К содержанию
РецензированоRU2022

Особенности заключения экспертизы и ее оценки как способ сбора доказательств

Murodkosim ESHNAZAROV

Общество и инновации · 4 · 232-235 · 2022

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада эксперт хулосасини баҳолаш, хулоса эксперт хулосаси, юзасидан экспертни сўроқ қилишнинг ўзига хос хулоса беришнинг иложи жиҳатлари, эксперт хулосасини бериш иложи йўқлиги йўқлиги тўғрисидаги тўғрисидаги ҳужжатнинг ўзига хос жиҳатлари баён ҳужжат, сўроқ қилиш. қилинган. Особенности заключения экспертизы и ее оценки как способ сбора доказательств АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассмотрена оценка экспертного заключение эксперта, заключения, особенности допроса эксперта относительно акт о невозможности заключения, особенности оформления документа о дачи заключения, невозможности дачи экспертного заключения. допрос. 1 Independent researcher Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2023) / ISSN 2181-1415 Эксперт хулосаси Жиноят-процесссуал кодексидаги энг муҳим далилларни тўплаш усулларидан бири саналади. Суриштирувчи, терговчи махсус билимларга эҳтиёж сезганда ушбу далил турига мурожаат қилишади. Эксперт хулосасини баҳолаш энг муҳим босқич саналади. Унда суриштирувчи, терговчи хулосанинг жиноят иши учун аҳамиятлилик даражасини аниқлайди. Эксперт хулосасини баҳолашда эксперт маълумот бераётган фактлар ҳақидаги билимлар ҳақиқатга мос келиши ва хулосаларнинг мантиқий асосланганлигига ишонч ҳосил қилиш учун суд мантиқий исботлаш жараёнига эътибор қаратиши лозим. Мазкур қоида ЖПКнинг 204-моддасида ўз аксини топган бўлиб, унга кўра эксперт олдига қўйилган масалалар бўйича берилган хулосалар асосланган бўлиши лозим. Тадқиқотнинг ушбу босқичида эксперт техник воситалар ва усуллардан фойдаланилган тадқиқотнинг баёнига алоҳида эътибор қаратиши лозим. Агарда жиноят иши бўйича бир неча экспертиза ўтказилган ва ушбу тадқиқотлар натижасида экспертлар бир хил фикрга келмаган бўлса, суриштирувчи, терговчи ёки суд баъзи экспертларнинг хулосаларига қўшилиши ва бошқа экспертларнинг хулосаларига қўшилмаслиги мумкин ҳисобланади. Ушбу ҳолатда экспертларнинг қайси бири тўғри хулоса берганлиги бошқа тергов ҳаракатлари ёки жиноят вазияти ҳақидаги маълумотларга тўғри келиши нуқтаи назаридан баҳоланади. Экспертлар орасидан бирининг хулосасига қўшилмаслик масаласида суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ўз фикрини асослаб бериши талаб қилинади. Таъкидлаш лозимки, ЖПК 186-моддасига кўра, экспертни сўроқ қилиш эксперт хулоса берганидан кейин амалга оширилиши мумкин бўлган процессуал ҳаракат ҳисобланади. Сўроқ қилиш предмети экспертиза хулосаси мазмунидан келиб чиқади ва унинг доирасидан ташқарига чиқиб кетиши мумкин эмас. Сўроқ қилиш: а) эксперт хулосадаги маълум бир ҳолатларни ойдинлаштириш, аниқлаштириш, тушунтириб бериш; б) тадқиқот ўтказишда фойдаланилган усулларни изоҳлаш; в) агарда экспертлар комиссияси томонидан тадқиқот ўтказилганда экспертлар хулосаларида тафовутлар бўлса, қайси хулоса тўғрилигини аниқлаштириш; г) экспертиза тайинлаган орган томонидан аниқланиши сўралмаган, яъни савол берилмаган ҳолатларни эксперт аниқлаган ҳолатларга ойдинлик киритиш; д) жиноят содир этилиш шароити ва сабаблари ҳақида маълумотларни олиш мақсадида ўтказилади. Экспертни сўроқ қилиш натижаси унинг кўрсатувида намоён бўлади. Эксперт кўрсатуви – далилларни мақбуллигини текшириш мақсадида экспертни сўроқ қилиш натижаси ҳисобланади . Эксперт фақат ўзи томонидан берилган хулоса ва шахсан ўтказган эксперт текширувлари бўйича сўроқ қилиниши лозим. Чунки эксперт сўроқ қилинганда у ўтказган тадқиқот ва унинг натижаси юзасидан сўроқ қилинади. Бундан ташқари, унинг мақоми сўроқ қилиниш жараёнида гувоҳни сўроқ қилиш талабларидан келиб чиқади. 233 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 01 (2023) / ISSN 2181-1415 Экспертнинг хулосаси баробарида хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида ҳужжат ҳам бериши мумкин ҳисобланади. Эксперт қуйидаги ҳолларда қўйилган масалалар юзасидан хулоса бериш мумкин эмаслиги тўғрисида асосланган далолатнома тузади: а) агар қўйилган масала экспертнинг махсус билимлари (ваколатлари) доирасидан четга чиқса ёки уни ҳал этиш учун махсус билимлар талаб қилинмаса ёхуд масала ҳуқуқий тусга эга бўлса; б) тақдим этилган текшириш объектлари ёхуд материаллар уларнинг тўлиқ ёки сифатли эмаслиги туфайли хулоса бериш учун яроқсиз бўлса ва тўлдирилиши мумкин бўлмаса; в) агар илм-фан ва экспертиза амалиётининг ҳолати қўйилган масалаларга жавоб бериш имконини бермаса; г) текширишларни ўтказиш ва хулосалар бериш учун зарур шарт-шароитлар, услубий воситалар ва асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаса. Экспертнинг тегишли белгиларига мувофиқ эксперт текшируви объектлари бўлган предмет ва ҳужжатлар экспертнинг тегишли белгилари қўйилиб, хулоса ёки хулоса бериш имкони йўқлиги тўғрисидаги далолатнома билан бирга экспертизани тайинлаган орган(шахс)га рўйхат бўйича қайтарилиши лозим. Бизнингча, амалиётда хулоса бериш имкони йўқлиги тўғрисидаги ҳужжат берилганлик юзасидан экспертнинг сўроқ қилиниши ҳолатлари юзага келаётганлиги сабабли, ЖПК 186-моддаси (“Экспертни сўроқ қилиш”)ни қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдириш лозим: “Эк

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада эксперт хулосасини баҳолаш, хулоса эксперт хулосаси, юзасидан экспертни сўроқ қилишнинг ўзига хос хулоса беришнинг иложи жиҳатлари, эксперт хулосасини бериш иложи йўқлиги йўқлиги тўғрисидаг…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада эксперт хулосасини баҳолаш, хулоса эксперт хулосаси, юзасидан экспертни сўроқ қилишнинг ўзига хос хулоса беришнинг иложи жиҳатлари, эксперт хулосасини бериш иложи йўқлиги йўқлиги тўғрисидаг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
expert opinion, document on the impossibility of giving an opinion, сўроқ қилиш, эксперт хулосаси, допрос, хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳужжат, interrogation, акт о невозможности дачи заключения, заключение эксперта
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники