Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Этапы развития международных трудовых норм в эпоху глобализации
Nodirbek YUSUPOV · August -/© in Science LLC. (Tashkent State University of Law)
Общество и инновации · 4 · 407-410 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада глобаллашув даврида юзага келадиган глобаллашув, муаммоларга ечим топишда халқаро меҳнат ташкилотининг глобаллашувда келиб аҳамияти, халқаро меҳнат ташкилотининг ривожланиш чиқадиган муаммолар, тарихи ва унинг Ўзбекистон Республикасидаги ўрни ёритиб халқаро меҳнат ташкилоти. берилган. Этапы развития международных трудовых норм в эпоху глобализации АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Данная статья посвящена роли Международной глобализация, организации труда в поиске решений проблем, проблемы, возникающих в эпоху глобализации. В ней рассмотрены вызванные история развития Международной организации труда и ее глобализацией, международная важная роль в контексте Республики Узбекистан. организация труда. 1 Lecturer, Department of Labor Law, Tashkent State University of Law. E-mail: nadir.3341426@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 Бугунги кунда глобаллашув шароитида дунё мамлакатлари барча соҳаларда, барқарор тараққиёт йўлида ўзларининг ўринларига эга бўлиб бормоқда. Албатта бунда ҳар бир давлатнинг табиий ва иқтисодий омиллари билан бирга инсон омили, жумладан, ёш авлодларни тарбиялаш, шарт-шароитлар яратиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланиш катта аҳамият касб этади. Давлат ва жамият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, умуман, барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшларнинг алоҳида ўрни бор [1]. Глобаллашув давлатлар ва халқаро муносабаларнинг янгича қарашларига сабабчи бўлмоқда, халқаро ҳуқуқда анъанавий кўринадиган ғоялар, тушунчалар ва нормаларнинг қайтадан ўрганиш ва ривожлантириш давр талабига айланмоқда. Давлатлар, давлатлараро бирлашмалар фаолиятини ўзгартириш бутун тизим билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилиш умумий қабул қилинган тамойиллар ва нормалар ўрганишдан аввал глобалашувнинг ижобий ва салбий жиҳатларини ўрганиш лозим деб уйлаймиз [2. С. 127–128]. Глобаллашув даврида келиб чиқадиган муаммоларга ечим топишда давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўрни жуда катта. Аввалари давлатлар келиб чиққан муаммоларни икки томонлама қабул қилинган шартнома орқали ҳал қилишган бўлишса, ҳозирги вақтда буни икки томонлама шартнома билан ҳал қилиш имкони йуқ. Глобаллашув даврида келиб чиқадиган муаммоларга ечим топишда халқаро ташкилотларнинг ўрни жуда катта. Ушбу халқаро ташкилотларга БМТ, Халқаро меҳнат ташкилоти, Европа Иттифоки, МДҲ давлатлари ва бошқалар киради [3. С. 135]. Иқтисодий инқироз даврида халқаро меҳнат нормаларини ўрганиш энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Глобал инқироз ҳозирги вақтда бутун дунё муаммоси саналиб, халқаро меҳнат меъёрлари Инсон ҳуқуқлари умумий декларацияси, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт каби Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган бир қатор халқаро ҳужжатларнинг узвий қисмидир. БМТ, Халқаро меҳнат ташкилоти, ЖСТ (Жаҳон савдо ташкилоти), НАТО, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби кенг имкониятларга эга нуфузли бошқарув тизимлари дунёнинг у ёки бу минтақасида содир бўлаётган ўзгаришларда бевосита ёки билвосита иштирок этмоқда. Жаҳон миқёсидаги муаммолар глобаллашув жараёнида бир томонлама ҳал этилиши даражасидан аллақачон юқорилаб кетди. Ҳеч ким, ҳеч бир давлат масалаларга бир томонлама ёндаша олмайди. Илғор, замонавий технологиялар асосида ишлаётган техник қурилмалар инсон онги маҳсули сифатида Ер шарини, фазони, атроф-оламни тўлиқ назорат остида ушлаш имкониятларига эришмоқда. Ўтган асрларда воқеа-ҳодисалар ўтмиш сифатида тарихдан жой олди. Янги фикр, янги онг келажак сари янгича кўринишда дадил қадам қўймоқда. Халқаро меҳнат меъёрларини белгилашда Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенция ва тавсиялари алоҳида аҳамиятга эга. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимининг ихтисослаштирилган муассаcaси бўлиб, у ижтимоий адолат тамойилларини, халқаро тан олинган инсон ҳуқуқлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларни илгари суришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 1919 йилда ташкил топган ХМТ 1946 йилда БМТ тизимига кирган биринчи ихтисослаштирилган муассаса бўлди [4]. 408 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 Бугунги кунда халқаро меҳнат муносабатларида ривожланаётган асосий йўналиш – бу муносиб меҳнатни рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат. Ҳозирги вақтда жаҳоннинг 182 та мамлакати ХМТга аъзо бўлиб, 1992 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси ҳам унинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланди. Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон ХМТнинг 13 та Конвенциясини (шу жумладан, 8 та асос солувчи Конвенцияларнинг 7 тасини) ратификация қилди. Ҳозирги глобаллашув даврида дунё миқёсида қишлоқлардан шаҳарларга миграция кўпроқ кузатилмоқда. 2010 йилда бутун дунёда 53,6 млн норасмий кўринишдаги уй хизматчилари бўлган бўлса, уларнинг 83 фоизини аёллар ташкил этган, уларнинг ярмида иш вақти, айниқса ҳафталик иш вақтининг чегараси белгиланмаган, 5 тадан 2 таси ҳаттоки
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада глобаллашув даврида юзага келадиган глобаллашув, муаммоларга ечим топишда халқаро меҳнат ташкилотининг глобаллашувда келиб аҳамияти, халқаро меҳнат ташкилотининг ривожланиш чиқадиган муаммо…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада глобаллашув даврида юзага келадиган глобаллашув, муаммоларга ечим топишда халқаро меҳнат ташкилотининг глобаллашувда келиб аҳамияти, халқаро меҳнат ташкилотининг ривожланиш чиқадиган муаммо… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, problems of globalization, вызванные глобализацией, глобализация, глобаллашув, глобаллашувда келиб чиқадиган муаммолар, international labor organization, проблемы, международная организация труда, халқаро меҳнат ташкилоти, globalization
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Журнал мультидисциплинарных наук и инновацийFarangizUktamovna Khamidova, SohibaBuribayevna Israilova +22026