К содержанию
РецензированоRU2021

Петроглифы Анжироты

Kholiyor OYNAZAROV

Общество и инновации · 4 · 246-254 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақолада 2021–2022 йилларда Ўзбекистоннинг Зараутсой, жанубий ҳудудларида олиб борилган тадқиқотлар Зарабоғ, натижасида бир қанча петроглифлар аниқланганлиги Гадойтопмассой, ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти, ишланиш техникаси, Ирғоли, Кайритсой, қиёсий таҳлили ва хронологияси ҳақида сўз боради. Сийпантош, Қизилсой. Петроглифы Анжироты АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В 2021–2022 годах в результате исследований, Зараутсай, проведенных в южных районах Узбекистана, Зарабаг, был обнаружен ряд петроглифов. В данной статье Гадойтопмассай, рассматриваются содержание петроглифов, приемы Иргали, Кайритсай, разработки, сравнительный анализ и хронология. Сийпанташ, Кызылсай. 1 Basic doctoral student, The National Center of Archaeology. E-mail: xoliyor.oynazarov@mail Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 КИРИШ Ўлкамиз тарихини ўрганишда қоятош суратларини тадқиқ этиш алоҳида аҳамиятга эга. Қоятош расмларини ўрганиш орқали нафақат қадимги аждодларимизнинг эстетик, балки диний дунёқараши, хўжалик машғулоти, ҳайвонот дунёси, кундалик турмуш-тарзи ҳақида ҳам хулосалар чиқариш мумкин. Бугунгача Марказий Осиё минтақасида 1300 дан ортиқ қоятош суратлари манзили аниқланган ва ҳисобга олинган. Улардан 250 га яқини Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Республикамизда бу каби қоятош ёдгорликлари кўплаб учрайди. Ўзбекистон бўйича энг қадимги петроглифлар Зараутсой [1] ва Сийпантош [2] қоятош расмларидир. 2021–2022 йилларда Жанубий Ўзбекистонда жойлашган Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани ҳудудида археологик тадқиқотлар олиб борилди. Олиб борилган изланишлар натижасида Пошхурт қишлоғидан 2–3 км ғарбда, Анжирота қишлоғи атрофидаги сойлардан бир қатор петроглифлар аниқланди. Анжирота петроглифлари топиб ўрганилиши билан уларнинг сони ва географик қамрови янада кенгайди. ҲУДУДНИНГ ГЕОГРАФИК ТАВСИФИ Анжирота сойи Кўҳитанг тоғ тизмасининг ғарбий қисмидан бошланиб, жанубга қараб оқиб, кенгайиб боради. Қиш ва баҳор ойлари ёғингарчилик туфайли бу сойда сел ва сув тошқинлари бўлиб туради. Сой сувлари Шеробод дарёсининг ирмоқларидан бири бўлган Пошхуртга қуйилиб, Майдонсой орқали Шеробод дарёсига қўшилади. Шеробод дарё Ирғоли ва Қизилсой дарёлари қўшилишидан ҳосил бўлиб, унга 204 та сой жилғалар қўшилади [3]. Шерободдарё Амударёнинг энг охирги ўнг ирмоғидир. Аниқланган расмлар Анжирота сойининг ўрта ва юқори оқими ҳудудларида жойлашган. Расмлар ишланган тошлар сойнинг ўнг тарафида денгиз сатҳидан 1000-1200 м баландликда тартибсиз ҳолда жойлашган бўлиб, атрофдаги сой тошлари гранит, оҳактош ёки майда заррали қумтошдан ташкил топган тошда расм чизиш учун кенг, текис сатҳли юзалар шаклланган. Мана шу тошлар сиртида қадимги рассом томонидан моҳироналик билан расмлар чизилган. ТОШ РАСМЛАРНИНГ СЮЖЕТИ ВА КОМПОЗИЦИЯСИ Анжирота сойидан жами 18 та тошлар сиртида 100 дан ортиқ образ тасвирланган суратлар топилди. Уларнинг координаталари, сув сатҳидан баландлиги ва эгалланган юзаси белгилаб олинди. Анжирота сойдан топилган тош расмларини жадвалига шартли ном бердик. Бу шартли ном Анжирота петроглифлари – АП деб аталди (1-жадвал). 1–жадвал. Анжирота петроглифлари Т/р Шартли номланиши Кенглик Узунлик Денгиз сатҳи (м) Анжирота 1. АП1 37.42.783 066 41.918 1007 2. АП 2 37.42.782 066 41. 918 1010 3. АП 3 37.42.952 066 41.669 1064 4. АП 4 37. 42.921 066 41.712 1050 247 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 5. АП 5 37 42.954 066 41.638 1068 6. АП 6 37.42.977 066 41.530 1076 7. АП 7 37 42.970 066 41.531 1071 8. АП 8 37 43.063 066 41.370 1088 9. АП 9 37 43.057 066 41.376 1090 10. АП 10 37.43.075 066 41.376 1090 11. АП 11 37.43.078 066 41.319 1092 12. АП 12 37 43.251 066 41.099 1103 13. АП 13 37.43.085 066 41.022 1060 14. АП 14 37 43.237 066 41.054 1131 15. АП 15 37 43.237 066 41.967 1079 16. АП 16 37 43.468 066 41.178 1121 17. АП 17 37 43.518 066 41.540 1131 18. АП 18 37 42.783 066 41.918 1011 Анжиротасой петроглифлари мазмун моҳияти, хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Айниқса, йиртқич ҳайвонлар томонидан ов қилинаётган композицион жараёнлар эътиборни тортади. Бу ов саҳнасида, асосан бўрилар тоғ эчкиларини ов қилаётган манзараси ва бўрилар тоғ эчкиларига човут солаётган расмлари акс эттирилган (1-расм). 1–расм. АП11. Худди қадимги рассом бўриларни ёввойи тоғ эчкиларни ов қилаётган жараёнини узоқдан кузатиб туриб, шу манзарани чизишга ҳаракат қилганга ўхшайди. Бундай расмлар Сармишсой [4], Каракиясой [5] Қозоғистондаги Баян- Журек [6], Тамғали [7], Саймали–тош [8] ва бошқа Марказий Осиёдаги барча қоятош расмларида чизиш услуби ва стилистик жиҳатдан ўхшашлигини кўришимиз мумкин. Расмлар орасида тоғ эчкиларининг расми кўпроқ учрайди. Улар якка, икки – учтадан ортиқ, бирор хавфни олдиндан сезган ҳолатда думлари калта, бир жуфт оёқда, айримлари тўрт оёқда, шохлари узун, бир шохли, қулоқлари ҳам тасвирланган. Тоғ эчкиларининг турли хил композицион расмлари бор. Бу композицион расмларда тоғ эчкилар билан биргалик

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақолада 2021–2022 йилларда Ўзбекистоннинг Зараутсой, жанубий ҳудудларида олиб борилган тадқиқотлар Зарабоғ, натижасида бир қанча петроглифлар аниқланганлиги Гадойтопмассой, ҳамда уларнинг мазмун-…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақолада 2021–2022 йилларда Ўзбекистоннинг Зараутсой, жанубий ҳудудларида олиб борилган тадқиқотлар Зарабоғ, натижасида бир қанча петроглифлар аниқланганлиги Гадойтопмассой, ҳамда уларнинг мазмун-… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Zarautsay, Irgаli, Қизилсой, Ирғоли, Кайритсай, Сийпантош, Зарабаг, Иргали, Siypantash, Сийпанташ, Gadoytopmassay, Зараутсой, Зарабоғ, Гадойтопмассай, Зараутсай, Kyzylsay, Kayritsay, Кызылсай, Кайритсой, Гадойтопмассой, Zarabag
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники