Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Воспитание молодежи с акцентом на национальные и духовные ценности - как источник формирования здоровой идеологии
Jamshidjon SHERALIEV
Общество и инновации · 4 · 256-260 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада муаллифнинг оилада ўсмирларни оила, миллий-маънавий руҳда тарбиялаш, ўзбек оиласидаги маънавият, миллий тарбиянинг ўзига хос жиҳатлари хусусидаги фикр- оила маънавияти, мулоҳазалари баён қилинган. Шунингдек, унда Ўзбекистонда ота-она, фарзанд, оила, оила маънавияти ва оила тарбиясига бўлган эътибор ўсмир, ўзининг янги, юксак мақомига кўтарилганлиги ҳақида сўз маънавият, 1 Student, Faculty of History, Jizzakh State Pedagogical University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2023) / ISSN 2181-1415 миллий ахлоқ, боради. маскулизм, Ислом, Ҳадис, Қуръон, истиқлол, ислоҳот, миллий ғурур. Воспитание молодежи с акцентом на национальные и духовные ценности – как источник формирования здоровой идеологии АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье изложены взгляды автора на семья, воспитание подростков в семье с акцентом на духовность, национальные и духовные ценности, на особенности семейная духовность, национального воспитания в узбекской семье. Также родитель, ребенок, отмечается, что внимание к семье, семейной духовности и подросток, семейному воспитанию в Узбекистане поднялось на новый, духовность, высокий статус. национальная мораль, маскулинизм, ислам, хадисы, Коран, независимость, реформы, национальная гордость. Ҳар бир оиланинг маънавий-маданий даражаси шу мамлакатдаги тар- биянинг мақсади, даражаси, аҳамияти ва эътибори билан белгиланади. Тарбия оила маънавияти ривожланишининг олдида боради. Шу туфайли оила ўзи амалга оширган тарбияга қараб ўз маънавияти ва тараққиётига баҳо беради. Демак, оила – халқ ҳаёти, маънавиятининг кўзгусидир. Халқ ичидан чиққан доҳийлар, тарихий шахслар мамлакат тарихида ўз ғоялари билан қанчалик муҳим тарихий ролни бажарса, оилавий тарбия мақсади, идеалини ўзгартириш, юксалтириш орқали ҳам ана шундай миллий тикланиш, юксалишига эришиши мумкин. 1991 йил 1 сентябрдан бошлаб мустақил Ўзбекистон оилалари ана шундай педагог имкониятни қўлга киритди. Педагогик тушунчалар сафига “Оила маънавияти” тушунчаси кираётган масъулиятли бир пайтда педагогик ғоялар, идеаллар, мақсадлар қандай пайдо бўлганлиги, ривожланганлиги, мақсадга эришмоқ учун қандай воситалардан фойдаланилганлиги, қандай қилиб ижтимоий бўҳронлар синовидан ўтганлиги ёки аксинча, инқирозга учраганлигини ўрганиш катта аҳамиятга эга. Тарих қай бир миллат оила маънавиятини тарбия орқали мустақил, қатъий мустаҳкамлаб кела олган бўлса, ўзининг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаб, ривожлантириб келганини кўрсатади. Оиланинг жамият ҳаёти ва тараққиётидаги аҳамияти тўғрисида машҳур маърифатпарвар жадид намоёндаларидан Абдурауф Фитрат шундай деб ёзади: “Ҳар бир оиланинг саодати ва иззати, албатта, шу халқнинг ички интизоми ва 257 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2023) / ISSN 2181-1415 тотувлигига боғлиқ, тинчлик ва тотувлик эса шу миллат оилаларининг интизомига таянади, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва тартибли бўлади. Агарда бир мамлакатнинг аҳолиси ахлоқсиз ва жоҳиллик билан оилавий муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йўл қўйса, шунда бу миллатнинг саодати ва ҳаёти шубҳа остида қолади”. Дарҳақиқат, бола тарбияси борасида ўзбекларнинг ўзига хос, узоқ тарих тажрибаси синовидан ўтган ажойиб анъаналари бор. Халқимизнинг тарбия борасидаги етук миллий маънавияти ҳамма вақт умуминсоний қадриятларнинг таркибий қисми бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Миллий-маънавий тарбия ўзининг муайян услублар тизимига эга бўлган. Бу ҳакида “Ўзбек педагогикаси антологияси”да тушунтириш, намуна кўрсатиш, одатлантириш (ўргатиш, машқ қилдириш), илтимос қилиш, тилак-истак билдириш, маслаҳат бериш, ундаш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, олқиш(оқ йўл тилаш) тақиқлаш, таъна(гина, ўпка) қилиш, танбеҳ бериш, койиш, қарғаш, қўрқитиш, узр сўраш, лаънатлаш, уриш, калтаклаш сингарилар махсус қайд этилган. Фарзандни оқ қилиш – ўзбек миллатида қарғишларнинг энг кучлиси ва сўнггиси бўлган. Қадимда оналар “Ҳай болам, отангни гапини икки қилма, икки дунёинг куйиб кетади”, деб фарзандларини диёнатга, иймон-у эътиқодга, хулқ-у одобга чақирганлар. Мустақил Ўзбекистонда таълим-тарбия ишларини тўғри йўлга қўйилиши миллий ва умуминсоний қадриятларнинг барча имкониятларидан тўла ва самарали фойдаланишни тақозо этади. Жаҳон маданиятини миллий маънавиятимизга ижобий таъсир қилишини инкор қилиб бўлмайди, албатта. Таълим-тарбия жараёнида бошқа халқлар педагогик меросини ижобий томонларидан қанчалик фойдаланмайлик, барибир ўзбек миллий қадриятлари маънавий камолотимизнинг асоси бўлиб қолади.Болаларга мукаммал тарбия бериш маънавий-ахлоқий тарбиянинг равнақи учун омил яратади. Ҳадисларда айтилганидек, ота-оналарнинг фарзандларига қолдирадиган энг катта мероси уларга ўргатадиган ахлоқи ва одобидир. Ҳар бир мамлакатда амалга ошириладиган таълим-тарбия тизими негизида муайян мақсадлар ётади. Бу мақсадлар давлат сиёсати билан белгиланади. Миллий истиқлол вазифалари эса бугунги кунда таълим-тарбия тизими маз
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада муаллифнинг оилада ўсмирларни оила, миллий-маънавий руҳда тарбиялаш, ўзбек оиласидаги маънавият, миллий тарбиянинг ўзига хос жиҳатлари хусусидаги фикр- оила маънавияти, мулоҳазалари баён…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада муаллифнинг оилада ўсмирларни оила, миллий-маънавий руҳда тарбиялаш, ўзбек оиласидаги маънавият, миллий тарбиянинг ўзига хос жиҳатлари хусусидаги фикр- оила маънавияти, мулоҳазалари баён… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss4/S-pp256-260, Ислом, оила маънавияти, национальная мораль, family, parent, маскулизм, Коран, Islam, истиқлол, national pride, ислоҳот, семья, Hadith, spirituality, миллий ахлоқ, ота-она, ўсмир, Quran, хадисы, семейная духовность, маскулинизм, teenager, masculinism, национальная гордость, реформы, ислам, маънавият, independence, родитель, миллий ғурур, Ҳадис, family spirituality, оила, фарзанд, reform, national morality, независимость, child, Қуръон, духовность, ребенок, подросток
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025