К содержанию
РецензированоRU2023

Роль фермерских хозяйств в осуществлении сельскохозяйственных реформ в Узбекистане

Sanjarbek MAMAJONOV

Общество и инновации · 4 · 153-159 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада жорий архив материаллари ва илмий қишлоқ хўжалиги, адабиётлар ёрдамида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги Ўзбекистон, аграр ислоҳотлар, фермер хўжаликлари фаолиятидаги фермер хўжалиги, ўзгаришлар ҳамда ундаги модернизация тарихи аграр сектор, иқтисодиёт, жараёнлари таҳлил қилинади ислоҳотлар, модернизация, Ҳаракатлар стратегияси. 1 Candidate of Historical Sciences, Associate Professor, Andijan State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 03 (2023) / ISSN 2181-1415 Роль фермерских хозяйств в осуществлении сельскохозяйственных реформ в Узбекистане АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируются аграрные реформы в сельском сельское хозяйство, хозяйстве Узбекистана, изменения в деятельности Узбекистан, фермерских хозяйств и исторические процессы фермерское хозяйство, модернизации с помощью актуальных архивных аграрный сектор, экономика, материалов и научной литературы. реформы, модернизация, Стратегия действий. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг суғориш тарихини холисона ва илмий тарзда тадқиқ этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини оширишда айнан уруғчиликка эътибор берилиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекисто Республикаси Биринчи Президентининг 1996 йил Хоразм, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Бухоро, Фарғона вилоятлари халқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларидаги нутқида, Андижон ва Сурхондарё вилоятларига ташрифлари чоғида қишлоқ ишлаб чиқариши фаоллари билан учрашув, суҳбатлар пайтида пахтанинг серҳосил ва тезпишар навларини яратишга барчанинг диққат-эътибори мазкур масалага қаратилди. Шу сабабли республика Олий Мажлиси 1996 йилнинг 29 августида “Уруғчилик тўғрисида”, “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиб, мазкур қонунларда республикада уруғчилик масалаларига доир давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Қишлоқда бозор муносабатларини ривожлантириш, деҳқоннинг ерга эгалик ҳиссини қайта тиклаш масалалари ҳал этилди. Қишлоқ хўжалигида улкан ислоҳотлар амалга оширилди ва ўзгаришларга эришилди. 1997 йилда шахсий томорқа хўжалиги 3 млн. га ни ташкил қилди, уни солиштирадиган бўлсак, 1989 йилда томорқа хўжалигининг экин майдони 257 минг га бўлса, 1997 йилда 599,7 минг га га ортди. 1996 йилда шахсий ёрдамчи хўжаликларда 640 минг т. гўшт, 2,968 минг т. сут ва бошқа маҳсулотлар етиштирилди [1, 6]. 1998 йилда республика фермер хўжаликларида 47,1 минг, деҳқон хўжаликларида 12,9 минг, шахсий-меҳнат фаолиятларида 75,4 минг, шунингдек, 34,0 мингта ўринни эса қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган хусусий бизнес соҳаси ташкил қилди. Бунинг оқибатида қишлоқ аҳолисининг бандлиги тизими моддий ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, умумий овқатланиш соҳаларидаги бандлик ҳисобига ортди. Бугунги кунда республика фермер хўжаликларининг йиллик чорва озуқасига бўлган эҳтиёжининг фақат 35 фоизи маҳаллий имкониятлар ҳисобидан қопланиб келинмоқда. Шу сабабли янги ерларни ўзлаштириш орқали экин майдонларини кенгайтириш эвазига чорванинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, балиқчилик, паррандачиликни ривожлантириш ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш лозимлиги белгиланди. Яна бир муҳим вазифа – сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг қўллашдан иборатдир. Ердан самарали фойдаланиб, мўл ҳосил олаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларига ўз фаолиятини 154 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 03 (2023) / ISSN 2181-1415 кенгайтириши учун қўшимча ер майдонларини ажратиш ката аҳамиятга эга. Аграр соҳадаги энг катта муаммолардан бири – фермерларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида етарли билимга эга эмаслигидир. Айни пайтда Фермерлар Кенгаши Қишлоқ ва Сув хўжаликлари, Инновацион ривожланиш вазирликлари билан ҳамкорликни кучайтириши, фермерларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиши мақсадлидир [7, 9]. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш бўйича устувор йўналишларида “суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш” каби муҳим вазифалар белгиланган. Шу боисдан ҳам суғориш ва ўзлаштириш тарихини тадқиқ этиш барча даврларда ҳам муҳим ҳисобланган. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ биргина 2017 йилнинг ўзида пахта экин майдонларини 49 минг га га ва ғалла майдонларини 10 минг га га қисқартириш ҳисобидан қисқартирилган экин майдонларининг 8,1 минг га га картошка, 27,2 минг га га сабзавот, 5,9 минг га га интенсив боғ, 2,9 минг га га токзор, 10,9 минг га га озуқа экинлари ва

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада жорий архив материаллари ва илмий қишлоқ хўжалиги, адабиётлар ёрдамида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги Ўзбекистон, аграр ислоҳотлар, фермер хўжаликлари фаолиятидаги фермер хўжалиги, ўзгаришлар ҳа…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада жорий архив материаллари ва илмий қишлоқ хўжалиги, адабиётлар ёрдамида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги Ўзбекистон, аграр ислоҳотлар, фермер хўжаликлари фаолиятидаги фермер хўжалиги, ўзгаришлар ҳа… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
agriculture, аграр сектор, ислоҳотлар, modernization, Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон, Uzbekistan, қишлоқ хўжалиги, Стратегия действий, сельское хозяйство, economy, иқтисодиёт, реформы, аграрный сектор, фермер хўжалиги, farm, reforms, фермерское хозяйство, agrarian sector, экономика, модернизация, Узбекистан, action strategy
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники