К содержанию
РецензированоRU2023

КОНЦЕПЦИЯ УСЛОВНОГО СУЖДЕНИЯ

Ережепова Дилбар Полатовна · Каллибекова Зулхумар Бердибекова (Кораколпогистон кишлок хужалиги ва агротехнологиялар институти "Кишлок)

Современная наука и исследования · 1 · 2023

Аннотация

This article talks about the need for conditional sentencing and the criminal- legal and other social relations that have arisen as a result of it. Key words: Conditional sentence, criminal law, article, punishment. КОНЦЕПЦИЯ УСЛОВНОГО СУЖДЕНИЯ Аннотация. В данной статье говорится о необходимости условного осуждения и возникших вследствие этого уголовно-правовых и других общественных отношениях. Ключевые слова: Условное наказание, уголовный закон, статья, наказание. Ўзида инсонпарварлик, жазони индивидуаллаштириш ва унинг муқаррарлиги тамойилларини ифода этган ҳолда ЖК 72-моддасида белгилаб берилган шартли ҳукм қилиш айбдорни жазодан озод қилишнинг алоҳида шакли ҳисобланади. Жиноятчиликка қарши курашиш воситаси ҳисобланган шартли ҳукм қилиш институти фақат унда мажбурлаш ва ишонтириш усулларининг оқилона уйғунлиги таъминланганда кутилган самара беради. Жиноят ҳуқуқида жиноятчини ахлоқан тузатиш жараёнини рағбатлантириш учун зарур бўлган мазкур норманинг мавжудлиги жиноий жавобгарликни ва шартли тайинланган жазони индивидуаллаштириш ва дифференциация қилиш мақсадлари билан боғлиқ. Моҳиятан, шартли ҳукм қилиш жиноят содир этган шахсга шундай таъсир кўрсатишни назарда тутадики, у ижтимоий фойдали натижага эришишга мажбурланмасин, балки рағбатлантирилсин. Айни шу сабабли, самарали институт – шартли ҳукм қилишни доимий равишда такомиллаштириш улкан назарий ва амалий аҳамият касб этади. 188 ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 Шартли ҳукм қилишнинг моҳияти тўғрисидаги масала жиноят ҳуқуқи фанида ҳанузгача баҳсли бўлиб қолаётир. Бу ҳол жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари тизимида шартли ҳукм қилишнинг ўрни, аҳамияти, мақсадлари, уни амалга ошириш механизмини тадқиқ этишга нисбатан илмий ёндашувларнинг ҳар хиллиги билан белгиланади. Шартли ҳукм қилишнинг моҳияти, унинг жазодан озод қилишни тартибга солувчи чоралар тизимидаги ўрнини аниқлаш жиноят учун жазони мумкин қадар камайтириш ғоясини биринчи навбатда оғир жазо – озодликдан маҳрум қилишни қўллашни чеклаш, айни вақтда жиноят-ҳуқуқий мажбурловнинг самарадорлиги даражасини пасайтирмаслик ҳисобига амалга ошириш учун муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, шартли ҳукм қилишнинг тушунчасини тавсифлашга нисбатан ҳар хил ёдашувларга қараб, мазкур чорани ижро этиш механизми ҳам турлича амалга оширилади. Масалан, шартли ҳукм қилиш жазони ижро этишни кечиктириш деб эътироф этиладиган бўлса, уни амалга ошириш масалалари жиноят-процессуал қонуни билан тартибга солиниши лозим. “Шартли ҳукм қилиш” тушунчаси юзасидан турли хил фикрлар мавжуд бўлиб, ушбу масала юзасидан ягона ёндашув мавжуд эмас. Суд айблов ҳукмини чиқараётганда айбдор шахс “шартли” ҳукм қилинмайди, қоида тариқасида, доим ҳукм эълон қилинади ва жазо тайинланади, маҳкумга нисбатан жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор чиқарилади. Шунга ўхшаш “ноаниқлик” 1962 йилги Швеция ЖКда ҳам мавжуд бўлиб, унда суд шартли ҳукм чиқариши мумкинлиги назарда тутилган (27-боб). Амалда эса, айблов ҳукми чиқарилади, жазо тайинланади, масалан, жарима-кунлар ёки жамоат ишлари тариқасида; сўнгги зикр этилган ҳолда суд, агар айбдор шахсга жамоат ишлари тайиланмаганда, озодликдан маҳрум қилиш муддати қанча бўлиши лозимлигини кўрсатиб ўтиши шарт. Акс ҳолда (агар ҳукм бўйича жазо тайинланмаса) икки йилдан иборат пробация даври (синов муддати) тайинланади ва унинг шартлари белгиланади. Ўзбекистоннинг 1959 йилги ЖКда шартли ҳукм қилишнинг икки тури: ҳукмнинг ижросини кечиктириш (441-модда) ва шартли равишда ҳукм қилишнинг ўзи (43-модда) назарда тутилган эди. Мазкур институтларни қиёсий ҳуқуқий тадқиқ этиш натижасида аксарият назариячилар уларнинг ўртасида сезиларли даражада ўхшашлик мавжуд, деган хулосага келдилар. Дарҳақиқат, “уларнинг ўртасидаги фарқ юзаки, ҳар хил сўзларда ифодаланган, моҳият эътибори билан, улар мазмунан бир”. 1994 йилги жиноят қонунчилиги ҳуқуқий тузилиши жиҳатидан яқин ва умуман олганда бир-бири билан рақобатлашувчи шартли ҳукм қилиш ва ҳукмнинг ижросини кечиктириш институтларини бирлаштириш зарурлиги ҳақидаги мулоҳазаларни ўзлаштириб, айнан уларни бирлаштириш йўлидан борди. Шартли ҳукм қилишнинг юридик моҳиятини ҳар хил тушуниш ўз-ўзидан уни амалда қўллашнинг турли усулларидан 189 ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 фойдаланилишига олиб келади, бу эса мазкур институтнинг мақсадлари, хусусияти ва самарадорлиги даражасини аниқлашни белгилайди. М.Ҳ.Рустамбаевнинг қайд этишича, шартли ҳукм қилиш қонун билан белгиланган шартлар мавжуд бўлганда маълум синов муддати белгиланган ҳолда шахсни суд томонидан белгилаган жазони амалда ўташдан озод қилишдан иборат, ушбу муддат давомида маҳкум устидан суд томонидан қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини текшириш ва шахс унга кўрсатилган ишончни оқлаганлигини текшириш мақсадида нахорат амалга оширилади. Шартли ҳукм қилишни алоҳида жазо тури сифатида талқин қилиш ҳуқуқда анча кенг тарқалган нуқтаи назар ҳисобланади ва у кўп карра танқид тиғи остига олинган. Шунга қарама

Доказательный фрагмент

«This article talks about the need for conditional sentencing and the criminal- legal and other social relations that have arisen as a result of it.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article talks about the need for conditional sentencing and the criminal- legal and other social relations that have arisen as a result of it. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Conditional sentence, criminal law, article, punishment, наказание., жазо., статья, Условное наказание, жиноят-ҳуқуқий, Шартли ҳукм, уголовный закон, модда
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники