мослиги кафолатланмаган.»

Образец извлечения

Демо-превью

ларида келтирилган самарадорлик ва криптобардошлик даражалари Сертификат кўрсаткичларига тўлиқ мослиги кафолатланмаган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
algorithm, generator, key, pseudo-casual, stream cipher, crypto, псевдослучайный, узлуксиз шифр, Cryptostrong algorithms of stream cipher and estimation of their efficiency, криптобардошлик, ключ, алгоритм, поточный шифр, Булева функция, Буль функция, криптостойкость, псевдотасодифий, матрицали кенгайтириш, матричное расширение, таблица сжатия, зичлаштириш жадвали, генератор, калит
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники