Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Содержание и структурные элементы понятия “культурный уровень человека”
Lola SOKHIBOVA
Общество и инновации · 4 · 224-228 · 2022
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада шахс маданий савияси ва маданий шахс маданий савияси, савия тушунчасининг мазмуни ва таркибий элементларига маданий савия тушунчаси, илмий ёндашувлар таҳлил қилинган. Шахс маданий билим, савиясининг таркибий элементлари туркумига миллий ва ғоя, қадрият, умуминсоний қадриятлардан хабардорлик даражаси, шахс маданий инсоният томонидан асрлар давомида шакллантирилган савиясининг таркибий инсонпарварлик ғояларидан воқифлик меъёри, ижтимоий элементлари, ва касбий билимларни ўзлаштирганлиги даражаси кириши асосий параметрлари. фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган. 1 Doctor of Philosophy (PhD), Social Sciences Department, Karshi State University. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2023) / ISSN 2181-1415 Содержание и структурные элементы понятия «культурный уровень человека» АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье анализируются научные подходы к культурный уровень понятию, содержанию и структурным элементам человека, культурного уровня человека. Философски знание, проанализировано, что к структурным элементам представление, ценность, культурного уровня человека относятся уровень осознания структурные элементы национальных и общечеловеческих ценностей, уровень культурного уровня знания гуманистических представлений, сформированных человека, человечеством на протяжении веков, уровень овладения основные параметры. социальными и профессиональными знаниями. ХХI асрда замонавий социум маданий ҳаёти бемисл ўзгарди. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари янги ва янги моддий ҳамда маънавий қадриятлар, тажрибалар, билимлар, ғоялар билан бойиб бормоқда. Шу муносабат билан индивидуумнинг ушбу қадриятлар, тажрибалар ва билимларни ўзлаштирганлиги даражасини “ўлчаб” кўриш, аниқлаш зарурияти туғилмоқда. Бунинг учун эса дастурилаввалда “маданий савия” тушунчаси инсоннинг маданий жиҳатдан ривожланганлиги ифодаси сифатида кўриб чиқилмоғи лозим. “Маданий савия” тушунчасининг вужудга келиши шахснинг моддий ва маънавий қадриятларни ўзлаштирилгани даражасини аниқлаш зарурияти билан боғлиқ [1]. Ўтган асрнинг 70-йилларида Россия Федерациясидаги Урал социология мактаби вакиллари маданият билан боғлиқ эмпирик тадқиқотларни йўлга қўйдилар. Бу изланишларни амалга оширган олимлар тез орада қадриятларнинг шаклланиши қонуниятларини аниқлаш, айни пайтда уларнинг инсон томонидан ўзлаштирилиши жараёнини илғаб олиш учун илмий муомалага янги тушунча киритиш даркорлигини тушуниб етдилар. Юзага келган эҳтиёжга жавобан орадан сал ўтиб, Л. Коган томонидан илмий муомалага “маданий савия” тушунчаси киритилди [1]. Албатта, ўтган вақт мобайнида инсон маданий фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари муфассал тадқиқ қилиб борилди. Бу тадқиқотлар жузъан “маданий савия” тушунчасининг мазмунини ҳам бойитиш имконини берди. Бугунги кунда маданий савия деганда инсон ижтимоий қиёфасининг ўта муҳим аломатларидан бири тушунилади. Маданий савия шахснинг миллий ва умуминсоний қадриятлардан воқифлиги меъёрини, инсоният томонидан асрлар давомида тўпланган билим ва ғояларни ўзлаштирганлиги даражасини, мазкур қадриятлар ва билимлар асосида фаолият кўрсатиш малакасини ифодаловчи тушунчадир. Мазкур тушунча, “бир томондан, инсоннинг жамиятда мавжуд бўлган, аждодлар ва авлодлар томонидан яратилган миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзлаштириш даражасини ифодаласа, иккинчи томондан, инсоннинг онги билан фаолияти ўртасидаги ўзаро алоқадорликнинг мустаҳкамлигини характерлайди. Учинчидан, маданий савия инсон маънавий-интелектуал фаолиятининг ўзига хос шакли, кўриниши ва унинг натижасидир” [2]. 225 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 02 (2023) / ISSN 2181-1415 Таъкидлаш зарурки, тушунча мазмуни анча чуқур, бой ва мураккаб. Бу борада мазкур муаммони махсус тадқиқ қилган рус олими А. Жигуновнинг мақоласида баён қилинган фикрларга мурожаат этиш зарур, деб ҳисоблаймиз [3]. Унинг фикрига кўра, шахс маданий савиясининг икки жиҳати мавжуд: махсус- маданий ва умуммаданий жиҳатлар. Шахс маданий савиясини ушбу икки жиҳат бирлиги сифатида тасаввур қилсаккина уни яхлит тизим сифатида тадқиқ қилиш имкони юзага келади. Махсус-маданий жиҳат шахснинг таълимий ва малакавий параметрлари, илмий-техник салоҳияти, ижодий имкониятлари, ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида эришган ютуқлари билан тавсифланади. Шахс маданий савиясининг махсус-маданий даражаси жамиятда ҳукм сураётган ижтимоий- иқтисодий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, аниқланмоғи ва баҳоланмоғи даркор [3]. Чунки шахс муайян таълим йўналишини, эгалламоқчи бўлган билимлари доирасини мавжуд иқтисодий шарт-шароитлардан келиб чиқиб белгилайди. Унинг илмий-техник салоҳияти, уни рўёбга чиқариш меъёри ҳам жамиятда қарор топган ижтимоий шарт-шароит ва иқтисодий вазиятга монанддир. Шахс маданий савиясининг умуммаданий жиҳати эса унинг инсоният цивилизацияси ютуқларидан воқифлиги, маънавий маданият маҳсулларидан хабардорлиги ҳолати, маданий фаолиятининг аҳволи, унинг майллари, эҳтиёж ва манфаатлари характери, аҳлоқий қиёфасининг ўзига
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада шахс маданий савияси ва маданий шахс маданий савияси, савия тушунчасининг мазмуни ва таркибий элементларига маданий савия тушунчаси, илмий ёндашувлар таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада шахс маданий савияси ва маданий шахс маданий савияси, савия тушунчасининг мазмуни ва таркибий элементларига маданий савия тушунчаси, илмий ёндашувлар таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- cultural level of a person, concept of cultural level, билим, асосий параметрлари, main parameters, основные параметры, представление, knowledge, қадрият, value, шахс маданий савиясининг таркибий элементлари, маданий савия тушунчаси, шахс маданий савияси, ценность, культурный уровень человека, idea, ғоя, знание, структурные элементы культурного уровня человека, structural elements of cultural level of a person
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025