Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Понятие легализации преступных доходов и основные криминологические теории о преступности в этой области
Saidmurod NASRULLAYEV
Общество и инновации · 4 · 411-416 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада жиноий даромадларни легаллаштириш даромадларни тушунчаси ва ушбу соҳадаги жиноятчилик тўғрисидаги легаллаштириш, пул асосий криминологик назариялар таҳлили берилган ва уни маблағларини “ювиш”, такомиллаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар жиноятнинг криминологик тавсифи, конвенция, таклиф этилган. банк соҳаси. Понятие легализации преступных доходов и основные криминологические теории о преступности в этой области АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье дан анализ понятию легализации (отмыванию) легализация доходов, доходов, полученных преступным путем, а также «отмывание» денег, предложен ряд мер по его совершенствованию. конвенция, банковская сфера. 1 Independent applicant, Law Enforcement Academy, Tashkent, Republic of Uzbekistan. E-mail: saidmurodnasrullayev1@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 Жиноий даромадларни легаллаштириш тушунчаси илк бор “Money Laundering” (пул ювиш) атамаси остида ХХ асрнинг 20-йиллари охирларида АКШда пайдо бўлиб, кейинчалик, 80-йилларда “гиёҳвандлик воситалари савдосидан тушган ноқонуний даромадларни легаллаштириш” маънасони англатувчи тушунча сифатида кенг тарқалган. Жиноий даромадларни легаллаштиришга ққарши курашнинг глобал тенденцияси ўтган асрнинг охирларида ўзининг ҳақиқий йўлини топа бошлади. Бирок, баъзи мамлакатларда бундай қарши ҳужумга эҳтиёж аллақачон пайдо бўлган. Масалан, Қўшма Штатларда Буюк депрессия даврида гангстерлар ва мафия кланлари спиртли ичимликлар контрабандаси, ноқонуний қимор ўйинлари, қуролли талончилик ва 40-йилларда рекетдан катта даромад олишган. Пулни ювиш жараёни миллионлаб нақд пулларни муомалага чиқаришга имкон берадиган xусусий кир ювиш воситаларини яратиш билан бошланди. Бугунги кунда биз фойдаланадиган “пул ювиш” атамасининг келиб чиқиши ана шу “кир ювиш” операцияларига бориб тақалади. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини ёхуд пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмишдир. Демак, жиноят ҳуқуқи назариясида кўрсатилишича жиноий фаолиятдан олинган даромад деганда, шахс жиноят содир этиш натижасида, масалан: контрабанда, наркотик моддалар, қурол билан савдо қилиш, ғайриқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб олган даромад тушунилади. Легаллаштириш бу – иқтисодий жиноятлардан бири бўлиб, ноқонуний йўллар билан топилган пул ва бошқа мол-мулкларни легаллаштиришни англатади. Бу фаолият дастлабки капитални йиғиш воситаси сифатида коррупция, манфаатпарастликни юзага келтиради. Бунга бир мисол сифатида XX аср охирларидаги МДҲнинг кўплаб давлатларини олишимиз мумкин. Мазкур постсовет давлатларида бозор иқтисодига ўтиш даврида етарли даражада қонун билан тартибга солинмаган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни жисмоний ёхуд юридик шахсларнинг қўлида ноқонуний капиталнинг тўпланишига шароит яратди. Бу “хуфиёна” капитал ёхуд муомалада «хуфиёна» иқтисодиёт номини олди. Демак, легаллаштириш ўз моҳиятига кўра – “хуфиёна” капитал соҳасидан пул маблағларини чиқариш ва уларни қонуний муомала соҳасига киритиш, пул маблағига ёки бирон-бир мол-мулкка маълум бир жисмоний ёки юридик шахснинг қонуний мулки мақомини бериш бўйича жиноий фаолиятдир. 1984 йилда АҚШ президенти ҳузуридаги махсус комиссия раиси Рамилсон Р. жиноий даромадларни легаллаштириш жиноятига қуйидагича таъриф берган эди: “Пулларни легаллаштириш (тозалаш) – бу шундай жараёнки, унинг воситасида даромадларнинг мавжудлиги, ғайриқонуний келиб чиқиши ёки улардан ғайриқонуний фойдаланиш яширилади ва сўнгра бу даромадлар қонуний келиб чиқишга эгадек туюлиши учун ниқобланади”. 412 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятчилик сабаблари тўғрисидаги асосий назариялар тўғрисида фикр юритар эканмиз, Мамлакатимизда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши қаратилган кенг ислоҳотлар олиб борилишига қарамасдан, бу соҳада илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган муаммолар мавжудлигини ҳисобга олишимиз зарур. Бу муаммолардан бири жиноий даромадларни легаллаштириш жиноятининг тўлиқ криминологик тавсифи юритилмаганлигидир. Жиноятнинг криминологик тавсифи-ҳодисанинг бўлиши мумкин бўлган эҳтимолли информацион модели ҳисобланиб, тахминий хулоса чиқариш учун асос бўлади. Жиноят криминологик тавсифи ўзига хос ролни бажаради: у бўлиш эҳтимоли мумкин бўлган ҳодисанинг информацион моделини яратиш имконини беради. Бундай модел эса жиноятларни тез очиш, жиноятларнинг олдини олиш ва тергов қилишнинг
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада жиноий даромадларни легаллаштириш даромадларни тушунчаси ва ушбу соҳадаги жиноятчилик тўғрисидаги легаллаштириш, пул асосий криминологик назариялар таҳлили берилган ва уни маблағларини “ювиш”, т…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада жиноий даромадларни легаллаштириш даромадларни тушунчаси ва ушбу соҳадаги жиноятчилик тўғрисидаги легаллаштириш, пул асосий криминологик назариялар таҳлили берилган ва уни маблағларини “ювиш”, т… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- legalization of income, конвенция, легализация доходов, money laundering, banking, банковская сфера, даромадларни легаллаштириш, “отмывание” денег, convention, банк соҳаси, жиноятнинг криминологик тавсифи, пул маблағларини “ювиш”
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026