Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Проблемы подбора и расстановки кандидатов на службу в органах внутренних дел и обеспечение кадровой стабильности
Tulkin JUMANOV · Keywords: -/© in Science LLC.
Общество и инновации · 4 · 128-135 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада ички ишлар органлари хизматига кадрлар, номзодларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва кадрлар номзод, барқарорлигини таъминлашга доир фаолиятнинг мазмуни танлов, очиб берилган. Ички ишлар органлари хизматига кадрларни танлаш, кадрларни тайёрлаш, кадрларни танлаш жараёни билан боғлиқ муаммолар, кадрлар захираси, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилиниб, кадрларни жой-жойига соҳани такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар қўйиш. ишлаб чиқилган. 1 Deputy Head of the Department of Spiritual and Educational Work and Staffing of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2023) / ISSN 2181-1415 Проблемы подбора и расстановки кандидатов на службу в органах внутренних дел и обеспечение кадровой стабильности АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье раскрыто содержание деятельности по отбору, персонал, расстановке и обеспечению кадровой стабильности кандидат, кандидатов на службу в органы внутренних дел. отбор, Проанализированы проблемы, связанные с процессом подбор персонала, обучение персонала, подбора кадров на службу в органы внутренних дел, кадровый резерв, соответствующие нормативные правовые акты, расстановка персонала. разработаны предложения и рекомендации по совершенствованию отрасли. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М. Мирзиёев “Кадрлар масаласи бизнинг келажагимиз, бизнинг эртанги кунимиз”, деб бежиз таъкидламаган. Дарҳақиқат, эртанги кунимиз, келажагимиз, мамлакатимизни жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, албатта қандай кадрлар танлашимизга, уларни тайёрлашимизга ва тўғри жой-жойига қўйишимизга ҳам боғлиқдир. Зеро, кадрларнинг тўғри танланиши ва жой-жойига қўйилиши ишлаб чиқаришни (амалиётни) самарали фаолият юритишининг кафолати бўлиб хизмат қилади. Аввалдан номзодларни ички ишлар органларига хизматга танлаб олиш масаласи долзарб ҳисобланган. Йиллар давомида кадрларни танлаш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлардан келиб чиқиб, орттирилган тажрибалар асосида ва танловга инсон омилини максимал даражада камайтиришга қаратилган саъй- ҳаракатлар ҳамда бунинг натижасида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилиб борилмоқда. Кадрларни танлаш босқичи номзодларни ўрганиш жараёни бўлиб, уларни вазифавий мажбуриятларини маълум лавозимларда бажаришга лаёқатлилигини аниқлашдан иборатдир. Масалан, номзоднинг билими, унинг касби, ишчанлик сифатлари, шахсий тавсифи ўрганилади. Ушбу сифатлар асосида номзодни у ёки бу лавозимга қўйиладиган талабларга жавоб бера олиши текшириб кўрилади. Мамлакатимизда маъмурий ислоҳотларнинг асосий йўналиши сифатида ижро этувчи ҳокимият фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш, бунда фуқароларимиз ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига доир тегишли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлиши керак. Шу жумладан, фуқароларга ички ишлар органлари фаолияти ҳақидаги ҳам маълумотларнинг очиқлиги таъминланиши керак. Масалан, фуқаролар номзодларга қўйиладиган талабларни, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан қай даражада кафолатлар борлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши керак. Н.И. Разуваева кадрларни танлаш жараёни мураккаб жараён эканлигини ва номзодларни куйидаги босқичларга бўлган ҳолда танлаш кераклиги ҳақида ўзининг ўринли фикрини билдирган: 1) номзодларни қидириш; 129 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2023) / ISSN 2181-1415 2) номзодларни ўрганиш, уларнинг шахсий ва касбий фазилатларини баҳолаш; 3) ўрганиш натижаларига кўра, номзодларни лавозимга тайинлаш ёки уларни танловда иштирок этиш масаласини кўриб чиқиш; 4) энг муносиб номзодларни аниқлаш учун танлов ўтказиш. Дарҳақиқат, муносиб номзодлар аввало намунали оилалардан, маҳалла, ўқув муассасалари ва давлат ташкилотларидан қидирилади, улар ҳар томонлама ўрганилгандан сўнггина, ўтказиладиган тегишли танлов мезонларига мувофиқ, келгусида ички ишлар органларида хизмат ўташга лойиқ ёки лойиқ эмаслиги бўйича хулоса қилинади. Шу боис, ички ишлар органлари хизматига номзодларни муваффақиятли танлаб олиш, танланган излаш усулига ҳам боғлиқ бўлади. Одатда ички ишлар органлари хизматига номзодлар асосан оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида берилган эълонлар, тегишли давлат ташкилотлари, муассаса ва корхоналарда ҳамда фуқаролик олий таълим муассасалари битирувчилар орасида ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш орқали ёки бошқа сабаблар (қариндошлари хизмат қилиши, ёшлигидан хизмат кийимини кийишга ҳавас қилиши, барқарор ойлик маоши билан таъминланиши) орқали ўз ихтиёри билан мурожаат қилишади. Фикримизча, ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилган ҳар-қандай номзоддан хизматга кириш мотивини ҳам суҳбат ўтказиш жараёнида аниқлаш зарур. Чунки, айнан шу мотив орқали номзодни келгусидаги хизмат фаолиятини қайсидир маънода баҳолаб прогноз қилиш ҳам мумкин бўлади. Масалан, суҳбат жараёнида дунёқарашининг торлиги, шунчаки хизмат кийимини кийишга қизиққанлиги билан фуқароларни тинчлиги ва осойишталигини сақлаш истагини билдирган ном
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада ички ишлар органлари хизматига кадрлар, номзодларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва кадрлар номзод, барқарорлигини таъминлашга доир фаолиятнинг мазмуни танлов, очиб берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада ички ишлар органлари хизматига кадрлар, номзодларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва кадрлар номзод, барқарорлигини таъминлашга доир фаолиятнинг мазмуни танлов, очиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2023 in Science LLC, candidate, танлов, personnel reserve, отбор, personnel training, номзод, кадрларни танлаш, персонал, расстановка персонала, кадрлар захираси, personnel, кандидат, кадрларни жой-жойига қўйиш, кадровый резерв, кадрларни тайёрлаш, обучение персонала, кадрлар, подбор персонала, placement of personnel, selection, selection of personnel
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024