К содержанию
РецензированоRU2023

Цифровизация и ее правовая основа в Узбекистане

Shakhzod KHAMDAMOV · August -/© in Science LLC. (Institute of State and Law of the Academy of Sciences of Uzbekistan)

Общество и инновации · 4 · 121-124 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада рақамлаштириш тушунчаси ҳамда унинг рақамлаштириш, мазмун-моҳияти илмий жиҳатдан ўрганилган. Бундан ахборот-коммуникация ташқари, Ўзбекистонда рақамлаштиришни жорий этиш ва технологиялари, уни амалиётга татбиқ этишда ҳуқуқий асос бўлган электрон рақамли имзо, электрон ҳукумат, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар назарий-ҳуқуқий таҳлил электрон ҳужжат қилинган. алмашиш. Цифровизация и ее правовая основа в Узбекистане АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной научной статье научно исследуются понятие и цифровизация, сущность цифровизации. Кроме того, проведен теоретико- информационно- правовой анализ нормативно-правовых документов, коммуникационные являющихся правовой основой внедрения цифровизации и технологии, электронная цифровая ее реализации в Узбекистане. 1 Doctoral Student, Institute of State and Law of the Academy of Sciences of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 подпись, электронное правительство, электронный документооборот. Замонавий дунёда ҳаётни технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Рақамли технологиялар инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Рақамли технологияларнинг ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа соҳаларга таъсири ниҳоятда катта. Ахборот технологияларининг жамият ҳаётига кириб келиши янгидан-янги ижтимоий муносабатларни вужудга келишига туртки бўлди. Бундан ташқари, рақамлаштириш натижасида мутлақо янги бўлган тушунчалар ҳам пайдо бўлмоқда. Жамият ҳаётининг бошқа соҳалари каби рақамлаштириш давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, адлия тизимларида ҳам ўзига хос ўрин эгаллади. Шу сабабли рақамлаштириш ва унинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқи ва рақамлаштиришнинг ўзаро таъсири масаласи тадқиқотчиларни ўзига тобора жалб қилмоқда. Рақамлаштиришнинг мазмун-моҳиятини ёритишдан олдин рақамлаштириш атамасининг луғавий маъносига эътибор беришимиз лозим. Ахборот- коммуникация технологиялари изоҳли луғатида рақамлаш деганда, аналог сигнални дискрет сигналга айлантириш жараёни, яъни аналог маълумотларни рақамли, компьютер муҳитида мавжуд бўла оладиган ва машина ўқийдиган ташувчиларда сақланадиган шаклга ўтказиш тушунилади [1]. Бундан ташқари, рақамлаштириш объектлар ёки атрибутларнинг рақамли тасвирини яратишни англатади. Масалан, биз қоғоз ҳужжатни сканерлаймиз ва уни рақамли ҳужжат (масалан, пдф) сифатида сақлаймиз. Бошқача қилиб айтганда, рақамлаштириш рақамли бўлмаган нарсани рақамли тасвир ёки артефактга айлантиришдир [2]. Шу билан бирга, рақамлаштириш – бу ҳужжат таркибидаги маълумотлар ва билимларни рақамли шаклга ўтказишдир [3]. Рақамлаштиришнинг мазмун-моҳияти ҳақида олимларнинг фикрлари турличадир. Хусусан, рақамлаштириш атамасини фанга олиб кирган Николас Никромантенинг фикрича, у рақамлаштиришни маълумотларни сиқиш ва янги алоқа каналлари орқали узатишда хатолар сонини камайтириш имконини берувчи жараён, деб ҳисоблайди [4]. И.Ю. Пашенконинг фикрига кўра, рақамлаштириш тор ва кенг маънода қўлланилади. Тор маънода рақамлаштириш ахборотни ўзгартириш жараёни бўлиб, унга рақамли шакл беришни англатади. Кенг маънода эса, рақамлаштириш инсон ҳаётининг турли соҳаларини, жумладан, турли ижтимоий жараёнларни бошқаришни модернизация қилиш орқали ҳаёт сифатини яхшилайдиган жараёндир, деб таъкидлайди [5]. Гупта Сантош Кумар ва Банасал Аншикалар эса, рақамлаштириш атамаси ахборотни рақамли шаклга айлантиришни англатади[6], деб ҳисоблайдилар. Фикримизча, рақамлаштириш деганда турли объектлар, ҳужжатларда кўрсатилган ахборотларни ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда рақамли форматга айлантириш, уни ахборот-коммуникация технологиялари орқали электрон ҳолатда сақлаш ва узатиш жараёни тушунилади. Юртимизда рақамлаштиришнинг жорий этилиши мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошланди. Қисқа вақтда парламент томонидан рақамлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон 122 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 ҳужжат айланиши тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунларида рақамлаштириш тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти ҳақидаги қоидалар мавжуд бўлмаса-да, ушбу Қонунлар юртимизда рақамлаштиришни жорий этиш, уни такомиллаштириш учун ҳуқуқий асос ролини ўйнади. Хусусан, 2003 йил 11 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган. Ушбу Қонун Ўзбекистонда ахборот тизимларини яратиш, улардан фойдаланиш ва бошқаришни тартибга солади. Мазкур Қонун ахборот тизимларининг хавфсизлиги, ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш бўйича қоидаларни мустаҳкамлайди ҳамда бошқарув ва давлат хизматларини такомиллаштириш учун ахборот технологияларидан фойдаланиш йўл-йўриқларини белгилайди [7]. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунида “ахборотлаштириш”, “ахборот ресурси”, “ахборот технологияси”, “ахборот тизими” каби асосий тушунчалар мустаҳкамланган. Унга кўра, ахборотлаштириш деганда,

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада рақамлаштириш тушунчаси ҳамда унинг рақамлаштириш, мазмун-моҳияти илмий жиҳатдан ўрганилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада рақамлаштириш тушунчаси ҳамда унинг рақамлаштириш, мазмун-моҳияти илмий жиҳатдан ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
This is an open access article under the Attribution 4.0 International, information and communication technologies, электронное правительство, электронная цифровая подпись, электрон рақамли имзо, электрон ҳукумат, рақамлаштириш, электрон ҳужжат алмашиш, информационно-коммуникационные технологии, electronic digital signature, electronic document management, intellektual salohiyat, electronic government, электронный документооборот, цифровизация, digitalization
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники