К содержанию
РецензированоRU2023

Выполнение практических заданий по предмету технология и оценка качества занятия

Khurshida KULMAMATOVA

Общество и инновации · 4 · 187-193 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада технология фанидан ўқувчилар амалий дарс, топшириқларни бажариши орқали дарс сифатини баҳолаш дастур, тўғрисида фикр ва мулоҳазалар юритилган. мақсад, Шунингдек, технология фанидан дарс мавзусини баён компетенция, шакл, қилишда зарур бўлган техника хавфсизлиги қоидалари, восита, кўрсатмалар, тавсиялар, технологик хариталар ишлаб технология, чиқилган. амалий топшириқ, дидактик материаллар, диққат, назорат, мустақил. 1 Basic doctoral student, Termez State University. E-mail: Khurshida1977Kulmamatova@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 4 № 2 (2023) / ISSN 2181-1415 Выполнение практических заданий по предмету технология и оценка качества занятия АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье изложены мысли и комментарии относительно занятие, оценки качества занятия по предмету «Технология» программа, посредством выполнения практических заданий. Кроме цель, того, были разработаны правила техники безопасности, компетенция, форма, инструкции, рекомендации и технологические карты, средство, необходимые для более полного разъяснения темы технология, занятия по предмету «Технология». практическое задание, дидактические материалы, внимание, контроль, самостоятельность. Бизга маълумки, дарс таълим-тарбия жараёнининг кўплаб компетенцияларини ўз ичига олган илмий тадқиқот объектларидан бири ҳисобланади. Шунга кўра, технология фани ўқитувчилардан дарс жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш масаласига эътиборсизлик билан қарамасдан, унга илмий, методик, дидактик жиҳатлардан яхши тайёргарлик кўришларини талаб этади. Бунинг учун технология фанидан ҳар бир мутахассис ўқитувчи дарснинг сифатини белгиловчи асосий малакаларга эга бўлишлари ҳамда амалда уларни қўллай олишлари муҳим аҳамиятга эга. Технология фанидан ўтилган мавзуга доир дарс сифатини баҳолашда қуйидагиларни киритамиз: а) ўқувчиларнинг технология фанидан билим олишга қизиқиш ва интилишлари; б) технологик хариталар, жадваллар, буюмларни тайёрлаш жараёнларига доир график, схема тавсифномалари, асбоб – ускуналари билан ишлашдаги компетенцияси; в) ўқитувчининг технология фанидан ўқув дастуридаги материалларни илмий-методик жиҳатдан билиш даражаси; г) мавзуни тушунтиришда ўқувчиларга бериладиган асосий фикрларни ажратиб олиш қобилияти, кетма-кетлик, изчиллик, илмийлик, узлуксизлик, узвийлик, кўргазмалик, назария ва амалиёт уйғунлиги тамойилларига риоя қилиш қобилияти; д) дарс мавзуси мақсадини ифодалашда режага мувофиқлик ва изчиллигига эътибор бериши; е) умумтаълим мактабларида ўқитувчилар ўқувчиларнинг Kundalik.com рақамли таълим платформаси бўйича ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчиларнинг давомати ва ютуқларини назорат қилиш тартибида журнал ҳамда кундаликнинг электрон шаклларига кўра баҳолаш турларини амалга ошириши; ж) дарс мобайнида вақт тақсимотига амал қилиш ва муомала-нутқ маданиятига эга бўлиш жиҳатлари. Агар технология фани ўқитувчиси дарсга тайёргарлик кўришда дарснинг сифатини баҳолайдиган асосий малакаларига тизимли равишда амал қилса, ўқитиш сифати ва самарадорлигининг ошишига, ўқувчиларнинг технология фанига оид 188 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 4 № 2 (2023) / ISSN 2181-1415 билимларни олишга бўлган қизиқишларини янада оширишга эришиш мумкин. Аксинча бўлганда эса ўқитувчи томонидан дарс сифатининг ошишига тўсиқ пайдо бўлади, дарс зерикарли кечиб, ўқувчиларнинг вақти самарасиз ўтади. Ўқувчилар тафаккурида фан ўқитувчисига нисбатан салбий таассуротлар шаклланади, обру- эътиборини йўқотади. Энг ачинарли томони – фанга нисбатан ўқувчиларда қизиқиш, уни ўзлаштиришга нисбатан интилиш батамом сўниб боради. Адабиётларда дарс: – ўқувчиларга ўргатилаётган материал асосида билим, кўникма, малака ва компетенциялар, дунёқараш ва маънавий-ахлоқий эстетик ғояларни ўзлаштириш мақсадидаги ўқитиш шакли деб таърифланса, бошқаларида эса дарс – вақт ва ташкил этиш нуқтаи назаридан таълим жараёнининг тугалланган бир қисми деб таърифланади. Технология фанидан ўқув режа ва йиллик тақвимидаги мавзуларни белгиланган талабларнинг бажарилиши, ўқувчиларнинг янги билимларни эгаллашлари, илмий дунёқарашининг ривожланиши фақатгина дарс жараёнида амалга оширилади. Технология фанидан дарс режаси – ўқув машғулотининг қисқача тавсифномаси бўлиб, унда дарс мавзуси, мақсади, вазифалари, унинг бориши ҳамда ўқувчиларнинг билимини назорат қилиш ва баҳолаш шакллари ўз аксини топган бўлади. Технология фанидан дарс режасининг қуйидаги таркибий тузилишини кўрсатишимиз мумкин: – дарс мавзусининг ифодаланиши; – дарснинг мақсади ва вазифалари; – ўқитиш воситалари; – дарснинг бориши; – мустақил топшириқлар; – фойдаланиладиган адабиётларни тавсия этиш. Дарс мавзуси. Дарс мавзуси фаннинг ўқув режасига мос келиши керак. Дарс бошланишдан олдин ўқитувчи томонидан доскага мавзу номи ёзилади ёки дарснинг тақдимотида кўрсатилади. Технология фанидан дарснинг мақсадлари: – таълимий; тарбиявий; ривожлантирувчи функцияларни бажаради. Технология фанидан

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада технология фанидан ўқувчилар амалий дарс, топшириқларни бажариши орқали дарс сифатини баҳолаш дастур, тўғрисида фикр ва мулоҳазалар юритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада технология фанидан ўқувчилар амалий дарс, топшириқларни бажариши орқали дарс сифатини баҳолаш дастур, тўғрисида фикр ва мулоҳазалар юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2-pp187-193, control, tool, урок, goal, attention, самостоятельность, технология, competence, амалий топшириқ, внимание, independent, восита, компетенция, мустақил, technology, дидактические материалы, program, practical assignment, дарс, тузилиши, дастур, программа, form, дидактик материаллар, практическое задание, назорат, didactic materials, цель, мақсад, lesson, форма, диққат, средство, контроль
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники