К содержанию
РецензированоRU2023

Вопросы охраны здоровья матери и ребенка в Андижанской области в годы независимости

Abdurakhmon ABDUKHALIMOV

Общество и инновации · 4 · 336-340 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада Андижон вилоятида оналар ва болалар Андижон вилояти, соғлиғини сақлаш, уларга тиббий хизмат кўрсатилиши, оналар ва болалар, чақалоқлар туғилиши ҳамда ўлими кўрсаткичлари таҳлил тиббий хизмат, қилинган. соғломлаштириш. Вопросы охраны здоровья матери и ребенка в Андижанской области в годы независимости АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируется охрана здоровья матерей и Андижанская область, ребенка, оказание им медицинских услуг, рождаемость и матери, смертность в Андижанской области. дети, медицинское обслуживание, реабилитация. 1 Head of the Youth Department, Spirituality and Education, PhD, Associate Professor, Andijan State Medical Institute. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш жамиятнинг энг муҳим ижтимоий вазифаларидан бири ҳисобланади. Инсон – барча нарса ва қадриятларнинг бош мезони. Муаммонинг айнан мана шу жиҳати ижтимоий муносабатлар тизимида муҳим аҳамият касб этади. Истиқлол шарофати туфайли республикамиз жаҳон мамлакатлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатди. Ўзбекистонга кўрсатилган инсонпарварлик ёрдамлари орасида тиббиётга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада оналар ва болалар саломатлигини асраш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мустақиллик йилларида бутун мамлакатда бўлгани сингари Фарғона водийси, жумладан, Андижон вилоятида ҳам оналик ва болаликни муҳофаза қилиш юзасидан сезиларли ишлар амалга оширилди. 1993 йилда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва касалликларнинг олдини олиш мақсадида 2 ёшгача бўлган нимжон болаларнинг озиқ-овқатига 199 млн 337 минг сўм, камқон ҳомиладор аёлларнинг дори- дармонлари учун 1 млн 925 минг сўм ва озиқ-овқати учун 199 млн 533 минг сўм маблағ сарфланиши натижасида 1 ёшгача бўлган болаларнинг нобуд бўлиши 34,1 нафардан 22,8 нафарга камайган [2:30]. 1994–1995 йилларга мўлжалланган “Экология ва саломатлик” дастури тадбирларида соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш, атроф- муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ишларига катта эътибор қаратилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида аёлларни соғломлаштириш Давлат дастури доирасида тиббий кўрикдан ўтказиш, айниқса, туғруқ ёшидаги аёлларда экстрагенитал хасталиклар аниқланганда, уларни алоҳида рўйхатга олиб, соғломлаштириш борасида тезкор ишлар амалга оширилди. Минтақада нафас йўлларининг қисиши, овқат ҳазм қилиш органларининг касалланиши, қон ва қон ишлаб чиқарувчи органлар касалликлари (камқонлик – анемия) аниқланди. Юқумли касалликлар ўртасида вирусли гепатит касаллиги 1995 йилда айниқса кучайди [2:28]. Айни шу даврда вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш ташкилоти ва муассасалари аҳолига сифатли ҳамда талаб даражасида тиббий ёрдам кўрсатиш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ижобий ишларни амалга оширди. Тиббий хизмат кўрсатиш соҳасининг асосини давлат таъминотидаги муассасалар ташкил этди, шу билан бир қаторда, бу борадаги имкониятлар даражасини пулли тиббиёт ёки суғурта тиббиёти кенгайтирди ва бу ҳақда республика Олий Кенгашида қонун қабул қилинди. Аҳоли сонига нисбатан туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш жараёнларида мутаносиб ҳолат юзага кела бошлади. Истиқлолга эришилган дастлабки даврдан “Соғлом авлод учун” дастурининг қабул қилиниши ва бу йўлда тинимсиз ҳаракатлар олиб борилганлиги ўз самарасини кўрсатди. Миллатни соғломлаштириш, аҳоли умрини узайтириш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш, келажак авлодларга соғлом ва иқтидорли зурриёт қолдириш борасидаги изланишлар бу соҳада тўғри йўл тутилганлигини исботлади. “Соғлом авлод йили”да вилоят ҳокимининг ташаббуси билан оналар ва болаларни соғломлаштириш йўналиши бўйича қўшимча 95 млн 280 минг сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар ҳисобига болалар муассасалари моддий-техник базаларининг сифати яхшиланди. Вилоятда мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар натижасида 1995 йилга нисбатан 2000 йилда 18 минг 670 нафар касалманд болалар туғилишининг олди олинди [2:23]. 337 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 Соғлиқни сақлаш бўлими томонидан олиб борилган ишлар натижаси ўлароқ, қишлоқларда малакали шифокорларнинг хизмати йўлга қўйилди. Оналар ва болалар ўлими ва умумий ўлимнинг камайиши кузатилди. Аҳолининг мунтазам равишда диспансеризация кўригидан ўтказилиши, айниқса, бунга яхши замин яратди. Аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом авлодни камол топтиришга қаратилган кенг қамровли кураш ўзининг дастлабки самараларини берди. Вилоятнинг Избоскан тумани бўйича олинган кўрсаткичлар бунинг яққол далилидир [3:131]. Андижон вилояти ҳокимининг 1998 йил 16 июлдаги “Андижон вилоятида туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштириш ишларини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 112-сонли фармойиши чиқарилиб, унга асосан соғлиқни сақлаш тизимига бюджетдан ташқари 30 млн 330 минг сўм қўшимча маблағ ажратилди. Аёллар кўчма маслаҳатхонаси ташкил этилиб, камқон аёлларни бепул даволаш учун 1 млн 600 минг сўмлик темир моддали дори-дар

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада Андижон вилоятида оналар ва болалар Андижон вилояти, соғлиғини сақлаш, уларга тиббий хизмат кўрсатилиши, оналар ва болалар, чақалоқлар туғилиши ҳамда ўлими кўрсаткичлари таҳлил тиббий хизмат, қи…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада Андижон вилоятида оналар ва болалар Андижон вилояти, соғлиғини сақлаш, уларга тиббий хизмат кўрсатилиши, оналар ва болалар, чақалоқлар туғилиши ҳамда ўлими кўрсаткичлари таҳлил тиббий хизмат, қи… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Andijan region, дети, medical service, медицинское обслуживание, Андижанская область, тиббий хизмат, rehabilitation, оналар ва болалар, mothers and children, матери, соғломлаштириш, реабилитация, Андижон вилояти
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники