Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Некоторые проблемы и пути их решения в полном обеспечении справедливости в процессуально-правовых нормах
Maksudali BOZOROV
Общество и инновации · 4 · 239-245 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада муаллиф томонидан жиноят процессида процессуал чиқимлар, чиқимларнинг аҳамияти ва уларни қўллаш, харажатларни уларнинг турлари, ундириш тартиби тўғрисида сўз юритилган. Шунингдек, аҳамияти ва уларни бир қанча таклиф ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқилган. қўллаш, харажатларни ундириш тартиби. 1 Teacher, Criminal Procedural Law Department, Tashkent State University of Law. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 Некоторые проблемы и пути их решения в полном обеспечении справедливости в процессуально- правовых нормах АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье автор рассказывает о значении процессуальные выходы, расходов в уголовном судопроизводстве, их применении и их виды, значение и порядке взыскания. Также был разработан ряд применение, предложений и рекомендаций. процедура возмещения затрат. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, одил судловни қарор топтириш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлашга, шунингдек одил судловга эришиш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз тараққиётининг кафолати давлат ва жамиятнинг барча тармоқларини ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишда намоён бўлади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан такомиллаштириш борасида қатор тизимли ишлар амалга оширилди. Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар киритилди, шу жумладан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиб, адвокатларнинг ҳам судья ва прокурорларникидек ҳуқуқий мақоми алоҳида мустаҳкамланди. Шунингдек, Бош қомусимизда ҳуқуқбузарликдан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилиниши, давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлаши, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратишига оид қоидалар аниқ белгилаб қўйилди [1]. Бироқ бугунги кунда ушбу соҳада ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимларга доир ҳал этилиши лозим бўлган айрим муаммо ва камчиликлар мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилинишида айрим тўсқинликларга сабаб бўлмоқда. Таъкидлаш жоизки, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимларнинг аҳамиятини қуйидагиларда кўриш мумкин: – ишларини юритиш учун зарурий шарт-шароитларни яратиб беради; – процесс иштирокчиларининг моддий манфаатларини самарали муҳофазалайди, бу ўз навбатида уларнинг процессларда тўлиқ ва ўз вақтида иштирокини таъминлайди; – турли соҳага оид билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар ҳамда зарур маълумотга эга иштирокчиларни кўпроқ жалб этиш орқали иш сифатини оширади; – жиноят ҳақида берилган ариза ва хабарлар ўз тасдиғини топмаганда уларни текшириш билан боғлиқ харажатлар ундириб олиниши орқали асоссиз мурожаатлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг иш юкламасини камайишига сабаб бўлади; 240 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 – ишларни юритишда сарфланган харажатлар миқдорини аниқлаш ва уларни ундириб олишни таъминлайди. Умуман олганда, одил судловни ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бошқача айтганда, мазкур институт том маънода процесснинг молиявий воситаси бўлиб хизмат қилади. Бироқ шунга қарамасдан, бугунги кунда процессуал чиқимлар институти амалда тўлиқ ишламаяпти ҳамда айрим мутахассисларнинг таъбири билан айтганда асосан жиноят процессида формал характердаги “ўлик институт”лардан бирига айланиб қолган. Хусусан, биринчидан, 1992 йил 3 июлда қабул қилинган “Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни бугунги кун талабларига жавоб бермаганлиги учун 2022 йил 4 ноябрдан бекор қилинди [3]. (Хусусан, мазкур Қонунда тўловни амалга ошириш манбалари, тўлаб бериш тартиб ва механизмлари белгилаб берилмаган ҳамда шартнома асосида эксперт ва мутахассисларни жалб этиш имконияти яратилганлигини ҳисобга олинмаган.) Шунингдек, қонунга асосан доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчилар, гувоҳлар ва холисларга уларни одатдаги машғулотидан чалғитганлик учун тўловлар бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши назарда тутилган бўлса- да, буни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари яратилмаган. Процессуал мажбуриятларини хизмат топшириғи билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бажараётган эксперт, мутахассис ва таржимонга бажарган ишлари учун тўлов миқдори камлиги одил судловни амалга оширишда малакали мутахассисларни жалб қилиш имкониятини чеклаган. Иккинчидан, суд ишларини юритиш давомида айрим процессуал қонунчилик нормаларида ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимларни қопланишига доир муносабатлар тўлиқ тартибга солинмаган. Бу ўз навбатида одил судловни амалга оширишда малакали мутахассислар ҳамда ишда қатнашувчи шахсларни жалб қилиш имкониятини ч
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада муаллиф томонидан жиноят процессида процессуал чиқимлар, чиқимларнинг аҳамияти ва уларни қўллаш, харажатларни уларнинг турлари, ундириш тартиби тўғрисида сўз юритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада муаллиф томонидан жиноят процессида процессуал чиқимлар, чиқимларнинг аҳамияти ва уларни қўллаш, харажатларни уларнинг турлари, ундириш тартиби тўғрисида сўз юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- procedural outputs, аҳамияти ва уларни қўллаш, их виды, cost recovery procedure, their types, процедура возмещения затрат, процессуал чиқимлар, харажатларни ундириш тартиби, importance and their application, значение и применение, уларнинг турлари, процессуальные выходы
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026