К содержанию
РецензированоRU2023

Опыт зарубежных стран, связанный с применением срока исковой давности

Farkhodjon MIROV · Tashkent inter-district Economic Court · Keywords: -/© in Science LLC. (Received in revised form the institutions of civil law. In particular, a statement of the)

Общество и инновации · 4 · 1-6 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада фуқаролик ҳуқуқи институтларидан Даъво муддати, бири бўлган даъво муддатининг хорижий давлатлар умумий ва махсус даъво қонунчилигида қўлланилиш масалалари ёритилган. Шу муддатлари, жумладан, даъво муддати тушунчаси, мазмун моҳияти, даъво муддатини узайтириш, даъво унинг тўхтатилиши, узилиши ва даъво муддатини муддатини қўллаш. узайтиришга доир қоидаларнинг хорижий давлатлар қонунчилиги нормалари баёни келтирилган. 1 Judge, Tashkent inter-district Economic Court. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415 Опыт зарубежных стран, связанный с применением срока исковой давности АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье освещаются вопросы применения в срок исковой давности, законодательстве иностранных государств срока давности, общие и специальные одного из институтов гражданского права. В том числе условия иска, приводится изложение норм законодательства продление срока исковой давности, иностранных государств понятия срока давности, применение срока исковой содержания, положения о его приостановлении, давности. прерывании и продлении срока давности. Даъво муддати деб шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўладиган муддатга айтилиши ҳақидаги норма хорижий давлатлар қонунчилигида ҳам белгиланган. Хусусан, Россия Федерациясининг “Россия Федерацияси Гражданлик кодекси” (биринчи қисми) 195-моддаси мазмунига кўра, даъво муддати ҳуқуқи бузилган шахснинг даъвоси бўйича ҳуқуқни ҳимоя қилиш муддати деб тан олинади. Худди шу каби Белоруссия Фуқаролик кодекси 196-моддаси мазмунига кўра, даъво муддати ҳуқуқи бузилган шахснинг даъвоси бўйича ҳуқуқни ҳимоя қилиш муддати деб тан олинади. Қозоғистон Республикаси Фуқаролик кодекси 391-моддасида даъво муддати – бу шахснинг ҳуқуқи ёки қонун билан ҳимояланган манфаатларининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган даъво қондирилиши мумкин бўлган вақт даври эканлиги кўрсатилган бўлса, Молдова Республикаси Фуқаролик кодексида даъво муддати тушунчаси келтирилмаган. Россия Федерацияси, Белоруссия, Қозоғистон, Молдова ва Украина республикаларининг фуқаролик кодексларида даъво муддати умумий ва махсус даъво муддатлари тарзида мавжуд бўлиши кўрсатилган бўлиб, умумий даъво муддати ушбу давлатлар фуқаролик қонунчилигида уч йил этиб белгиланган бўлса, махсус даъво муддатлари эса қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади. Россия Федерацияси, Белоруссия, Қозоғистон, Молдова ва Украина республикаларининг фуқаролик кодексларида умумий даъво муддати уч йил этиб белгиланганлиги ва махсус даъво муддатлари эса қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланиши ва умумий даъво муддатига нисбатан қисқартирилган ёки узайтирилган тарзда бўлиши бизнинг фуқаролик кодексимизда белгиланган қоидалари мазмунига мос келади. Юқорида кўрсатиб ўтилган давлатларда романо-герман ҳуқуқ тизими амал қилади ва фуқаролик қонунчилигидаги қоидаларда умумий жиҳатлар мавжудлиги билан характерланади. Англо-саксон ҳуқуқ тизимида эса даъво муддати процессуал ҳуқуқ соҳасида ўрганилади. Даъво муддатининг амал қилиши ва мазмуни жиддий тортишувларга сабаб бўлган. Жамиятдаги изчил ўзгаришлар қонунлардаги камчиликларни очиб берган ва судлар даъво асосларини тан олган ҳолда, бошқа штатлардаги судларнинг ҳаракатларини тақиқланган деб ҳисоблаган. Натижада суд ислоҳотлари амалга оширилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқда даъво муддатини қўллаш қайта кўриб чиқилган [1]. 2 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 07 (2023) / ISSN 2181-1415 АҚШда даъво муддати асосан моддий қонунчиликни эмас, балки процессуал қонунни ташкил этиши сабабли, кўпгина шартнома бўйича мутахассислар одатдаги қонун танлови танланган юрисдикциянинг процессуал қонунчилигини эмас, балки фақат мазмун-моҳиятини танлаганлигидан келиб чиқади. Натижада эса, Нью-Йорк қонунчилигига биноан олти йиллик даъво муддатига эга бўлган моддий ҳуқуқ Делаверда Нью-Йоркнинг стандарт танлови билан тузилган ҳуқуқларни амалга ошириш учун тузилган шартномада уч йиллик даъво муддатига боғлиқ бўлиши мумкин [2]. Вашингтондаги Washington Law Review журналида чоп этилган профессор Жон Койлнинг мақоласида турли штат ва федерал судларнинг қонунни танлаш қоидаларини талқин қилишдаги ёндашувлари атрофлича кўриб чиқилган [3]. Муаллифнинг фикрига кўра, танланган қонуннинг процессуал ва моддий қонунчиликка, шунингдек, шартномавий ва шартномавий бўлмаган даъво талабларига тааллуқли эканлиги билан боғлиқ ҳар қандай савол олиб ташланиши зарур. Германия Фуқаролик тузукларига кўра, даъво муддати деганда, бошқадан даъво қўзғатиш орқали бирон-бир ҳаракатни содир этиш ёки ҳаракатдан тийилишни талаб қилиш ҳуқуқи даъво орқали амалга оширилиши тушунилади. Турли хил ҳуқуқий талаблар учун даъво муддатлари (умумий ва ўзига хос) белгиланган. Фуқаролик тузукларига биноан умумий даъво муддати аввал амал қилган 30 йиллик муддат ўрнига 3 (уч) йилни ташкил этади (Фуқаролик Тузуклари §195). Шу билан бирга, бир қатор даъво талаблари учун, одатда, узоқроқ бўлга

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада фуқаролик ҳуқуқи институтларидан Даъво муддати, бири бўлган даъво муддатининг хорижий давлатлар умумий ва махсус даъво қонунчилигида қўлланилиш масалалари ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада фуқаролик ҳуқуқи институтларидан Даъво муддати, бири бўлган даъво муддатининг хорижий давлатлар умумий ва махсус даъво қонунчилигида қўлланилиш масалалари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
2181-1415/© 2023 in Science LLC, применение срока исковой давности, умумий ва махсус даъво муддатлари, даъво муддатини узайтириш, даъво муддати, duration of action, General and special claim terms, application of the term of the claim, общие и специальные условия иска, extension of the term of the claim, продление срока исковой давности, срок исковой давности, даъво муддатини қўллаш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники