К содержанию
РецензированоRU2023

Историческое развитие образования педагогических терминов

Malokhat ODILOVA

Общество и инновации · 4 · 261-270 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Педагогик атама ва терминларнинг пайдо бўлиши ҳамда атама, ривожланиши тил тараққиёти билан узвий боғлиқ, шунинг педагогика фанига оид учун тил қанчалик бой бўлса, сўз ва атамаларнинг мазмуни, атамалар, моҳияти шунчалик катта бўлади. Педагогик атамаларни тарихий тараққиёт, ёзув. тур ҳамда гуруҳлар кесимида ўрганиш, тарихий ёндашувлар асосида педагогик атамаларнинг шаклланиш тарихи ва амалиётда қўлланилишини кенг миқёсда ёритиш имконини берди. Мазкур мақолада педагогик атамалар шаклланишининг тарихий тараққиёти таҳлил қилинади. 1 PhD Student, Namangan State University. E-mail: odilovamalohat@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2023) / ISSN 2181-1415 Историческое развитие образования педагогических терминов АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Возникновение и развитие педагогических терминов термин, неразрывно связано с развитием языка, поэтому чем педагогические термины, богаче язык, тем больше содержание и сущность слов и историческое развитие, терминов. Изучение педагогических терминов по видам и письмо. группам позволило осветить историю формирования педагогических терминов и их практического использования в больших масштабах на основе исторических подходов. В данной статье анализируется историческое развитие образования педагогических терминов. Педагогик атама ва тушунчалар мазмуни очиб берувчи манбалар мажмуаси анча кенг бўлгани учун уларни шартли равишда уч турга бўлиш мумкин: Биринчи турга ҳеч қандай ўзгартириш ва таҳрирсиз фойдаланса бўладиган китоблар киради. Улар кўп асрлар давомида ўз асллиги бўйича сақланиб келган педагогик атамалардир:Авесто, Қуръони Карим таълимотлари, қадимги Юнонистон ва Шарқ уйғониш давридаги манбалардан иборат бўлиб, моҳиятида педагогик атама ҳамда унга оид тушунчалар қўлланилган. Таъкидлаш жоизки, бу турдаги китоблар имкон қадар ҳар бир оилада бўлиб, келажак авлодларга мерос сифатида ўтиб келган. Бинобарин, педагогик тушунчалар узоқ ўтмишдан буён авлодлар тарбияси учун аждодлар мулкига айланиб бўлган. Иккинчи турга тарбияловчи, маънавий-ахлоқий ўқиш учун хизмат қилувчи китоблар киради. Жумладан, эртаклар, достонлар, ҳикоялар, масаллар, мақол ва маталлар тўпламлари ва бошқалар. Табиийки, бу китобларни ўқиш учун саводли бўлиш керак, бунга илк таълим дарсликларининг ҳам кенг рўйхати хизмат қилади.Учинчи турга илмий ва ўқув адабиётлар киради. Жумладан, алифболар, асарлар, саводхонликни ривожлантирувчи ўқув қўлланмалар, ўқув псалтерлари, қўшиқ тўпламлари, хронографлар, тиббиётга оид дарсликлар ва шу каби манбалар маълум бир педагогик тушунча ҳамда ҳодисаларнинг аниқ мазмуни белгиланган педагогик атамалар тизимини ўз ичига олади. Тадқиқот таҳлилларига асосланиб таъкидлаш жоизки, педагогик атамалар умумтуркий терминларга ясовчи қўшимчалар қўшиш орқали ясалади: -чи аффикси: ўқитувчи, ўқувчи; -қ (-оқ) аффикси: ўқимоқ, ёзмоқ; -в (-ов) аффикси: икков, ялқов; -м (-им) аффикси: ўқигандим, ёзгандим; -ма аффикси: кўргазма, тарқатма. Бошқа тилдан ўзлашган педагогик атамалар ўзбек тилидаги ясовчи қўшимчанинг қўшилишидан ҳосил бўлган терминларнинг қуйидаги қолиплари мавжуд: 1. Юнонча термин + ўзбекча аффикс: идеаллик, педагоглик; 2. Форс- тожикча термин + ўзбекча аффикс: гуруҳим, даргоҳим, дастурим, зийраклик, режасизлик. Форс-тожик элементларининг педагогик атамаларга оид ўзбекча терминларни ҳосил қилиши: 1. туркий терминга қўшилади: бесўроқ, бебош; 2. Арабча терминга қўшилади: бебаҳо, бетарбия, ноқобил. 262 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 04 (2023) / ISSN 2181-1415 Педагогика фанини ўқитишда ўз ва ўзлашма сўзлар қўшилиши орқали ясалувчи гибрид лексемалар ҳам учрайди. Улар: 1. Туркий термин +арабча термин: тилхат; 2. Арабча термин +туркий термин: дунёқараш, тартиббузар; 3. Туркий термин + форс-тожикча термин: сўровнома; 4. Русча термин + арабча термин: фотонусха, фотосурат, фотоҳужжат; 5. Русча термин + форс-тожикча термин: кружокхона, ботаникахона. Арабча ўзлашмалар. Ўзбек тили лексикасида арабча терминларнинг мавжудлиги Марказий Осиё ҳудудининг араблар томонидан босиб олиниши ҳамда бунинг тарихий-ижтимоий оқибатлари билан боғлиқдир. Тадқиқотда педагогик атамалар синхрон аспектда текширилаётгани боис унда фақат бугунги кунда истеъмолда бўлган арабча ўзлашмалар ҳақида фикр юритдик. Хусусан: қаламдон, баён, давомат, дарс. Форс-тожикча ўзлашмалар. Нутқда форс-тожикча ўзлашмалар миқдори арабча ўзлашмаларга нисбатан кам бўлиб, уларнинг баъзилари архаиклашган (масалан: жавонмардлик, нодуруст). Педагогик атамаларда фаол қўлланадиган форс-тожикча ўзлашмалар: баҳо, гуруҳ, беш. Рус тили ва у орқали Европа тилларидан кирган ўзлашмалар. Рус тили ва у орқали Европа тилларидан сўз ўзлаштириш форс-тожик, араб тилларига нисбатан анча кейин юз берган. Бу жараён, асосан, XIX асрнинг иккинчи ярмидан, яъни Марказий Осиёнинг Чор Россияси томонидан истило этилишидан бошланди. Демак, педагог нутқининг лексикаси ҳам XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб рус тили ва у орқали Европа тилларидан

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Педагогик атама ва терминларнинг пайдо бўлиши ҳамда атама, ривожланиши тил тараққиёти билан узвий боғлиқ, шунинг педагогика фанига оид учун тил қанчалик бой бўлса, сўз ва атамаларнинг мазмуни, атамалар,…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Педагогик атама ва терминларнинг пайдо бўлиши ҳамда атама, ривожланиши тил тараққиёти билан узвий боғлиқ, шунинг педагогика фанига оид учун тил қанчалик бой бўлса, сўз ва атамаларнинг мазмуни, атамалар,… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
term, terms, письмо, pedagogic terms, педагогика фанига оид атамалар, термин, ёзув, historical development, историческое развитие, педагогические термины, атама, writing, тарихий тараққиёт
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники