К содержанию
РецензированоRU2023

Некоторые соображения о замене неотбытого срока наказания исправительными работами и более мягкими наказаниями через деятельность службы пробации

Temurbek ALTMISHEV

Общество и инновации · 4 · 71-80 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: мазкур мақолада пробация хизмати фаолиятида ахлоқ қонун, тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган муддатини пробация хизмати, енгилроқ жазога алмаштириш ва жазодан муддатидан ахлоқ тузатиш ишлари, илгари озод қилиш борасида ҳуқуқшунос олимлар фикр- енгилроқ жазо, маҳкум, мулоҳазалари ва хорижий мамлакатлар тажрибалари инсонпарварлик. атрофлича ўрганилиб, муаллиф томонидан таклиф ҳамда тавсиялар берилган. 1 Doctor of Philosophy in Legal Sciences (PhD), Chief of Staff of the Public Security Department of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbelistan. E-mail: аltmishevtemurbek05@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 4 № 4 (2023) / ISSN 2181-1415 Некоторые соображения о замене неотбытого срока наказания исправительными работами и более мягкими наказаниями через деятельность службы пробации АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье подробно изучены мнения ученых- закон, правоведов и опыт зарубежных стран относительно служба пробации, замены неотбытого срока наказания исправительными исправительные работы, работами и более мягкими наказаниями, а также смягченный приговор, осужденный, рассмотрено досрочное освобождение от наказания через человечество. деятельность службы пробации. Автором представлены предложения и рекомендации по данной теме. Бугунги кунда судлар томонидан одил судловни амалга оширишда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланмоқда. Бунда инсонпарварлик тамойиллари ўз аксини топган миллий қонунчилигимиз мустаҳкам пойдевор бўлмоқда[1]. Қонун нормаларида ички ишлар органларининг пробация хизмати ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижро этишни таъминлашга қаратилган ваколатлари мустаҳкамланган. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур нормаларда ички ишлар органлари пробация хизматининг ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижро этиш фаолияти тушунчаси борасидаги масалалар очиқ қолган. Зеро, ушбу тушунча таърифини назарияда ишлаб чиқиш унинг мақсади, вазифалари, объекти, субъектлари доираси, йўналишлари ва амалга оширадиган чора-тадбирларини белгилаб олиш имконини беради. Дарҳақиқат, ички ишлар органлари пробация хизматининг фаолияти ҳамда унинг моҳияти борасида аниқ тасаввурга эга бўлинмас экан, ушбу фаолиятнинг бошқа турдаги фаолиятдан фарқли томонлари борасидаги назарий масалалар ечими очиқлигича қолиши мумкин. Бироқ хорижий давлатларнинг мавжуд қонунчилиги таҳлили айрим давлатларда нафақат ушбу фаолиятни моҳиятини очиб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар балки, алоҳида қонунлар қабул қилиниб амалиётга татбиқ этилган. Мазкур қонунларда пробация хизмати фаолиятига оид айрим тушунчаларнинг моҳияти очиб берилган[2]. Қонун ҳамда қонуности-норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларда белгиланган вазифалар ички ишлар органлари пробация хизматининг фаолияти тўғридан-тўғри озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар, шу жумладан ахлоқ тузатиш ишларининг ижросини таъминлаш, мазкур жазони ўтаётган маҳкумларни назорат қилиш, уларнинг хулқ-атворини доимий кузатиб бориш ҳамда улар устидан таъсирчан профилактик чора-тадбирларни амалга оширишни ва маҳкумларни ижтимоий мослаштириш ҳамда ишга жойлашишида амалий ёрдам кўрсатишда намоён бўлмоқда. Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлашда пробация хизматини ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, ҳукукни муҳофаза қилувчи органлар, бошқа давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. 72 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 4 № 4 (2023) / ISSN 2181-1415 Қонунчилик нормалари ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш ҳолати таҳлили ички ишлар органлари пробация хизматининг ахлоқ тузатиш ишлари жазо ижросини таъминлаш фаолиятида ўзига хос ютуқлар билан бир қаторда айрим муаммо ва камчиликларнинг мавжудлигини кўрсатмоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва 74-моддасида жазони енгилроғи билан алмаштириш масалалари тартибга солинган бўлиб, мазкур нормаларни ижрога қаратиш борасидаги тўсиқлар пробация хизматининг ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумлар билан юзага келаётган ижтимоий муносабатлар жараёнида кўзга ташланмоқда. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш масалалари юзасидан пробация хизматининг фаолияти бўйича ҳисоботлари таҳлил қилинганда, биргина 2020 йилнинг бошида республика бўйича 20021 нафар маҳкум ушбу жазони ўтаётганлар ҳисобида турган бўлса, ушбу даврга қадар яъни 2019 йилнинг 12 ойи давомида 10499 нафар маҳкум ушбу жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ҳамда 11057 нафар маҳкумга қўлланилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ундан енгилроқ бўлган жазо турлари билан алмаштирилган[3]. Пробация хизматининг ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган муддатини енгилроқ жазога алмаштириш ёки жазодан муддатидан илгари озод қилиш фаолиятини

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: мазкур мақолада пробация хизмати фаолиятида ахлоқ қонун, тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган муддатини пробация хизмати, енгилроқ жазога алмаштириш ва жазодан муддатидан ахлоқ тузатиш ишлари, илгари озод…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: мазкур мақолада пробация хизмати фаолиятида ахлоқ қонун, тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган муддатини пробация хизмати, енгилроқ жазога алмаштириш ва жазодан муддатидан ахлоқ тузатиш ишлари, илгари озод… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4- iss4-pp71-80, енгилроқ жазо, қонун, человечество, correctional labor, маҳкум, convict, humanity, law, закон, probation service, commuted sentence, служба пробации, ахлоқ тузатиш ишлари, инсонпарварлик, смягченный приговор, осужденный, исправительные работы, пробация хизмати
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники