К содержанию
РецензированоRU2023

Преподавание избранных тем молекулярной физики и квантовой статистики на основе принципа согласованности

Mukaddas KUCHKAROVA

Общество и инновации · 4 · 240-246 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада молекуляр физика ва квант статистикаларини Изчиллик, ўқитишда изчилликни ташкил этиш ва амалга ошириш ўқув босқичлари, усулларидан бири сифатида таълим мазмунини акс тушунча ва назариялар. эттирадиган дастлабки назария ва тушунчалар ўрнига узвийлик, алоқадорлик, янги назария ва тушунчалар юзага келиши билан боғлик ўзлаштириш, бир неча таянч мавзулар мисолида талабалар илмий илмийлик, ўзлаштиришларини ривожланиб боришида ўқув касбий ривожланиш, босқичларини узвий алоқадорлик ва бир бутунликда дунёқараш. ўрганилишини аҳамияти кўрсатиб берилган. 1 Senior lecturer, Andijan State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2023) / ISSN 2181-1415 Преподавание избранных тем молекулярной физики и квантовой статистики на основе принципа согласованности АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Статья рассматривает молекулярную физику и преемственность, квантовую статистику как один из способов организации и этапы обучения, осуществления согласованности в преподавании на понятия и теории, примере нескольких базовых тем, связанных с появлением взаимосвязь, научность, новых теорий и концепций вместо исходных теорий и профессиональное концепций, отражающих содержание обучения. развитие, мировоззрение. КИРИШ Бугунги кунда Олий таълимнинг энг муҳим стратегик йўналишларидан бири бу узлуксиз таълимни барча босқичларида изчиллик тамойилини амалга оширишга эришишдан иборат. Узлуксиз таълимни таъминлашни зарурий шарти бўлган изчиллик тамойили биринчи навбатда таълимнинг турли босқичларида таълим технологияси ва мазмунини, ривожланиш даражаларини янги сифат босқичига ўтиб боришида ўсиш поғоналари ўртасида ўзаро алоқаларни бир бутунликда таъминласа, иккинчидан изчиллик тамойили юқори поғонада эришилган янги назария асосида олдингисини камчилик ва устун томонлари таҳлил этиб, илмий тушунчаларни янада чуқурроқ баҳолаб, ўзлаштирилаётган билимларни ривожлантиришга ёрдам беради. Талабаларни ўқиб-ўрганиш жараёнини изчиллик асосида ташкил этиш педагогик муаммолардан саналиб, узлуксиз таълим босқичларида ривожлантириб ўқитишни асосий тамойилларидан бўлган илмийлик, кетма-кетлик, тизимлилик, изчиллик каби тамойиллар физика таълим тизимини фундаментал мукаммаллашувида муҳим ўрин тутади. Яъни физика таълимида изчиллик соддадан мураккабга, биринчи даражали моҳиятдан иккинчи, учинчи ва юқори даражадаги моҳиятга ўтиб бориш жараёнида билимларни далиллардан тушунчаларга, ғояларга, таълимотга, назарияга ва улардан дунёни илмий манзарасига ўтиб боришидаги ўқув босқичларини узвий алоқадорлик ва бир бутунликда бўлишини таъминлашга хизмат қилади. Айтиш керакки, фан ва технологияларни ривожланиш суръати ортиши билан фандаги назариялар, ғоялар, тамойиллар, тушунчалар ва илмий тадқиқот методлари хам узвийликда фан янгиликлари билан бойитилиб тез ривожланмоқда. Шунинг учун хам бугунги олий таълим битирувчисидан нафақат ҳар томонлама пухта билимга эга бўлишни, балки доимо касбий даражаларини ривожлантириб замон билан ҳамоҳанг бўла олишлари даврнинг зарурий талабига айланмоқда. Таълим узлуксизлиги заминида шахснинг давомли тарзда касбий ривожланишини таъминлашни асосий шартларидан бўлган изчилликни амалга ошириш усулларига турлича ёндашувлар мавжуд [1, 2]. Изчиллик тамойили илмий ривожланиш поғоналари орасида алоқаларни узвийликда бўлишини тақозо этса-да, уларни амалга ошириш хар бир фан йўналишлари учун ўзига хос дидактик шарт шароитларни ва узвийликни таъминлаш методикасини яратиш заруратини талаб этади. 241 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2023) / ISSN 2181-1415 МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ Олий таълимда изчиллик деганда алоҳида босқичлар ва поғоналар орасида доимий ўзаро боғлиқлик асосида талабанинг касбий ривожланишини, умумий ва касбий компетентининг мукаммаллашувини ва ҳар бир босқич таълимида ўзлаштирилган билимларни янада чуқурроқ идрок этишни таъминлаш жараёнини тушунилади [3]. Шу маънода Республикамиз таълим ислоҳотларида ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да кўзда тутилган [4]: – таълим узлуксизлигини таъминлаш билан янги сифат даражасига ўтиб бориш, жамият ва шахс учун таълимни муҳимлиги, инсон фаолиятини билим олиш усулларини фаол ўзлаштиришга йўналтириш, таълим жараёнини шахснинг талаб ва эҳтиёжига мослиги, шахсга йўналтирилган таълим асосида унинг имкониятлари кенгайишини таъминлаш каби изчиллик тамойилига оид юқоридаги муаммоларни ҳал этишда таълим мақсади ва методларини янгиланиб боришини эътиборга олиб, физика таълимини ривожланиш босқичлари орасида узвийлик ва изчиллик алоқаларини инновацион дидактик ва компьютер технологиялари имкониятлари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш ўта долзарб саналади. МАВЗУНИНГ ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ Изчиллик тамойилини амалга ошириш муаммосига педагогикада кўплаб эътибор қаратилган бўлиб, уларнинг аксарияти таълим узлуксизлигини таъминлашда мактаб – олий таълим, олий таълим –магистратура каби таълим босқичларини изчиллик тамойили

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада молекуляр физика ва квант статистикаларини Изчиллик, ўқитишда изчилликни ташкил этиш ва амалга ошириш ўқув босқичлари, усулларидан бири сифатида таълим мазмунини акс тушунча ва назариялар.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада молекуляр физика ва квант статистикаларини Изчиллик, ўқитишда изчилликни ташкил этиш ва амалга ошириш ўқув босқичлари, усулларидан бири сифатида таълим мазмунини акс тушунча ва назариялар. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp240-246, тушунча ва назариялар, этапы обучения, изчиллик, узвийлик, interconnection, преемственность, ўқув босқичлари, outlook, научность, профессиональное развитие, concepts and theories, дунёқараш, алоқадорлик, ўзлаштириш, мировоззрение, professional development, scientific character, илмийлик, сontinuity, понятия и теории, learning stages
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники