К содержанию
РецензированоRU2023

Качества развивающие активную гражданскую компетенцию будущих учителей

Nargiza ASADULLAEVA · Keywords: -/© in Science LLC. (Bukhara State University)

Общество и инновации · 4 · 168-172 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада бўлажак ўқитувчиларда фаол фуқаролик ижтимоий фаоллик, компетенциясини шакллантириш орқали уларда халққа, лаёқат, Ватанга ва миллатга дахлдорлик туйғусини, ижтимоий фаол фуқаро, масъулиятни ривожлантириш, ижтимоий фаоллик ривожланиш, мустаҳкамлаш, талабанинг ижтимоий субъект сифатида ўз ахлоқий ҳуқуқий онг, имкониятини амалга ошириш, шахснинг хусусияти ва ҳуқуқий тарбия, унинг жўшқин тузилмаси бўлган ижтимоий фаоллик турли масъулият, даражада намоён бўлиши тўғрисида сўз борган. субъект, миллат. 1 Independent researcher, Department of Primary Education Methodology, Bukhara State University. E-mail: ulau8584@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2023) / ISSN 2181-1415 Качества развивающие активную гражданскую компетенцию будущих учителей АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Путем формирования активной гражданской социальная активность, компетентности у будущих педагогов возможно развитие способности, чувства приверженности народу, Родине и нации, активный гражданин, социальной ответственности. Социальная активность – это развитие, укрепление, способность студента реализовать свой нравственный правосознание, потенциал в процессе общественной деятельности как правовое воспитание, социального субъекта. Социальная активность, ответственность, являющаяся характеристикой личности и ее динамической субъект, нация. структуры, проявляется в разной степени. Илмий адабиётларда фаоллик тушунчаси инсоннинг турли ташкилий даражаларига тааллуқли эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилади. Чунки айнан фаоллик субъект учун муҳим бўлган алоқалар ва муносабатлар хусусиятида акс этади. Ушбу алоқада бу энди нафақат ҳаракат балки ўзгариш ёки ҳар қандай динамика, мураккаб комплекс ва умумлашган тушунча сифатида намоён бўлади [3;14]. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “фаол” сўзига қуйидагича таъриф берилган: 1) бирор ғоявий ҳаракат ёки ишга ғайрат билан, астойдил киришадиган, ишчан; 2) бирор жамоанинг ижтимоий ҳаёти, фаолиятида астойдил, берилиб ишлайдиган, жамоатчи; 3) ҳаракатчан, кўп ҳаракат қиладиган [4;325], деган маъноларда келади. Олий таълимда талабанинг ижтимоий фаоллигини ошиши, унда фаол фуқаролик позициясини шаклланиши, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиши ва ўз ҳаётининг субъекти сифатида ҳаёт кечириши ижтимоий ҳамда маънавий-руҳий жараён бўлиб, жамият билан муносабатлари таъсири остида юзага келади [1;383]. Кўпгина педагог олимлар ижтимоий фаолликни эҳтиёжлар, қизиқишлар, мақсад ва идеалларга мос равишда ижтимоий шарт-шароитларни ўзгартиришга, ижтимоий инновацияларни илгари суриш ва амалга оширишга, ўзида зарурий ижтимоий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган методлар, иш тартибининг мажмуи сифатида қабул қилади [2;402]. Шундай экан, бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий фаолликни ривожлантириш орқали уларда фаол фуқаролик компетенциясини мустаҳкамлаш, миллат тақдирига масъулият ва дахлдорлик туйғусини шакллантириш мумкин бўлади. Тадқиқотчи А. Акрамованинг фикрича, фуқаролик тушунчаси кенг мазмун- моҳиятга эга бўлиб, жамият аъзоларининг сиёсий, ижтимоий ҳуқуқларини англатади. Фуқаролик тарбияси ҳар томонлама фидойи, жамиятга фойда келтирадиган, ижтимоий-сиёсий вазифаларни бажаришга лаёқатли шахсни шакллантиришни назарда тутади. Давлат сиёсатининг асосини фуқаро ҳамда давлатнинг ўзаро муносабатлари ташкил этади. Унинг моҳияти ўзаро алоқадор бўлган бурч ва масъулиятларни англашдадир. Шунинг учун ҳам фуқаролик шахснинг ижтимоий-ахлоқий маданияти кўрсаткичи сифатида таркиб топади [6;56]. Бу эса, “фуқаролик дунёқарашининг асосини бўлажак мутахассиснинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинлигини англаши ҳамда уни ҳимоя қилишга тайёрлиги ташкил этади. Бунда у, 169 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2023) / ISSN 2181-1415 биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Конститу-цияси ва қонунчилиги асосларига таяниши лозим. Фуқаролик онги инсон шахсий сифатлари мажмуини қамраб олади. Шахснинг ўзи ва атрофдагилари томонидан миллий фидойилик хусусиятлари, унинг ижтимоий моҳияти англаниши ва қадрланиши керак. Шу тариқа бўлажак ўқитувчининг фуқаролик дунё қараши инсоннинг ўз-ўзини англаши, унинг ўз ижтимоий моҳиятини билиши орқали тавсифланади” [6;56]. Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида олий таълим тизими талаба- ёшларида бўлажак касбий фаолиятнинг ижтимоий аҳамиятини тўлиқ англанишига эришиш, ижтимоий талаб ва мажбуриятларга масъулиятли муносабатни қарор топтиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари: таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги; таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги; умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари: академик лицейида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги; таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги; давлат таълим стандартлари доираси таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалaшт

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада бўлажак ўқитувчиларда фаол фуқаролик ижтимоий фаоллик, компетенциясини шакллантириш орқали уларда халққа, лаёқат, Ватанга ва миллатга дахлдорлик туйғусини, ижтимоий фаол фуқаро, масъулиятни…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада бўлажак ўқитувчиларда фаол фуқаролик ижтимоий фаоллик, компетенциясини шакллантириш орқали уларда халққа, лаёқат, Ватанга ва миллатга дахлдорлик туйғусини, ижтимоий фаол фуқаро, масъулиятни… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
2181-1415/© 2023 in Science LLC, subject, правовое воспитание, активный гражданин, масъулият, social activity, миллат, ижтимоий фаоллик, ответственность, ability, развитие, лаёқат, legal awareness, active citizen, способности, ҳуқуқий тарбия, правосознание, strengthening, укрепление, nation, ҳуқуқий онг, ривожланиш, responsibility, мустаҳкамлаш, субъект, legal education, социальная активность, нация
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники