Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Факторы, вызывающие общественные протестные движения
Boburjon KHASANOV
Общество и инновации · 4 · 258-264 · 2023
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада мамлакатимизда фуқароларнинг норозилик, турмуш тарзини яхшилаш бўйича олиб борилаётган намойиш, ислоҳотлар, хорижий давлатлар мисолида содир этилган оммавий, оммавий норозилик намойишлари, уларни келтириб омил, тартибсизлик, чиқаруви омиллар ўрганиб чиқилган. ижтимоий-сиёсий вазият, хавфсизлик, фалсафа 1 Researcher, Mirzo Ulugbek National University of Uzbekistan. E-mail: sherzodxamrayev1990@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 4 № 2 (2023) / ISSN 2181-1415 Факторы, вызывающие общественные протестные движения АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье освещаются реформы, проведенные для протест, улучшения образа жизни граждан в нашей стране, демонстрация, массовые протесты, имевшие место в зарубежных странах масса, и их вызвавшие факторы. фактор, беспорядки, общественно- политическая ситуация, безопасность, философия. Кириш. Маълумки, сўнгги бир асрда гегимон давлатлар томонидан ер шарини минтақаларга бўлиш, тарафдор бўлмаган кичик давлатларда сиёсий- ижтимоий, иқтисодий ва криминоген вазиятни издан чиқариш орқали аҳолини оммавий норозиликлар тўлқинига тушириш ва амалдаги ҳукуматни ағдариш амалиёти кенг фойдаланилмоқда. Адабиётлар таҳлили ва методология. Бугунги кунда оммавий норозиликлар келиб чиқариши мумкин бўлган омиллар ўрганилганда, дастлаб бирон-бир омил норозилик намойиши келтириб чиқариши, кейинчалик эса норозилик намойишида кескинликнинг ортиши билан оммавий тартибсизликка айланиб кетиши ҳолатлари кузатилмоқда. Кескинликнинг ортиш ҳолати, ушбу норозиликлар вақтида давлатнинг намойишчиларга тазйиқ ўтказиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг оломонга куч ишлатиши ёки улар билан тўғри тушунтириш ишлар олиб борилмаслиги, шунингдек, оломоннинг талаби қондирилмаслиги билан изоҳланиши мумкин. Дунёда бўлиб ўтаётган оммавий норозиликларнинг пайдо бўлиш механизмига эътибор қаратсак, барча оммавий норозиликларда ўхшаш жиҳат мавжуд. Бу аҳолини жумбушга келтирувчи давлатнинг ўз фуқароларига нисбатан қилган нотўғри ҳаракати ҳисобланади. Масалан, 2018 йил 17 ноябрь куни Франция президенти Эмманюэль Макронни мамлакат бўйлаб дизель ёқилғисининг тан нархини ошириш тўғрисида имзолаган ҳужжати аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган. Шу вақтда норози кайфиятдаги аҳолининг эътирозлари мамлакат раҳбарияти томонидан эътиборсизлик билан қаралганлиги оқибатида, кейинчалик Франциянинг барча шаҳар марказларида бир вақтнинг ўзида “сариқ жилет” кийган ҳолда омма тўпланган. Оммавий норозилик ҳаракатлари ва тартибсизликларда жумбушга келган оломон амалдаги ҳукумат олдига 25 та талаб қўйган. Булар мамлакатда солиқлар миқдорини камайтириш, ойлик ва пенсия миқдорини ошириш, кредит фоизларини камайтириш, мамлакатда монополияга чек қўйиш, таълим, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳаларида ислоҳотлар ўтказишдан амалдаги ҳукумат ва президент Э.Макронни истеъфосини талаб қилганлар. Биргина мамлакатдаги сиёсий-ижтимоий вазият, аҳолининг кайфиятини эътиборга олмасдан қабул қилинган ҳужжат ва жумбушга келган оломон талабларини зудлик билан ўрганмаслик ортидан Европанинг 12 та давлатлари 259 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 4 № 2 (2023) / ISSN 2181-1415 бўйлаб 600 кун давомида оммавий норозилик ҳаракатлари ва тартибсизликлар бўлиб ўтган. Муҳокама. Оммавий норозиликларни олдини олишнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шуки, норозиликлар вужудга келгандан сўнг уни бартараф қилиш имконсиз жараён бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, оммавий норозиликларни бартараф этишдан кўра, унинг пайдо бўлишига имконият яратувчи ҳолатларни аниқлаш ва зарур чора-тадбирлар белгилаш муҳим жараён ҳисобланади. Бунда дастлаб оммавий норозиликларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаб олиш лозим. Соҳа мутахассисларининг фикрича, оммавий норозиликларни келтириб чиқарувчи омилларни таҳлил қилганда, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин. Бирламчи омиллар: 1. давлатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг танглиги; 2. ишсизлик даражасининг юқорилиги; 3. мамлакатда муттасил давом этиб келаётган беқарор сиёсий вазият; 4. мамлакат ҳудудларидаги турли хил миллий-этник зиддиятлар; 5. диний конфессия вакиллари ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашуви; 6. миллий озчиликка нисбатан дискриминация мавжудлиги. Иккиламчи омиллар: 1. оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар; 2. қўшни давлатлар ҳудудидаги оммавий норозиликлар таъсири; 3. йирик давлатлар манфаатларига хизмат қилувчи тенденциоз сайтларнинг (Ozodlik radiosi, Eltuz.com ва бошқа) провокацион фаолиятлари. Бундан ташқари, ушбу омилларни давлатга нисбатан таъсир ўтказиш субъектларига қараб ички ва ташқи омилларга ҳам ажратиш мумкин. Ички омиллар: давлатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг танглиги, мамлакатда муттасил давом этиб келаётган беқарор сиёсий вазият, ишсизлик даражасининг юқорилиги, диний конфессия вакиллари ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашуви, миллий озчиликка нисбатан дискриминация мавжудлиги, оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишда йўл қўйилган хато ва
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада мамлакатимизда фуқароларнинг норозилик, турмуш тарзини яхшилаш бўйича олиб борилаётган намойиш, ислоҳотлар, хорижий давлатлар мисолида содир этилган оммавий, оммавий норозилик намойишлари…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада мамлакатимизда фуқароларнинг норозилик, турмуш тарзини яхшилаш бўйича олиб борилаётган намойиш, ислоҳотлар, хорижий давлатлар мисолида содир этилган оммавий, оммавий норозилик намойишлари… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- protest, диалог, оммавий, общественно-политическая ситуация, socio-political situation, factor, demonstration, беспорядки, норозилик, протест, тартибсизлик, security, хавфсизлик, mass, ижтимоий-сиёсий вазият, омил, фалсафа, намойиш, unrest, демонстрация, безопасность, philosophy, фактор, философия
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014