К содержанию
РецензированоRU2023

История развития промышленности Ферганской долины

Azizbek MAMAJANOV · Ferghana Valley (Andijan State University)

Общество и инновации · 4 · 235-239 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик йилларида Фарғона водийсида Фарғона водийси, саноат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ёритилган. инвестиция сиёсати, Шунингдек, саноат корхоналари томонидан ишлаб саноат, чиқарилган маҳсулотларнинг салмоғи Ўзбекистон корхона, ижтимоий-иқтисодий Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ўсиш, асосида илмий тарзда таҳлил этилган. кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, маҳсулот ишлаб чиқариш. 1 Docent, Doctor of Philosophy in Historical Sciences (PhD), Department of Theory of Civil Society, Andijan State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2023) / ISSN 2181-1415 История развития промышленности Ферганской долины АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье освещены реформы в области индустрии Ферганская долина, Ферганской долины в годы независимости. А также, на инвестиционная основе данных Государственного комитета статистики политика, Республики Узбекистан научно проанализирован объём индустрия, предприятия, продукции промышленных предприятий. социально – экономический рост, малый бизнес и частное предпринимательство, производство продукции. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг барча соҳалар сингари иқтисодиётнинг муҳим тармоғи ҳисобланган саноатни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Саноат корхоналарида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад республикамиз ҳудудларини изчил ривожлантириш борасида қабул қилинаётган фармонлар, дастурлар, қарор ва қонунлар, жойларда маҳаллий ишлаб чиқариш кўламини ошириш, шу аснода ишсизлик даражасини пасайтириш бўйича тадбирлардан иборат. Хусусан, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналиши айнан иқтисодий соҳага йўналтирилган бўлиб, иқтисодиётимизни ривожлантириш мақсадида инвестициявий муҳитини яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш [1] масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқариш орқали мамлакатдаги кўплаб саноат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилди ва хусусий, жамоа, корпоратив давлат-акциядорлик мулк шаклларига айлантирилди. Бу ўз навбатида Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ўсишига катта туртки бўлди. Шу билан бир қаторда, “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Концессиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда “Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча омиллар ва имтиёзлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони инвестиция сиёсатини амалга оширишга ва чет эл капитали билан ҳамкорликда кўпгина саноат тармоқларида қўшма корхоналар ташкил этилди. Масалан, “Асака автомобиль заводи”, “Бритиш Америкэн табакко”, “Зарафшон-Ньюмонт”, “Кабул-текстайлз”, “Кока- кола”, “Самкоч-авто” қўшма корхонаси ва бошқалар [2, 493] шулар жумласидандир. Масалан, мазкур ташкил этилган саноат корхоналарида фаолият олиб бораётган саноат ишлаб чиқариш ходимлари 1997 йилда 707.0 минг кишини ташкил қилган бўлса бу кўрсаткич 2000 йилга келиб 718.5 минг кишини ташкил этди, саноат ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари эса 1997 йилда 104.1 фоизни ташкил қилган бўлса 2000 йилда бу кўрсаткич 105.9 фоизни ташкил этди [3, 214]. 1995 йилда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 1990 йилга нисбатан 0.2 фоизга камайганлигига 236 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2023) / ISSN 2181-1415 қарамай, 2000 йилдан бошлаб (1990 йилга нисбатан) ўсиш 1.2 баробар, 2005 йилда 1.8 баробар, 2010 йилда 3.0 баробар ва 2016 йилда эса 4.6 баробар ошганини кўрсатмоқда [4]. 1996 йил 19 июлда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида мамлакатимиздаги биринчи автомобиль заводи икки турдаги “Тико (Tico)” ва “Нексия (Nexia)” русумли енгил автомобиллар ҳамда “Дамас (Damas)” русумли кичик автобус ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон - Жанубий Корея қўшма корхонасининг тантанали очилиши бўйича халқаро тақдимот маросими бўлиб ўтди. Мазкур автомобиль заводида бир йилда 180 минг дона “Тико (Tico)”, “Дамас (Damas)” “Рейсер” моделидаги автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, Андижон Ирмаш заводи қошида ташкил этилган Ўзбекистон-Россия “УзЭКС” корхонаси гидравлик системали экскаваторлар ишлаб чиқара бошлади. Ўзбекистон ҳукумати „O‘zDAEWOOavto“ қўшма корхонасига бутловчи қисмлар тайёрловчи корхоналар қуриш тадбирларини амалга оширди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1995 йил 30 майда қабул қилинган “Автомобиллар учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон – Корея қўшма корхоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 191-сонли қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди. Қарорга кўра, “O‘zDAEWOOavto” учун бутловчи қисмлар тайёрлайдиган корхоналар тизимини яратишни маҳа

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик йилларида Фарғона водийсида Фарғона водийси, саноат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада мустақиллик йилларида Фарғона водийсида Фарғона водийси, саноат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ferghana Valley, маҳсулот ишлаб чиқариш, малый бизнес и частное предпринимательство, производство продукции, ижтимоий-иқтисодий ўсиш, корхона, предприятия, small business and private entrepreneurship, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, индустрия, саноат, socio-economic growth, Ферганская долина, инвестиция сиёсати, инвестиционная политика, industry, социально – экономический рост, business, product development, Фарғона водийси, investment policy
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники