К содержанию
РецензированоRU2023

Освещение истории развития хлопководства Ферганской области в архивных документах (на примере колониального периода)

Avazbek MIRZAEV

Общество и инновации · 4 · 41-44 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада мустамлака даврида Фарғона вилоятида пахта, пахтачиликнинг ривожланиши тарихининг баъзи тафтиш, масалалари архив ҳужжатлари асосида манбашунослик солиқ, нуқтаи назаридан таҳлил этилган. десятина, чорикор, гўнг, ўғит, пуд. 1 Senior teacher, Doctor of Philosophy in History (PhD), World History Department, Andijan State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 Освещение истории развития хлопководства Ферганской области в архивных документах (на примере колониального периода) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье на основе архивных документов хлопок, анализируются некоторые вопросы истории развития ревизия, хлопководства в Ферганской области в колониальный подать, период с точки зрения источниковедения. десятина, наёмный рабочий, навоз, удобрение, пуд. Бизга маълумки, подшо Россияси Туркистонни босиб олишининг асосий сабабларидан бири, метрополия тўқимачилик саноатини пахта хом ашёси билан таъминлашдан иборат эди. Албатта, тобора ривожланиб бораётган тўқимачилик саноати учун пахта асосан, Америкадан катта харажатлар эвазига келтирилган. Шу сабабли, подшо ҳукумати ўзбек пахтасини қўлга киритиб, катта даромадга эга бўлиш учун ҳеч нарсадан тоймади. Улар ўз мақсадига эришиш мақсадида Туркистон ўлкасига бостириб кириб, минглаб кишиларни ҳаётидан жудо қилиб, ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Россия тўқимачилик саноати талабларига жавоб бермайдиган маҳаллий пахта нави ўрнига америка навли пахтани иқлимлаштиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишга киришдилар ва бу чоралар сифатли тола олиш мумкинлигини кўрсатди. Узоқ ўтмишга эга Ватанимиз тарихини XIX аср охири – XX аср бошларига тааллуқли даврини ўрганишда Ўзбекистон Миллий архиви фондларида сақланаётган архив ҳужжатлари муҳим ўрин тутади. Архивлар доирасида ҳужжатлар архив фондлари бўйича туркумлаштирилади. Архив фонди – бу маълум ташкилот, идора, корхона ёки айрим шахс фаолияти натижасида вужудга келган архив ҳужжатлардир. Архив фондлари ҳажми жиҳатдан катта ёки кичик бўлиши мумкин [1. 64]. Туркистон Назорат палатаси Давлат кенгашининг 1868 йил 4 мартдаги қарорига асосан таъсис этилган бўлиб, мазкур муассаса, 1918 йил 15 майга қадар фаолият кўрсатган ҳамда кейинчалик Туркистон Республикаси ХКСнинг қарорига кўра унинг негизида Туркистон Республикаси Давлат контроли ташкилоти ташкил этилди [2. 108]. Ўзбекистон Миллий архивининг 88–фондида сақланаётган, Туркистон Назорат палатаси фаолиятига тегишли ҳужжатлар, яъни палата маҳкамаси йиғилишлари журналлари ва унинг тафтиш фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботлар, даромадларнинг айланма ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот ведомостларида мавжуд бўлган, Туркистон ўлкаси, хусусан Фарғона вилоятида пахтачилик соҳасининг ривожланишига доир маълумотлардан, келгусида илмий – тадқиқот ишларида фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Таъкидлаш жоизки, Россия империясида 1904 йилдан бошлаб экин далаларини ҳисобга олиш тизими анча даражада дифференциялашди: чек ерлар, сотиб олинган ерлар, ижарага олинган ерлар ва хусусий хўжаликлар ҳисобга олинди. Экин далаларини рўйхатга олиш билан бир вақтда ҳосилдорлиги тўғрисида ҳам маълумотлар тўпланди [3. 319]. 42 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2023) / ISSN 2181-1415 Эътиборни қаратиш лозимки, 88–фондга тегишли ҳужжатлар таркибида, Андижон уезди ер-солиқ комиссияси муассасасида 1914 йил 03-октябрда № 965 ва 1914 йил 15-октябрда № 968 рақамлари билан қайд этилиб, Туркистон хазина палатаси бошқарувчисига юборилган тафтиш ҳисоботлари ҳам мавжуд бўлиб, уларда пахта экин далаларининг ҳажми, америка навли пахтани экиш, шудгорлаш, чигит экиш, ўғитлаш, чорикор меҳнатидан фойдаланиш, пахта ҳосилдорлиги, пахтанинг нархи, сунъий суғориладиган пахта далалари, кўп миқдорда экиладиган экинлар тўғрисида маълумотлар сақланиб қолган. Фарғона вилоятининг Андижон уезди ҳудудида жойлашган қуйидаги пахта далалари: Олтинкўл волостидаги Ўрта Қайчи, Хақулобод волостидаги Кичкина Яйдоқ ва Избоскан волостидаги Ясқоқ-2 участкаларидаги пахта далалари ер солиғи ундириш юзасидан текшириб чиқилганда, бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларга қараганда пахта экин далаларини ҳажми ниҳоят даражада ошиб борганлиги кузатилади. Ушбу ҳолатни қуйидаги маълумотлардан аниқлаш мумкин, масалан, Ўрта Қайчи участкасида жами 147,66 десятина экин даласи бўлиб, шундан 108,70 десятинасига америка навли пахта экилиб, бу эса ишлов бериладиган ерларни 73,62% ни ташкил этган. Ушбу участкада пахта ҳосилдорлиги ҳар бир десятинадан 56 пудни, пахтани нархи эса 2 руб. 66 коп.ни, бир десятина ердан олинадиган умумий даромад эса 148 руб. 96 коп.ни ташкил этган. Кичкина Яйдоқда эса жами 362,85 десятина экин даласининг 261,04 десятинасига америка навли пахта экилиб, ишлов бериладиган ерларни 71,36% ни, пахта ҳосилдорлиги ҳар бир десятинадан 72 пудни ташкил этган. Ясқоқ-2 участкасида жами 76,78 десятина экин даласининг 67,33 десятинасига пахта экилиб, ишлов бериладиган ерларни 87,28% ини, пахта ҳосилдо

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада мустамлака даврида Фарғона вилоятида пахта, пахтачиликнинг ривожланиши тарихининг баъзи тафтиш, масалалари архив ҳужжатлари асосида манбашунослик солиқ, нуқтаи назаридан таҳлил этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада мустамлака даврида Фарғона вилоятида пахта, пахтачиликнинг ривожланиши тарихининг баъзи тафтиш, масалалари архив ҳужжатлари асосида манбашунослик солиқ, нуқтаи назаридан таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
cotton, ушр, хлопок, навоз, hired worker, ўғит, пуд, tax, audit, чорикор, солиқ, гўнг, десятина, пахта, наёмный рабочий, удобрение, ревизия, pood, fertilizer, manure, tithe, подать, тафтиш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники